1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Ҳошим Абдулмутталиб ибн Фазл

13:30 / 18.04.2021 2435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, имом, аллома, ҳанафийларнинг улуғларидан, ифтихоруддин («дин фахри») Абу Ҳошим Абдулмутталиб ибн Фазл ибн Абдулмутталиб ибн Ҳусайн ибн Абдурраҳмон ибн Абдулмалик ибн Солиҳ ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб Қураший Ҳошимий Аббосий Балхий Ҳанафий Ҳалабий.

Мовароуннаҳрда фақиҳ бўлиб етишганлар. Самарқанд, Балх ва шу диёрларда қози Умар ибн Али Маҳмудий, Абул Фатҳ Абдурашид Валволижий, адиб Умар ибн Али Каробисий, наққош Абу Али Ҳасан ибн Бишр Балхий, имом Абу Шужоъ Бистомий ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

Фатво берганлар, фиқҳий мунозараларда қатнашганлар, китоб ёзганлар. «Ҳаловия» мадрасасида дарс берганлар. Ҳанафий мазҳабидаги «Ал-Жомеъ ал-кабир»ни шарҳлаганлар. У кишининг кўп шогирдлари фақиҳ бўлиб етишган. Ҳадис илмида санадлари олий, эшитишлари саҳиҳлик талабига жавоб берадиган, шарафли, бадавлат, парҳезкор, диндор, пурвиқор бўлганлар.

Бу кишидан кўплар ҳадис ривоят қилганлар. Улар: зоҳид Тақийиддин Аҳмад ибн Абдулвоҳид Ҳавроний, Бирзолий, Зиё, Имод Аҳмад ибн Юсуф Ҳанафий, Муаййид Иброҳим ибн Юсуф Қифтий, Абул Макорим Исҳоқ ибн Абдурраҳмон ибн Ажамий, укалари Муҳаммад, амакиваччалари Қутб Муҳаммад, Авн Сулаймон ибн Ажамий, муҳаддис Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Ажамий, Камол Аҳмад ибн Насибий, Абдуллоҳ ибн Авҳад Зубайрий ва бошқалар.

Шайх Зиё ёзиб қолдирган маълумотларга кўра, бу киши 616 йил жумодул охир ойида Ҳалабда вафот этганлар. У кишининг ижозатлари билан ривоятлари Зайнаб Киндияга эшиттирилган.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Имом Шамсиддин Заҳабий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наманган музофотининг шайхулисломи бўлган ҳазрат Иноятхожа Лангарийнинг муваффақиятларини кўра олмаган ҳасадгўйлар, 1867 йили унга иғво ва туҳмат уюштириб, давоми...

5837 09:30 / 11.04.2022
Ушбу мақола Наманган шаҳрида туғилиб ижод қилган, Нақшбандия тариқатининг пири комили, олим ва мутасаввиф шоир сифатида танилган Абдулазиз Ҳасанхўжа ўғли Мажзуб давоми...

4230 06:00 / 02.05.2023
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафотиМуҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ давоми...

2163 16:06 / 23.12.2022
Мулла Абдусамад қори домла 1888 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, собиқ .Йикчи, кўчаси ҳозирги Исфархон савдо мажмуасининг ёнидаги маҳаллада Мулла Отабой давоми...

2521 06:30 / 21.03.2022