1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Манзур ва унинг машҳур «Лисанул араб» асари

15:05 / 07.11.2020 1893 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Араб тилига қизиқиб,чуқур ўрганишга бошлаган илм толиблари ичида Ибн Манзурнинг «Лисонул араб» ( لسان العرب ) ини билмайдигани бўлмаса керак. 

Жамолиддин Абул Фазл Муҳаммад ибн Мукрим ал Ансорий ар-Руайфий, кўпроқ Ибн Манзур номи билан танилган олим дунёга айнан шу асари ила машҳур бўлгандир. 

Асар муаллифи Ибн Манзур –таниқли Ислом олими, филолог, тарихчи, фақиҳ ва араб тилининг билимдони ва 20 томдан иборат «Лисанул араб»- Араб тили» изоҳли луғатининг муаллифидир. Олимнинг ёзган асарларини умумий ҳажми 500 мужалладдан ортади. 

Ибн Манзур ушбу асарини таълиф қилиш сабабини қуйидагича изоҳлаган экан: «Мен ушбу луғат китобини тузишда Пайғамбар тилининг негизини сақлашдан бошқа нарсани мақсад қилмадим. Чунки араб тили Қуръони карим ахкомлари ва набавий суннатни ўзагини ўзида жам қилгандир. Китобни ёзаётган пайтимда мазкур тил эгалари бошқа тилни ўрганиш билан фахрланишар эди. Мени бу ишни амалга оширишим, худди қавми масхара қилишига қарамасдан, Нуҳ алайҳиссаломнинг кема ясаганига ўхшаш ҳолат эди».

«Лисанул араб» изоҳли луғати ҳақида жумладан, Заркалий шундай дейдилар: «Ҳеч бир мулоҳазасиз, ушбу асар араб тилининг энг машҳур изоҳли луғатларидан, дея эътибор қилинади. Ўзида луғат борасидаги она китобларни жамлаган. Ҳажми улкан, кўплаб нодир маълумотларни яъни, Қуръони карим, ҳадиси набавий ҳамда араб мумтоз шеъриятдан кўплаб мисоллар келтирилган асардир».

Ибн Манзур Қоҳирада таваллуд топган. Лекин, Тараблус ёки Ҳафса шаҳрида туғилган деган фикрлар ҳам бор. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Собит ал-Ансорийнинг авлодидан ҳисобланади. Ибн Манзур Абдураҳмон Туфайл, Муртазо ибн Хотим каби олимлардан дарс олганлар. Қоҳирада котибиятда ҳам ишлаган, Тараблус (Ливия) шаҳрининг бош қозиси ҳам бўлиб хизмат қилган.

Ибн Ҳожар Асқалоний у киши ҳақида: «Йирик-йирик баёнларни кичик ҳажмдаги мўъжаз шаклларини тартиблаб, тузиб чиқиш борасида ўзига хос иқтидори билан ажралиб турарди» деганлар.

Шак-шубҳасиз, Ибн Манзурнинг энг машҳур асари бу, 20 томлик «Лисанул араб» - Араб тили» изоҳли луғатидир. Ушбу луғат ўзидан аввалги 5 та луғат китобларини жамлаган бўлиб, улар: Ибн Сидонинг «Ал-Мухкам», Ал-Жавҳарийнинг «Ас-Сиҳоҳ», Ибн Борийнинг «Ҳошия ас Сиҳоҳ» ва Ибн Асирнинг «ан-Ниҳоя» асарларидир.

Олим кексалик ёшига етиб, Қоҳирага қайтиб келиб истиқомат қилган, вафотидан бироз олдин кўзлари ожиз бўлиб қолган. Ҳижрий 711 йилнинг шаъбон ойида, милодий 1311 йилда вафот қилган.

«Лисанул араб» қайта ва қайта нашр қилинган асар бўлиб, ҳозирга қадар энг талабгир, араб тили бўйича энг кўп мурожаат қилинадиган китоблардан биридир.

Бобур Аҳмад.

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Қиёмат куни ўлим кўзида оқи бор қўй суратида олиб келинади. Кимдир .Эй аҳли жаннатлар, деб нидо қилади. давоми...

2033 08:14 / 01.09.2020
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадиларҲазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисда шундай деяётган давоми...

2676 21:00 / 03.07.2019
Азиз ўқувчи Ушбу эътиборингизга ҳавола қилинаётган митти ҳикоянинг ҳаётий асоси бор. Кимдир сўзлаган ким биландир юз берган. Мен эса ndash ёзувчи. Айрим ҳикоятларда давоми...

1840 15:00 / 04.12.2020
Динимизга, азалий урфодатларимизга, маънавият ва анъаналаримизга зид бўлган майхўрликнинг Мовароуннаҳр заминига кириб, авж олишидан ҳукмдорлару миллатнинг кўзи давоми...

2344 14:39 / 14.02.2020