1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Франция мусулмонлари

12:00 / 09.02.2021 2959 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европада ўзига хос салоҳиятга эга мамлакатлардан бири бўлган Францияда Ислом бундан ўн уч аср муқаддам пайдо бўлган. Бу ўлкага мусулмонлар милодий 717 йили Испания орқали кириб келишган ва олдин Аквитания, орадан икки йил ўтиб Нарбоннага ёйилишган. 737 йили Пуатье яқинида бўлган жангда Карл Мартелла бошчилигидаги франк қўшинлари мусулмонларнинг шимолга қараб юришини тўхтатиб қўйди. 888 йили Франция жанубида Фраксинет араб колонияси ташкил этилди ва у бир асргина «умр кўрди». Шундан кейин узоқ йиллар бу юрт Ислом неъматидан бебаҳра қолди.

Милодий XIX охири – ХХ бошларида асосий аҳолиси мусулмон бўлган Жазоир, Тунис, Марокаш каби мамлакатларнинг ҳудудлари Францияга қўшиб олинди. Мусулмонларнинг оммавий равишда Францияга оқиб келиши биринчи жаҳон уруши йилларига тўғри келди. Францияни ҳимоя қилиш учун Шимолий Африка аҳолисининг каттагина қисми жалб қилинди. Уруш тугаганидан кейин уларнинг кўпи Францияда яшаб қолди. 1926 йили биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган мусулмон жангчилари хотирасига атаб биринчи жоме масжиди очилди.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бошлаб мусулмон мамлакатлари, айниқса, Африка шимолидаги юртлардан минглаб меҳнат муҳожирларининг Францияга тинимсиз оқиб келиши натижасида дунёвий давлат ҳисобланган бу мамлакатнинг қиёфасини ўзгартириб юборди.

2003 йилнинг июлида дин ва ҳукуматнинг ўзаро муносабатлари масалалари бўйича ҳукумат комиссияси иш бошлади. Ҳозирги пайтда Францияда бир неча йирик мусулмон жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Франция Ислом ташкилотлари Иттифоқи ва Мусулмонлар иши бўйича Франция кенгаши уларнинг энг йирикларидир. Франция мусулмонлари Кенгаши раҳбари Далил Абу Бакрнинг айтишича, 2015 йил бошида мамлакатда жами 2200 масжид фаолият кўрсатган.

Франция мусулмонларининг сони ҳақида аниқ расмий маълумотлар йўқ ҳисоби. Чунки Франция Республикаси қонунларига кўра аҳолининг ирқи, эътиқоди ва келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва ошкор этиш тақиқланган. Исломий ташкилотлар мамлакатдаги мусулмонларнинг умумий сони аллақачон 7 миллион кишидан ошиб кетганини айтишса, миллатчи партия вакиллари улар сонини 2 миллион атрофида деб иддао қилишади. Нима бўлганда ҳам мусулмонлар ҳозир католиклардан кейинги иккинчи ўринда туришади. Мамлакат мусулмонларининг учдан икки қисмини чет элликлар, асосан Мағриб мамлакатлари, Африканинг бошқа ўлкалари, Туркия, Жанубий-шарқий Осиё ва Яқин Шарқдан келган муҳожирлар ташкил этади, улар 125 мамлакатнинг вакилларидир.

Айрим франциялик мутахассислар мусулмонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин деб ҳисоблашади. Сабаби мамлакатда ўрнашиб қолган хорижлик мусулмонларнинг янги туғилган фарзандларини рўйхатга олишда кўпинча «француз фуқаролари» ҳисобига қўшиб юборилади, уларнинг диний эътиқодини сўраб-суриштириш эса тақиқланган. Шу боис ҳам Францияда яшаб турган мусулмонларнинг ҳақиқий миқдори расмий хабарлардан анча кўп бўлиши мумкин.

Масалан, Франция демографик тадқиқотлар миллий институти (INED) директори Франсуа Ҳераннинг 1999 йилдан 2009 йилгача ўтказган ҳисоб-китобларига кўра, Франция аҳолисининг саккиздан бири (12,5 фоизи) мусулмонлар бўлиб, жами 8 миллион 400 минг кишини ташкил этади. Американинг Pew Research Center маркази эса яқин ўн йиллар ичида бу мамлакатдаги мусулмонлар ададининг 12-13 миллионга етишини тахмин қиляпти.

Франциянинг номини дунёга машҳур қилган атоқли кишилар орасида мусулмонларнинг ҳам кўплиги одамни қувонтиради. Машҳур журналист ва бошловчи Мавлуд Ашур, собиқ давлат вазири Фадела Омара, сиёсатчи, собиқ ҳукумат вазири, ҳозирда Европа парламенти аъзоси Қодир Ориф, футболчи Бен Арфа, машҳур врач ва мисршунос олим Морис Букай, машҳур футболчи ва тренер Зайниддин Зидан, собиқ адлия вазири Рашид Дати ва бошқа мусулмонларнинг номи Франция тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан битиб қўйилган.

Маҳмуд Маҳкам тайёрлади

«Ҳилол» журналининг 9(18) сонидан

Манба
"Ҳилол" журнали
Мавзуга оид мақолалар
Таниқли мисрлик ёзувчи, журналист, доктор Абдулваҳҳоб Мутовеъ раҳимаҳуллоҳнинг электрон почтасига келган ибратли қиссани сиз азиз ўқувчиларга тақдим этамиз. давоми...

6353 05:25 / 24.02.2022
350. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир одам қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани юборди. У.Қаерга давоми...

5802 09:00 / 15.05.2021
2016 йилнинг май ойида MBC телеканалида жаҳонга машҳур жанг санъати устаси ЖанКлод Ван Дамм билан .Соғлом овқатланиш, мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Ван Дамм ушбу давоми...

2211 10:47 / 20.10.2022
Аллоҳ азза ва жалла расулларни халққа ибрат қилиб юборган. Бизга ривоят қилинган хабарда айтилишича Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлганНуҳ алайҳиссалом дурадгор давоми...

4593 14:49 / 27.09.2017
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021