1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Нима учун гуноҳ иш қилдинг?

06:30 / 19.09.2019 4128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ

«Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (1-4 оятлар).

Қиёматга ишониш Исломда иймон арконларидан биридир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан иймон ҳақиқатидан сўралганда, у зот: «Аллоҳга, фаришталарга, илоҳий китобларга, Пайғамбарларга ва охират кунига иймон келтирмоғинг ва яна яхши-ёмон тақдир ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтирмоғинг (иймондир)», деганлар.

Ва маломатчи нафс билан қасам.

«Маломатчи нафсдан» мурод мўмин кишининг нафсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради. Гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ иш қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима деб жавоб берасан» маломат қилади. Савоб иш қилса, «Бу оз-ку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими? Қанча кўп савоб иш қилсанг, ўзингга фойда-ку», деб маломат қилади. Тасаввуф мактабининг машҳур намояндаси, Ислом оламида катта ҳурматга эга бўлган олим имом Ҳасан Басрий: «Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай юраверади», – деганлар.

Келгуси оятда Аллоҳ таоло қиёматни инкор қилувчиларга ҳужжат келтиришга ўтади.

Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми?

Кунлардан бирида араб мушрикларидан Адий исмли киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашиб ўтириб, қиёмат ҳақида сўзлаб беришни сўради. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир оз қиёмат ҳақида сўзладилар. Шунда Адий: «Аллоҳга қасамки, ўша кунни ўз кўзим билан кўрсам ҳам, сенга ишонмайман, эй Муҳаммад, сенга ҳам, ўша кунга ҳам иймон келтирмадим, Аллоҳ ўлган одамнинг суякларини тўплаши мумкин эканми?» – деди. Аллоҳ таоло унга раддия қилиб, ушбу оятларни нозил қилди.

Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз.

Ушбу оят Қуръони Каримнинг илмий мўъжизаларидан биридир. Тупроққа кўмилган ўлик бир муддатдан сўнг чириб битади. Ўша чириб, тупроққа аралашиб кетган инсоннинг қиёмат куни қайта тирилишига кўпчилик ишонгиси келмайди. Юқорида тилга олинган мушрик Адийга ўхшаб, ҳайрон бўлади.

Аллоҳ таоло бўлса: «Бунга ҳайрон бўлишнинг ҳожати йўқ, Мен нафақат танани, балки ўша танадаги нозик, дақиқ жойларни, чизиқларни ҳам, жумладан, бармоқ учларини ҳам, аввал қандай бўлса, худди шундай ҳолига келтираман», – дейди.

Нима учун Аллоҳ таоло бу оятда инсон аъзолари ичидан айнан бармоқ учини танлаб олди?

Инсоннинг бошқа аъзолари бировники иккинчисиникига ўхшаши мумкин. Лекин ҳеч қачон бирорта одамнинг бармоқ учлари бошқа шахсникига ўхшамас экан. Бу ҳақиқатни одамлар ўтган асрга келибгина англаб етдилар. 1884 йилдан бошлаб, Англияда одамларни бармоқ изидан аниқлаш бошланди. Бармоқ излари турлича бўлиб, дунёда ҳеч қачон бир кишининг бармоқ чизиқлари иккинчи шахсникига ўхшамас экан. Бу далил Қуръоннинг ҳақиқий илоҳий Китоб эканини яна бир бор исботлайди. Кўпчилик мазкур оятнинг таъсиридан Ислом динини қабул қилганлар.

Шу ерда мулоҳаза қилинади: хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари – кўзми, бурунми ёки бошқа аъзоларми, иккинчи бир инсонникига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан.

Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолга келтира олишини таъкидламоқда.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» ва «Тафсири Ҳилол»китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АлАзҳар университетининг тиббий бўлими .Шифобахш ўсимлик ва набодотлар, факультетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади Бир гуруҳ япон олимлари .Тийн, сурасини давоми...

7991 06:03 / 13.08.2020
Аллоҳ таоло Мурсалот сурасида шундай марҳамат қилади.Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикмиhellip тирикларни ва ўликларни, 2526оятлар.Яъни ер устида юрган тирикларни давоми...

9750 10:10 / 05.10.2020
. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар .Аъузу биллаҳил азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм,, дер давоми...

2932 04:00 / 25.05.2021
Асаларининг ўзи, яшайдиган уяси, босиб ўтадиган йўли, шира йиғадиган ўсимликлари ҳамда у етиштирадиган шифобахш асал ҳақида Қуръони Каримда оятлар бор. давоми...

4193 06:00 / 10.06.2022
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021