1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибн Жарирнинг таснифотлари 358 минг варақ атрофида бўлган

16:20 / 07.07.2019 2182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Жарир 224-ҳижрий санада таваллуд топиб, 310-ҳижрий санада 86 ёшда вафот этган. Агар бу ёшдан балоғат ёшигача бўлган даврни ўн тўрт йил деб ҳисоблаб олиб ташласак, шунда Ибн Жарир етмиш икки йил ҳар куни ўн тўрт варақдан ёзилган етмиш икки йилни ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, Ибн Жарир энг камида 358 минг варақ тасниф этган бўлиб чиқади.

Ҳисоблашгандан кейин у зотнинг қаламига мансуб «Тарих» ва «Тасниф» асарларининг ҳар бирини уч минг варақ атрофида бўлган деб эътиборга олишган. Шунга кўра, ушбу икки китобнинг ўзи етти ё саккиз минг вараққа етиб борган. «Тарих» катта-катта ўн бир жузда, «Тафсир» катта-катта ўттиз жузда чоп этилган бўлиб, бу жузларнинг ҳар бири бир мужаллад келади.

Булардан ташқари, яна 351 минг варақ тасниф этган асарлари борлиги ҳисобга олинса, бу имомнинг кенг илм соҳаларини жамлагандан ташқари қанчалик даражада кўп асарлар таълиф этганини билиб оласиз. Бу зот шунча маълумотларни бир ўзи қўллари билан варақларга ёзарди, ўз фикрларини ва илмларини тоза асал ва тотли қаймоқдек қилиб чиқариб берарди. Агар вақтидан унумли фойдаланмаганида ҳамда вақтини қандай қилиб истифода қилиш ва таълиф этишни билмаганларида бундай ҳайратомуз ютуқларга эриша олармиди?!

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга .Эй мўминларнинг амири Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга давоми...

1671 07:28 / 25.10.2019
Бола туғилиши билан унинг ҳақлари ҳам бирга туғилади. Ўша ҳақларнинг энг аввалгиларидан бири насаби пок бўлиши ҳаққидир.Никоҳнинг ва оила қуриб яшашнинг асл давоми...

4942 10:40 / 02.09.2019
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Яъла ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отасини у зотга ҳижрат учун байъат қилдиргани олиб давоми...

3408 18:00 / 16.12.2018
Ислом.уз портали Аллоҳ таолонинг тақдирини комил иймон, мустаҳкам сабрбардош билан қарши олган матонатли биродарларимиз учун ўзига хос Рамазон туҳфасини давоми...

4649 09:07 / 25.06.2017