1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх, имом, муҳаддис Абул Қосим Исмоил

15:00 / 22.11.2020 2440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, имом, муҳаддис, фойдали илмлар эгаси, санад соҳиби Абул Қосим Исмоил ибн Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда истиқомат қилганлар. Жуда кўп илмий мажлислар иштирокчиси бўлганлар.

454 йилнинг Рамазон ойида таваллуд топганлар. Ҳофиз Абдуллоҳ ибн Самарқандийнинг укалари.

Ака-ука иккалалари Абу Бакр Хатиб, Абдуддоим ибн Ҳасан, Абу Наср ибн Таллоб, Аҳмад ибн Абдулвоҳид ибн Абул Ҳадид, Абдулазиз Каттонийдан ҳадис эшитганлар. Сўнгра оталари икковларини олиб, Бағдодга кўчиб кетганлар. У ерда Абу Жаъфар ибн Муслима, Абу Муҳаммад ибн Ҳазормард, Абдулазиз ибн Али Суккарий, Абул Ҳусайн ибн Наққур, Аҳмад ибн Али ибн Мунтоб, Молик Бонёсий, Тоҳир ибн Ҳусайн Қаввос, Иброҳим ибн Абдулвоҳид Қаттон, Осим ибн Ҳасан, Ибн Ахзар Анборий, Жаъфар ибн Яҳё Ҳаккок, Муҳаммад ибн Ҳибатуллоҳ Лолакоий, Ибн Хайрун, Ризқуллоҳ Тамимий, Аҳмад ибн Али ибн Абу Усмон, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абу Сақар, Юсуф ибн Ҳасан Тафаккурий, Исмоил ибн Масъада, Тирод Зайнабий, Ниъолий, Абдулкарим ибн Ризма, Абу Али ибн Банно, Аҳмад ибн Ҳусайн Аттор, Абдуллоҳ ибн Ҳасан Халлол, Юсуф Миҳравоний, Абдусаййид ибн Муҳаммад Саббоғ, Абу Наср Зайнабий ва у кишининг оталаридан ҳамда Абу Исҳоқ Шерозий, Абдулбоқий ибн Муҳаммад Аттор, Ибн Бусро ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

Исмоил ибн Самарқандий Шомга борганлар. Қуддусда Маккий Румайлийдан ҳадис эшитганлар. Узоқ умр кўриб, кўп ҳадис ривоят қилишга муваффақ бўлганлар.

У кишидан Силафий, Ибн Асокир, Самъоний, Аъаз ибн Али Заҳирий, котиб Исмоил ибн Аҳмад, Саъид ибн Аттоф, Яҳё ибн Ёқут, Умар ибн Табарзат, Зайд ибн Ҳасан Киндий, Муҳаммад ибн Абу Тамом ибн Луззуво, табиб Али ибн Ҳабал, Сулаймон ибн Муҳаммад Мавсилий, Абдулазиз ибн Ахзар, Мусо ибн Саъид ибн Сайқал ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Самъоний айтадилар: «У кишига катта-кичик китобларни ўқиб бердим. Ҳамадонда Абул Ало Аттордан эшитдим. У киши: «Мен Ироқ ва Хуросон шайхларидан ҳеч кимни Абул Қосим ибн Самарқандийга тенг деб билмайман», – дедилар».

Умар Бистомий айтадилар: «Абул Қосим Хуросон ва Ироқнинг санадидир».

Ибн Самарқандий: «Ибн Жумайънинг «Муъжам»ларини ривоят қиладиган мен ва Абдуддоим Ҳилолийдан бошқа киши қолгани йўқ», – дедилар ва қуйидаги шеърни ўқидилар:

وأعجب ما في الأمر أن عشت بعدهم ** على أنهم ما خلفوا في من بطش

 

Гар куч-қувват, ёмонлик қолдирмадилар менга,

Улардан сўнг яшашда давом этаман нега?!

Ибн Асокир шундай деганлар: «Ибн Самарқандий сиқа, кўп ҳадис ривоят қиладиган, усул соҳиби, китоб даллоли эдилар. У кишининг: “Мен Ибн Наққур ҳузурларида Абу Ҳурайраман”, – деганларини эшитганман».

Ибн Асокир айтадилар: «Ибн Самарқандий жуда узоқ умр кўрганлар, ҳатто Бағдодда у кишининг тенгдошларидан қолмаган. Ўша ерда санад билан кўп ҳадис айтадиган муҳаддисга айланганлар. Иштиёқлари баландлигидан ҳадис эшитишга бел боғлаганлар. «Жомеъ ал-Мансур»да уч юздан ортиқ илм мажлисида ўтириб, ҳадис ёздирганлар. У киши китоб сотишда тажрибали ва омадли бўлганлар. Бир марта чиройли хат билан ёзилган латиф жилдли «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»ни йигирма динорга сотганлар ва: «Булар менга бир тангага тушган эди. Чунки бу иккисини ва яна бир китобни бир динор ва бир тангага сотиб олган эдим, учинчи китобни бир динорга сотдим», – деганлар».

Силафий айтадилар: «Исмоил ибн Самарқандий сиқа, рижол илми билимдони, ҳадис илмида ишончли эдилар. Кўп китобни эшитганлар. Укалари Абу Муҳаммад олим, ишончли, фозил, араб тилида моҳир бўлганлар».

Ибн Носир айтадилар: «Ибн Самарқандий китоб олиб-сотиб даллоллик қилар, муомалалари қўполлиги сабабли у кишидан қўрқиб туришарди. Китобшунос бўлганлари учун катталар билан борди-келдилари бор эди».

536 йили зулқаъда ойининг 26-куни вафот этганлар.

Бир марта тушларида ўзларини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларини ўпиб, унга юзларини суртаётган ҳолатда кўрганлар. Ибн Хозиба у кишига: «Узоқ умр кўрасиз, ҳадис илмингиз тарқалади, тушда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларини ўпиш у зотнинг изларидан бормоқликка таъбир қилинади», – деганлар.

 

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Исм ва насаблари Аллома имом, имомларнинг ягонаси Муҳамммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим алМаҳаллий алШофеъий алМисрий Жалолиддин, муфассир, фақиҳ, калом давоми...

4177 22:19 / 27.04.2017
У зотнинг тўлиқ исмлари, Валиййуддин, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ алХатиб алАмрий атТибрийзий.Тибрийз Озарбайжондаги шаҳарлардан биридир.Муҳаммад давоми...

5274 22:18 / 27.04.2017
1. Исм ва насабалариУ ҳофиз имом, муаррих, адиб Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Хизр ибн Айюб ибн Муҳаммад ибн давоми...

4746 22:19 / 27.04.2017
Шайх, имом, аллома, ҳанафийларнинг улуғларидан, ифтихоруддин .дин фахри, Абу Ҳошим Абдулмутталиб ибн Фазл ибн Абдулмутталиб ибн Ҳусайн ибн Абдурраҳмон ибн давоми...

2303 18:30 / 18.04.2021
Аудиолар

210859 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10428 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130124 14:35 / 11.08.2021