1447 йил 25 ражаб | 2026 йил 14 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

10:20 / 30.01.2021 1916 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунда бино тўлиқ қад кўтарган. Унинг марказида улкан шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилган.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўлак ва хонага кириб, уларни пардозлаш ва жиҳозлашга оид лойиҳаларни кўрди.

Марказнинг ички ва ташқи кўриниши, нақшлари юзасидан тавсиялар берилди. Хоналарни кўплаб сайёҳлар, делегациялар келиши, халқаро конференциялар ўтказилишини инобатга олиб замонавий жиҳозлаш, экспозицияни турли ёшдаги инсонларга мос ҳолда тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Президентимиз аввалги ташрифи чоғида Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун негиз бўлиши, бу ерда олимлар тадқиқот олиб бориб, талабалар билимини мустаҳкамлаши кераклигини айтган эди.

Шунга кўра, лойиҳа такомиллаштирилиб, марказда Халқаро ислом академиясининг магистрант ва докторантлари ўқиши учун шароит яратиш назарда тутилган.

Марказнинг интерьер ва экстерьер безаги, жиҳозланиши, коммуникация, хавфсизлик тизимлари энг илғор талабларга жавоб беради. 

Давлатимиз раҳбари шу ерда олимлар, зиёлилар, нуронийлар ва маҳалла раислари билан суҳбатлашди.

- Миллий ўзликни англаш деб кўп гапирамиз. Лекин шунга муносиб бўляпмизми, деган туйғу мени қийнайди, - деди Шавкат Мирзиёев. - Ота-боболаримиз қийин шароитларда, меҳнат-машаққат билан қандай буюк ишларни амалга оширган. Жадид боболаримизни ҳам бекорга қатағон қилишмаган. Чунки билишардики, илм, ғурур, давлатчилик бизнинг қонимизда бор. Бу ерда ҳамма буюк алломаларимизнинг овози эшитилиб туради.

Марказ жойлашган Олмазор туманидаги ҳар бир маҳалла ушбу маърифат масканига муносиб бўлиши, билим, тарбия жиҳатидан таклифларини бериши зарурлиги таъкидланди.

- Шуни амалга оширсак, ҳар бир маҳаллага Ислом цивилизацияси марказининг нури киради, юзимиз ёруғ бўлади, – деди Президент.

Марказ қурилиши давом этмоқда.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида жойлашган .Шикпет, масжиди Қутубшоҳийлар сулоласи даврида қурилган бўлиб, Ислом меъморчилигининг муҳим ва тарихий обидаларидан давоми...

1945 18:05 / 18.02.2021
27 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари .Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни, муносабати билан давоми...

2129 09:30 / 28.06.2019
Бугун, 29 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти магистратура йўналишига ва янги очилган Имом давоми...

1551 13:32 / 29.08.2024
Блогер Хушнуд Худойбердиев телеграм саҳифасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги .Ҳаж, ва .Умра, тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш давоми...

2274 09:00 / 11.11.2020