1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Аҳмад

15:00 / 06.12.2020 2037 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, имом, ҳофиз, ўрнак бўлувчи, мусанниф, сиқа Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Самкувайҳ Асбаҳоний.

Ҳиротда истиқомат қилганлар. Ҳадис илмининг чавандозларидан бўлиб, кўп ҳадис ривоят қилганлар.

Бағдодда Абу Муҳаммад Халлол ва у кишининг табақасидагилардан, Найсобурда Абу Ҳафс ибн Масрурдан, Асбаҳонда Баҳрувайҳнинг набиралари Иброҳим ва бошқалардан, Самарқандда шу ернинг мусниди Умар ибн Шоҳиндан, Шерозда ҳофиз Абу Бакр ибн Абу Алидан ҳадис эшитганлар.

409 йилда таваллуд топганлар. Кексалик чоғларида ҳам ҳадис ўрганганлар. Ниҳоятда ибодатли, солиҳ, бошқаларга яхшилик истовчи инсон бўлганлар. Одамлар у кишидан табаррукона дуо олганлар.

Бу кишидан Исмоил ибн Муҳаммад Таймий, Абу Абдуллоҳ Даққоқ ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Даққоқ «Рисола» китобларида айтиб ўтганлар: «Ибн Самкувайҳ ҳадис китобларини мукаммал билардилар. Ваҳим (гумон)лари фаҳмларидан кўпроқ эди. Найсобурга Абдулазиз Нахшабийга ҳамроҳ бўлиб борганлар. Ҳиротда бир неча йил варроқлик қилиб яшаганлар. Мен ҳам у киши билан ўша ерда учрашганман. Ўртамизда сал кек ва ҳасад пайдо бўлган эди». (Шу кек ва ҳасад туфайли бўлса керак, Даққоқ бу киши ҳақларида: «Ваҳимлари фаҳмларидан кўпроқ эди», – деганлар. Бу гапга кўп ҳам эътибор берилмайди. Чунки бир даврда яшаганлар ўртасида шунга ўхшаш ҳолатлар онда-сонда бўлса ҳам, кузатиб турилгани тарихдан маълум).

Бу икки хислат нақадар ёмон. Аллоҳ таоло бизга булардан паноҳ берсин.

482 йили зулҳижжа ойида Найсобурда вафот этганлар.

 

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни мисрлик машҳур қори, шайх Абдулбосит Абдуссомад роҳимаҳуллоҳнинг уйларини эшиги тақиллади. Очиб қарасалар, ҳиндистонлик бир киши экан. Шайхнинг давоми...

8720 08:00 / 14.05.2022
Ҳар бир шахснинг ҳаётини ўрганишда у яшаган даврни ҳам ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳаёти ва давоми...

1201 16:36 / 28 май
Қарийб бир аср умр кечирган ҳофизи Каломуллоҳ Жаъфар қори 1890 йил Наманганнинг қадимий гўшаларидан бири Уйчи тумани, Ёркатак қишлоғида дунёга келди. Қиблагоҳи давоми...

3136 23:00 / 18.11.2022
Хабарингиз бор, .Hilolnashr, матбаанашриёти томонидан .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида устозларамиз Рустамжон Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабеклар давоми...

7352 14:16 / 15.10.2023
Аудиолар

211873 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10438 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131117 14:35 / 11.08.2021