1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Амр Муҳаммад ва Абу Сафвон Исҳоқ

15:00 / 20.12.2020 1999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, муснид Абу Амр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Собир ибн Котиб Бухорий. Муаззин бўлганлар.

Солиҳ ибн Муҳаммад Жазара, Ҳомид ибн Саҳл, Муҳаммад ибн Ҳурайс, Ҳусайн ибн Ваззоҳ ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар. Солиҳ ибн Муҳаммаддан охирги ривоят қилганлардан.

У кишидан Абу Абдуллоҳ Ғунжор, Аҳмад ибн Абдурраҳмон Шерозий, Абу Наср ибн Али Бухорий Сунний ҳадис ривоят қилганлар.

Абу Бакр Самъоний бу кишининг вафот саналарини 377 йил, деб кўрсатганлар.

Имом, сиқа Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Ҳусайн ибн Жобир Суламий Бухорий. Тенгсиз паҳлавон, замонасининг моҳир чавандози Сурморийнинг ўғиллари.

Сурмор – Бухоро қишлоқларидан бири.

Ёшликларида оталарининг назоратларида Ашҳал ибн Ҳотим, Абу Осим, Убайдуллоҳ, Маккий ибн Иброҳим ва Муқрийдан ҳадис эшитганлар.

У кишидан Солиҳ Жазара, Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Ибн Сурморий 276 йилда вафот этганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ислом дини насоро ва масиҳо динларидек Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тарафидан юборилган диндир. Унинг китоби ndash Қуръони Карим эса ўз давоми...

1552 20:24 / 29.06.2024
Баъзи ориф зотлар айтадилар .Имом Жазулий бир неча жиҳатдан бошқалардан ажралиб, пешқадамликни қўлга киритган. Хусусан, у зотнинг .Далоилул хойрот, китоби ҳамма давоми...

967 16:39 / 24.11.2025
Ислом оламидаги буюк шахсиятлардан бири, Усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид давоми...

2481 11:00 / 09.09.2022
Юқоридаги сатрлар кўп асрлик изланишлар ва уринишлардан сўнг .Аҳли сунна вал жамоа, ақийдавий мазҳаби уламоларининг касб ва ризқ масаласи бўйича эришган давоми...

5070 17:18 / 26.10.2017