1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Раҳбар одам қўл остидагиларга жавоб беради

20:00 / 28.07.2022 3255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аббосийлар халифаси Ҳорун ар Рашид саройдан узоқроқда бўлганида ўша даврнинг улуғ инсонларидан бири бўлган ҳамда халифанинг маслаҳатчиси ҳисобланган Баҳлул раҳматуллоҳи алайҳ саройга кириб, халифанинг тахтига ўтирадилар. Ана шунда қуйидаги ибратли воқеалар бўлиб ўтди.

«Ҳолинга вой бўлсин эй Баҳлул, ахир бу халифанинг тахтику», деди қози.

Баҳлул: «Мен билан халифанинг ўртасида нима фарқ бор. Мана бу отимдан бошқа» дея кулди.

Қози: «Ўзинг ўтирган бу тахт ҳақида қандай фикрдасан?

Шунда Баҳлул: «Ўта дағал, кактус тиконидек дағал, ловиллаган оловдек куйдирувчи», деб жавоб берди.

Қози: Ҳа, хўп, шундай экан, нега унда тахтда ўтирибсан?.

Баҳлул: «Мол-дунё шаҳвати, дунё ва унинг зийнатларига бўлган муҳаббат туфайли. Ҳа шунинг учун. Билиб қўйки, бу тахтнинг баҳоси тўкилган қонлар ва зулмга учраган жонлардир. Мана шу тахтга эга бўлиши учун ота ўғлини ўлдиради, ўғил эса отасини. Буларни молу дунё шаҳвати дейилади», деди.

Қози: «Эй Абу Ваҳоб, мени ҳайрон қолдирмаяпти бу ҳассанг», деди.

Баҳлул: «От бу, от», деб кулди.

Шунда соқчи келиб қолиб: «Ҳолинга вой бўлсин эй мажнун, халифанинг тахтида ўтирибсанми?, деб жаҳли чиқди.

Баҳлул соқчига қараб: «Масрур менга мевалардан келтир!, деб буйруқ берди.

Соқчининг баттар жаҳли чиқб: «Сенга ҳозир кафан олиб келаман», деб уни тахтдан судраб ташқарига олиб чиқиб кетди ва қаттиқ жазолади.

Халифа сафардан қайтиб, соқчи Масрурни чақирди ва уни сўроққа тутди: «Нима гап эй Масрур, безовтасан?»

Шунда соқчи қўрқув аралаш: «Сиз йўқлигингизда Абу Ваҳоб тахтингизга ўтирди», деди.

Халифа қаҳ-қаҳ отиб кулганча: «Шу тахтга ўтирдими?», деб сўради.

Cоқчи: «Ҳа, саййидим», деди.

Халифа: «Сен нима қилдинг?»

Соқчи: «Бу қилмиши учун уни эсидан чиқмайдиган қилиб жазоладим», деди.

Халифа: «Ҳолинга вой эй Масрур. Абу Ваҳобни шу иши учун жазоладингми?»

Соқчи: «Саййидим, тахтимга ҳеч ким ўтирмасин деб буюрган эдингиз».

Шунда халифа: «Зарари йўқ, зарари йўқ», деди.

Халифа соқчига: «Абу Ваҳобни дарҳол олдимга олиб кел!», деб буюрди.

Соқчи Абу Ваҳобни халифа ҳузурига олиб келди.

Халифа Баҳлулга: «Бизнинг мажлисимизда бир неча кундан бери кўринмаяпсиз. Биз Масрурнинг танобини тортиб, унинг жазосини бердик», деди.

Баҳлул: «Саййид, раҳбар одам қўл остидагиларга жавоб беради», деб эътироз билдирди.

Халифа: «Эй Абу Ваҳоб, ахир биз унинг жазосини бердик-ку. Сизни ҳам изладик. Агар сиздан узр сўрашини хоҳласангиз, буюраман, шундай қилади, шунга ҳам йиғлаяпсизми?», деди.

Баҳлул: Мен ўзимнинг ҳолимга йиғламаяпман эй Ҳорун.

Халифа: «Унда ким учун йиғлаяпсиз?», деди.

Баҳлул: «Сизни ўйлаб йиғлаяпман».

Халифа: Мени ўйлаб!!! Мени ўйлаб-а-а-а. Нега?, деб тахтига ўтирди.

Шунда Баҳлул: «Агар бу тахтга бирозгина ўтириш хато ҳисобланса ва соқчи ўша ўтирганни жазоласа, унда бу тахтда куну тун узоқ муддатдан бери хатокор ҳолда ўтиришингиз ҳақида ўзингиз нима деб ўйлайсиз? Мени соқчи жазолади. Сизни жазоловчи Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бўлади, соқчингиз эмас», дея насиҳат қилди.

Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларимизни, жумладан Баҳлул ҳазратларини раҳматига чулғасин, барчамизни мағфират айласин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аббосий халифалардан Маъмуннинг даврида мўътазилийлар ҳокимият тепасига келиб, Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси авж олди.Халифанинг ёнидаги баъзилар .Аҳмад давоми...

2937 09:00 / 23.06.2021
Уламолар айтадилар.Агар бир одам намоздан лаззатланишни сезмай қолган бўлса ва уни кечикиб адо этиб дангасалик қилаётган бўлса, Қуръони каримни борган сари кам давоми...

5656 09:00 / 22.08.2021
1. Абу Наср Иёзий. Бу зотнинг тўлиқ исмлари Аҳмад ибн Аббос ибн Ҳасайн ибн Жабала ибн Ғолиб ибн Жобир ибн Навфал ибн Иёз ибн Яҳё ибн Қайс ибн Саъд ибн Убода Ансорий давоми...

842 11:37 / 06.11.2025
Зиёратгоҳни қайта тиклаш лозимШўро даврида бошқа диний қадриятлар қатори Умарали Эшон масжиди ва зиёратгоҳи ҳам қаровсиз ҳолга айланиб қолди. Одамлар масжид ва давоми...

1886 09:19 / 23.10.2021