1446 йил 2 рабиъус сони | 2024 йил 05 октябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Европа: маъишат ва озодалик (учинчи мақола)

17:06 / 06.11.2020 1613 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз муҳтарам азизлар дунёдаги энг пок ва покизаликка қаттиқ риоя қиладиган халқ вакили эканингиз билан фахрланиб юрасиз, албатта. Лекин ўша фахр боиси бўлган покликка нима орқали эришганимизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Эҳтимол, қўлингиздаги китоб «Поклик китоби» эканини билганингиздан кейингина юқоридаги ўйлар хаёлингизга келар.

Эҳтимол, биздан бошқаларда ҳам «Поклик китоби» бормикан деган савол фикрингиздан ўтар.

Азизларим, билингки, сиз билан бизнинг фахримиз боиси бўлмиш поклигимиз асли Роббимизнинг пок китоби Қуръондан ва Пайғамбаримизнинг пок Суннатлари – ҳадисдан келади. Бу эса, сиз билан бизнинг покликка амал қилишимиз илоҳий таълимот асосида эканлигини билдиради.

Бу ҳар бир банда учун ўта олиймақом мартабадир. Ота-боболаримиз минг тўрт юз йилдан бери амал қилиб келаётган ва биз бадану маконда, ки­йиму ўзимизга боғлиқ ҳар бир нарсада давом эттираётган поклигимиз оддий поклик эмас, балки Аллоҳнинг савобига ва жаннатига эришишимизга сабаб бўладиган ибодат даражасига кўтарилган пок­ликдир.

Сиз билан биз мўмин-мусулмонлар Қуръони карим ва Суннати мутаҳҳарага амал қилароқ ўзимизга керакли покликка эришиш орқали фақат бу дунёнинг фойдасигагина эмас, балки охиратнинг савобига ҳам доҳил бўламиз.

Биз намоз ўқиш учун фарз бўлган таҳорат қилиш жараёнида юз-қўлимизни, оёғимизни ювар, бошимизга масҳ тортар эканмиз, ўзимизга, соғ­лигимизга ва гўзаллигимизга оид бу иш Аллоҳга ибодатлигини ҳам унутмаймиз. Шунинг учун ҳам бу амални адо қилаётиб ўзимизни тутишимиздан тортиб, ора-орада дуо ва зикрларни ўқишимизгача – барчасида ибодат ҳолатида бўламиз.

Биз намоз, тавоф каби ибодатларимизни адо этиш учун таҳоратли бўлиб, покланишимиз фарз. Баъзи бир ҳолатларда бутун баданимизни ювиб, покланишимиз ҳам фарз бўлади.

Қисқаси, биз катта ва кичик нопокликдан дои­мо покланиб юрадиган халқмиз.

Шунингдек, ибодатни адо этадиган маконимиз ҳам, ибодат чоғида киядиган кийимимиз ҳам пок бўлмоғи лозим.

Кўрдингизми, сиз билан бизнинг ҳаётимизда поклик қанчалар муҳим ўрин тутади?!

Шунинг учун ҳам инсоният тарихидаги энг катта илмий меросни ўз ичига олган фиқҳ китобларимизнинг барчаси «Поклик китоби» билан бошланади. Уларда поклик масаласига кўплаб саҳифалар ажратилган.

Шунинг учун ҳам сунан тариқасида жамланган ҳадис китобларимизнинг барчасининг аввалида «Поклик китоби» бор.

Албатта, поклик ва покланиш учун ишлатиладиган асосий восита тоза сувдир. Бунинг учун сувларнинг ҳукми ҳақида билимга эга бўлишимиз шарт. Бу китоб орқали сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз.

Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим? Чунки гоҳида ўз ихтиёримиздан ташқари баъзи нажосатларни кетказишга эҳтиёжимиз тушиб қолиши мумкин. Буларни ҳам шу «Поклик китоби»дан ўрганамиз.

Ҳаёт сўқмоқларида қон, сийдик, мазий ва бош­қа нарсалардан ўзимизни ёки кийимимизни пок­лашга тўғри келади. Хало одоблари ва истинжо ҳақида бизнинг динимизчалик батафсил сўз юритган, бизчалик покликка етишганлар бўлмаса керак. «Пок­лик китоби»да бу масалаларни ҳам илмий асосда ўрганамиз.

Таҳорат одоблари ўзига яраша алоҳида бир маданият. Бу маданиятни ҳар биримиз эгаллашимиз шарт. Унга оид ҳукмларни ҳам худди шу китоб­дан топасиз ва ўрганасиз.

Албатта, ҳар битта мўмин-мусулмон ўзига қачон ғусл фарз бўлишини билмоғи фарз.

Албатта, бошқа ибодатлар қатори ғуслнинг ҳам ўз одоб ва аҳкомлари бор. Уларни билмай туриб покландим ёхуд покман дейиш қийин.

Ҳайз, нифос ва истеҳоза каби аёлларда бўладиган хос масалалар бор, уларни яхшилаб ўзлаштириб олмоқ ниҳоятда зарур. Бу масалаларга оид шаръий ҳукмларни билмасак, кўплаб гуноҳлар содир этишимиз турган гап.

Ҳайз пайтида жинсий яқинлик қилиш катта гуноҳ эканини қадимда кўпчилик яхши билган ва бу гуноҳга қолмаслик учун барча чораларни кўришган. Ҳозирда бу масалага қандоқ қаралади? Ҳайз пайтида қилинган жинсий яқинлик бугунги куннинг ўзида ҳам беқиёс зарар эканини кўпчилик, айниқса, ёшлар билишадими?

Ҳайзли ва нифосли аёлларнинг ўзларига яраша хос ҳукмлари бор. Аёллар ўша ҳукмларни аъло даражада ўрганиб, амал қилиб юришлари лозим. Акс ҳолда, афсус-надоматда қоладилар. Бу афсус фақатгина охиратда эмас, бу дунёда ҳам бўлади. Бу афсус фақатгина кўзга кўринадиган, ўзини билдирадиган катта зарарлар туфайли эмас, соф инсоний табиатга зид нарсада хижолат маъносида ҳам бўлиши мумкин. Дунёдаги энг кучли ва янгича маданиятли юртда яшайдиган, аввал протестант диёнатида бўлган ва Аллоҳнинг ҳидояти ила Исломга кирган бир аёл мусулмонликка қадар поклик маъносидаги ҳолатимни эсласам, ер ёрилса кириб кетгудек бўламан, деган эди.

Иккинчи мақола

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
тўртинчи мақолаФалакиёт ва риёзиёт соҳасидаги ўзининг ихтиролари билан андалусиялик олим Жобир ибн Афлаҳ XII аср шуҳрат қозонди. У Клавдий Птолемей ўзининг машҳур давоми...

2076 15:00 / 17.06.2020
Биринчи мақолаXIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган давоми...

2955 14:35 / 14.06.2019
бешинчи мақола Андалусия Колумб Американи очиши билан деярли бир вақтда йўқ бўлди. Тарихдан маълумки, 1492 йилда испанияликлар Гранадани ишғол қилдилар ndash бу бир давоми...

1052 16:00 / 29.07.2023
Ислом кишиларни илмга чақириш билан кифояланиб қолган эмас. Балки ақлий ва фикрий ҳаракатсизликнинг олдини олиш асосларини кишиларга кўрсатган. Бу қуйидаги давоми...

2380 11:09 / 04.02.2020
Аудиолар

131072 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51597 14:35 / 11.08.2021