1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Адҳам

13:00 / 14.02.2021 2391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Пешво, имом, ориф, зоҳидлар саййиди Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Адҳам ибн Мансур ибн Язид ибн Жобир Ижлий (бошқа ривоятда Тамимий) Хуросоний Балхий.

Шомда истиқомат қилганлар. Юзинчи йиллар атрофида туғилганлар.

Оталаридан, Абу Ҳурайранинг шогирдлари Муҳаммад ибн Зиёд Жумаҳий, Абу Исҳоқ Сабиъий, Мансур ибн Муътамир, Молик ибн Динор, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али, Сулаймон Аъмаш, Ибн Ажлон ва Муқотил ибн Ҳайёндан ҳадис ривоят қилганлар.

У кишидан дўстлари Суфён Саврий, Шақиқ Балхий, Бақийя ибн Валид, Зомра ибн Рабийъа, Муҳаммад ибн Ҳимяр, Халаф ибн Тамим, Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбий, хизматкорлари Иброҳим ибн Башшор Хуросоний, Саҳл ибн Ҳошим, Утба ибн Сакан ҳадис ривоят қилганлар. У кишидан яна Авзоий ва Абу Исҳоқ Фазорий ҳадис айтганлар.

Имом Бухорийга Қутайба: “Иброҳим ибн Адҳам Тамимий Ижлий устозлари Мансурдан ҳадис ривоят қилганлар”, – деганлар.

Ибн Маъийн айтганлар: “У киши Бани Ижлдан”.

Муфаззал Ғалобий айтганлар: “Иброҳим ибн Адҳам Абу Муслимнинг даъватларидан қочиб юрганлар”.

Насаий айтганлар: “У киши сиқа, ривоятлари ёлғондан холи, зоҳидлардан”.

Фазл ибн Мусо айтганлар: “Иброҳим ибн Адҳамнинг ота-оналари ҳажга борганларида у киши Маккада туғилганлар”.

Юнус Балхий айтганлар: «Иброҳим ибн Адҳам улуғлардан. Оталари бадавлат бўлиб, хизматкорлари, от-уловлари, лочинлари ва ерлари бор эди. Иброҳим овда от чоптириб юрганларида, юқоридан: “Эй Иброҳим! Бу ўйинқароқлик нима?! Аллоҳдан қўрқ, охират ғамини е”, деган овоз келган. Ўша заҳотиёқ отдан тушиб, дунё муҳаббатидан воз кечганлар.

Қушайрийнинг “Рисола”ларида шундай дейилган: «Иброҳим ибн Адҳам Балхнинг боёнларидан. Ов пайтида тулки ёки қуённинг орқасидан қувлаётганларида, ғойибдан: “Сен шу нарса учун яратилдингми, шунга буюрилдингми?!” деган овоз келади. Уни эшитибоқ, отдан тушадилар. Оталарининг чўпонларини учратиб, унга от, кийим-бош ва бошқа нарсаларини берадилар-да, чўл-биёбонга чиқиб кетадилар. Суфён Саврий ва Фузайл ибн Иёз билан дўстлашадилар. Шомда яшайдилар. Ўроқчилик ва боғ қоровуллиги орқасидан тирикчилик қиладилар. Кунларнинг бирида саҳрода бир кимсани учратиб қоладилар, у “Исми Аъзам”ни ўргатади. Иброҳим ибн Адҳам ушбу исм билан дуо қиладиган бўладилар ва оқибатда Хизр алайҳиссаломни учратадилар. Хизр алайҳиссалом у кишига: “Сенда биродарим Довуд алайҳиссаломнинг илми бор”, – дейдилар”. Буни воиз Али ибн Муҳаммад Мисрий ривоят қилганлар».

Бизга Абу Саъид Харроз Иброҳим ибн Башшорнинг Иброҳим ибн Адҳамдан бу йўлга қандай кириб қолганлари тўғрисида савол берганларида, юқоридаги ривоятни баён қилганликларини айтиб бердилар. Ибн Башшордан бошқа санад билан ҳам бу ривоят келган, аммо унда қўшимча бор. Бу шундан иборатки, Иброҳим ибн Адҳам айтдилар: «Бир шайхдан ҳалол меҳнат қадрланадиган юрт ҳақида сўрадим. “Шомга боргин”, – дедилар. Унинг Массиса деган жойига бордим. У ерда бир неча кун ишладим. Сўнгра менга: “Тарасусга бор, унда сен истагандай юмуш бор”, – дейишди. Тарасусга бориш учун кемага минмоқчи бўлиб турганимда, бир одам келиб, мени боғига ишга таклиф қилди. Боғда ишлаб, бир муддат ўша ерда қолиб кетдим».

(Давоми бор)

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўнўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо давоми...

4443 11:20 / 24.12.2021
Аббосийлар халифаси Ҳорун ар Рашид саройдан узоқроқда бўлганида ўша даврнинг улуғ инсонларидан бири бўлган ҳамда халифанинг маслаҳатчиси ҳисобланган Баҳлул давоми...

3099 20:00 / 28.07.2022
Имом, хатиб Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳяд Кушоний. Изоҳ Кушон ndash Самарқанддан 12 фарсах узоқликда жойлашган Суғд шаҳарларидан бири. Санкабос давоми...

2043 11:00 / 09.08.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари биз каби ўша пайтда эндигина исломни ҳис қилиб, илмсизлиги билан ҳар кўчага кириб кетиши мумкин бўлган ёшлар учун давоми...

2024 13:20 / 02.04.2023
Аудиолар

210861 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10428 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130126 14:35 / 11.08.2021