1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Аллоҳ таолонинг махлуқларига тақлид

15:00 / 17.02.2021 2947 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола) 

Чумолилар ҳаракати ва тирбандлик олдини олиш

Рсу.эду сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, яқиндагина немис энтомологлари чумолилар қай тарзда ўз уясига яқинлашганда бир-бирларига урилмай, тирбандлик ҳосил қилмаслигини аниқлашга муваффақ бўлишди. Олимлар келгусида худди шу йўл билан шаҳар магистралларида юзага келадиган автоуловлар тирбандлиги ҳолатининг олдини олишга эришиш мумкин, деган фикрда.

Пашша кўзи ва самолёт тезлигини аниқловчи детектор 

Аниқланишича, ҳашаротлар фасет, яъни бир қанча содда кўзлар йиғиндисидан иборат шаклдаги кўриш органига эга. Ҳар битта кўзча орқали «олинган» маълумотлар эса мияда бир бутун манзарани ҳосил қилади.

Пашшанинг фасет кўзларини ўрганиш у ўзига нисбатан анча жадал ҳаракатланаётган объектларнинг тезлигини ҳам ўта аниқлик билан пайқаш қобилиятига эгалигини кўрсатди. Чунки бунда предметнинг тасвири бирин-кетин ҳар бир фасет кўзчалардан «йиғиб» олинади ва мазкур маълумотлар махсус рецепторларга узатилади. Оқибатда, алоҳида-алоҳида тасвирлар туркуми ҳосил бўлади. Муҳандислар пашша кўзларининг бундай ишлаш принципи асосида парвоздаги самолётларнинг тезлигини қисқа муддатда аниқлайдиган детектор асбобини ижод қилдилар. Бу ускуна техника оламида «пашша кўзи» номини олган.

Сунъий буйрак, сунъий юрак, сунъий бўғимлар ва тиббиёт олами

Аммо тиббиёт соҳасида ишламай қолган табиий буйрак ўрнига сунъий буйрак ёки сунъий юрак ёки сунъий бўғим имплантацияси кабилар келиб чиқиб улкан сакраш бўлди. Ушбу расмларда тепада сунъий буйрак, ўртада сунъий юрак ва пастда сунъий тос суяк бўғими кўрсатилган.

Ушбу сунъий аъзоларнинг барчаси табиий аъзоларнинг қандайдир функцияларини бажаради. Лекин шифокорлар ушбу протез аъзоларнинг аниқ таркибини қаердан олишди? Албатта, улар Аллоҳ азза ва жалланинг яратган махлуқларига тақлид қилишган. Улар беморни даволашга ёрдам бериш учун табиий аъзонинг таъсир механизмига, унинг шакли ва ҳажмига тақлид қилишади.

Лекин башариятнинг ишлаб чиқаргани Аллоҳ таоло яратган табиий аъзодек ишлайдими? Албатта, йўқ! Шунинг учун мен Аллоҳ таолонинг борлигини инкор этадиган ва «Бу коинотни табиат яратган» деб айтаётганларнинг барчасидан сўрайман ва уларга айтаманки, «Бу табиатни ва чексиз, сон-саноқсиз мавжудотларни ким яратган?» Улар эса худди бошларида қуш тургандек жим турадилар. Уларга айтамизки, Ҳақ, Холиқ, Бориъ, Мусаввир, Азийз, Жаббор исмлари соҳиби бўлган Аллоҳ таоло ҳамма нарсани ўлчов ва мураккаб низом билан яратган.

Сизлар ҳар куни илм-фаннинг турли соҳаларида Буюк Холиқ азза ва жалланинг қудратини кашф этмоқдасиз. Бу олам беҳуда эмас, балки мураккаб низом билан яратилганини, унда эгрилик, қийшиқлик йўқлигини кашф этмоқдасиз. Албатта, бу борлиқ, коинотнинг яратувчиси – шериги бўлмаган Яккаю Ягона Зотдир!

Сўзимизни мана бу оятлар билан якунлаймиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

سَنُرِيهِمْ آيَاتِنَا فِي الْآفَاقِ وَفِي أَنفُسِهِمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ ۗ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ

«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!» (Фуссилат сураси, 53-оят)

Аллоҳ таоло бу оятда бизни ўраб турган борлиқда ва танамизда Ўзининг борлигига ва бирлигига далолат қиладиган далиллар, ишораларни келажакда намоён қилишини баён этяпти. Ушбу далиллар, ишораларни ўрганган ва улар ҳақида тафаккур қилганларга Қуръони Каримнинг ҳақлиги ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбарликлари ойдинлашади.

Фойдаланилган манбалар:

Islom.uz

https://quran.ksu.edu.sa/

https://quran-m.com/

https://www.almaany.com/

https://ar.wikipedia.org/

https://ziyouz.uz/

https://uz.wikipedia.org/

Kun.uz

Zarnews.uz

Soglom.uz

Terabayt.uz

Qomus.info

https://ru.wikipedia.org/

https://www.newworldencyclopedia.org/

kipmu.ru

zen.yandex.ru

yarovoy.org

thewildlife.ru

(Тамом)

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германияда истиқомат қилувчи бир мусулмон оилага Аллоҳ таоло фарзанд неъматини берибди. Улар суннатга амал қилган ҳолда еттинчи куни болани сочини олдириб ақиқа давоми...

8004 14:30 / 01.01.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, давоми...

3851 12:37 / 05.02.2022
Ўтган аср бошларида Эйнштейн умумий нисбийлик назариясини эълон қилди. Унда тортишиш, тезлик ҳамда вақтнинг буларга алоқаси ҳақида сўз юритилган. Соҳа давоми...

4844 09:00 / 29.08.2021
Олимлар галактикалар улкан тезликда ҳаракатланаётганини ва биздан узоқлашиб бораётганини, бу эса осмоннинг кенгайиб, вақт ўтиши билан ҳажми ортишини давоми...

3111 13:46 / 24 март
Аудиолар

213329 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132550 14:35 / 11.08.2021