1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ўзидан иссиқлик чиқарадиган ўсимлик ҳақида биласизми?

15:00 / 19.11.2020 4749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табиатда шундай ўсимликлар борки, улар ўзидан иссиқлик чиқаради. Аллоҳ таоло уларга атрофидаги ҳарорат даражасини ҳис қиладиган жиҳозни ато этган. Агар ҳаво ҳарорати жуда пасайиб кетса, ўсимликдаги ўша жиҳоз баъзи кимёвий амалиётларни бажариш орқали энергия ишлаб чиқара бошлайди ва бу энергия иссиқлик энергиясига айланади. Бу иссиқлик сабабли ўсимлик атрофидаги қор эрийди. Мазкур ўсимликни ўрганган олимлар ҳаво ҳарорати нолдан паст бўлганда, ўсимликдаги ҳарорат 30-36 даражада бўлишини мулоҳаза қилдилар. Агар унда ушбу хусусият бўлмаганда, совуқ ҳавода яшаб қололмаган бўларди. Бу ўсимлик Шимолий Американинг шарқидаги ботқоқли жойларда ва намли тепаликларда ўсади. Кўкарган барглари скунс карамини эслатувчи ҳид тарқатади. Барглари катта, узунлиги 40-55 см ва кенглиги 30-40 см атрофида. Унинг илмий номи Symplocarpus foetidus.

Бу ўсимликнинг қорли тепаликларда ўсиши ва қор ичида ўзига хос ғор ҳосил қилиши олимларни ҳайрон қолдирди. Ҳавонинг ҳарорати – 15 бўлганда, ўсимликнинг ҳарорати 30 бўлар экан. Бундай ҳолат жуда ноёб бўлиб, кўплаб сут эмизувчи жонзотлар совуқ ҳавода узоқ турса, музлаб қолади.

Ушбу расмда Аллоҳ таолонинг фазли билан 36 даражагача иссиқлик ишлаб чиқариб, ҳаво – 15 даража совуқ бўлса ҳам музлаб қолмай, ўсишда давом этадиган ўсимлик акс этган.

Аллоҳ таоло ушбу ўсимликка ҳароратни тартибга солувчи мураккаб техникани жо қилиб қўйган. Инсон томонидан ишлаб чиқарилган совитувчи ёки иситувчи кондиционер баъзан бузилиб қолади, баъзида ишламай қолади. Аммо бу ўсимлик мунтазам равишда вазифасини бажариб, ўзидан қорларнинг эришига сабаб бўладиган иссиқлик чиқариб, ўсиб боради.

Аллоҳ таоло бизга Ўзи яратган махлуқлари ўз вазифасини комил суратда амалга ошириши учун уларни йўлга солиб, керакли жиҳозлар билан қўшиб яратганини баён қилиб шундай марҳамат қилган:

قَالَ فَمَن رَّبُّكُمَا يَا مُوسَى۝ قَالَ رَبُّنَا الَّذِي أَعْطَى كُلَّ شَيْءٍ خَلْقَهُ ثُمَّ هَدَى۝

У (Фиръавн): «Иккингизнинг Роббингиз ким, эй Мусо?» – деди. У: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», – деди. (Тоҳо сураси, 49-50 оятлар)

Аллоҳ таоло ўша ўсимликка ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳаётда вазифасини бажариш учун ҳидоятга солгандир.

Ушбу ўсимликнинг ишлаш жараёни, энергия ишлаб чиқариб, уни иссиқлик энергиясига айлантиришини тушуна олмаган олимлар «Ақлсиз бир ўсимлик қандай қилиб ақлни лол қолдирадиган даражада ўз ҳароратининг даражасини идора қилади? Иссиқлик энергиясини қаердан ҳосил қилади? У ишга соладиган мураккаб техника нима экан?» деб савол бердилар. Уларнинг саволларига юқоридаги оятда жавоб бор: «Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир». Ушбу ўсимликка шундай қобилиятни ато этган, совуқ ҳавода яшаб қолиш имконини берган Зот Аллоҳ таолодир!

Бугунги кунда олимлар уйларни иситишда электр энергиясининг ўрнига иссиқлик чиқарувчи ўсимликлар энергиясидан фойдаланиш ҳақида бош қотирмоқдалар. Чунки бу ўсимликлар ўзининг ҳажмига нисбатан кўпроқ энергия ишлаб чиқаради. У текин энергия олиш учун имконият экани айтилмоқда. Роббимимз Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِي الْأَرْضِ وَالْفُلْكَ تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِأَمْرِهِ وَيُمْسِكُ السَّمَاء أَن تَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ إِلَّا بِإِذْنِهِ إِنَّ اللَّهَ بِالنَّاسِ لَرَؤُوفٌ رَّحِيمٌ۝

«Аллоҳ ердаги нарсаларни, денгизда Ўз изни ила юрадиган кемани сизларга беминнат хизматкор қилиб қўйганини ҳамда осмонни изнисиз ерга тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Албатта, Аллоҳ одамларга ўта шафқатлидир, ўта раҳмлидир» (Ҳаж сураси, 65-оят)

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло атрофимиздаги нарсаларни бизга беминнат хизматкор қилиб қўйган. Шу боис ўша ўсимликдан ҳам фойдаланишимиз керак.

Ўсимликнинг совуқда, қор бағрида ўсиши, гуллаши, ҳид таратиши Аллоҳ таолонинг қудратига, азаматига, санъатига далолат қилувчи белгилардандир. Бошқа бир оятда шундай дейилган:

صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ۝

«Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидирАлбатта, У нима қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Намл сураси, 88-оят)

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йигирманчи асрда фазовий жисмлар ва коинотдаги ҳодисаларга доир кўплаб кашфиётлар қилинди. Улардан бири қора туйнукларнинг аниқланишидир. Ўзининг бутун давоми...

4941 10:56 / 15.02.2022
Тананинг покланиши руҳни мустаҳкамлайди ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштиради. Чунки Аллоҳ таоло покликни севади.Поклик mdash исломнинг асосий қисми бўлиб, унга давоми...

4002 16:30 / 19.12.2021
Аллоҳ таоло инсонни яратиши ҳақида шундай марҳамат қилади .Эй одамлар Агар қайта тирилиш ҳақида шубҳа қиладиган бўлсангиз, бас, Биз сизга баён қилишимиз учун давоми...

1621 13:47 / 16.07.2025
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

9544 11:10 / 09.02.2019
Аудиолар

231303 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149829 14:35 / 11.08.2021