1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

Пайғамбарликни даъво қилганлар (учинчи мақола)

20:07 / 02.08.2020 2377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз ҳажга ёки умрага чиқдик. Биз билан Ибн Соид ҳам бор эди. Бир манзилга тушдик. Одамлар тарқалиб кетдилар. Мен у билан қолдим. Бас, унинг ҳақида айтилган нарсалар туфайли ўзимда унинг олдида ғалати хавфсираш сездим. У ўз матоҳларини олиб келиб менинг матоҳларим устига қўйди. Мен унга «Иссиқ кучайиб кетди. Буларни анави дарахтнинг остига қўйсанг қандоқ бўларкин» дедим. У ўшандоқ қилди. Узоқдан қўйлар кўринди. У бориб бир қадаҳ кўтариб келди ва:

«Ич, эй Абу Саъид», деди.

«Иссиқ кучайиб кетди. Сут ҳам иссиқ», дедим.

Менда унинг қўлидан бир нарса ичиш ёки унинг қўлидан бир нарса олишни ёқтирмасликдан бошқа нарса йўқ эди. Бас, у:

«Эй Абу Саъид! Одамлар менинг ҳақимда айтаётган гаплардан безиб бир арқонни олиб, дарахтнинг шохига боғлаб ўзимни бўғиб қўйсаммикан деб қасд қиламан.

Эй Абу Саъид! Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадислари кимгадир махфий қолган бўлса бордир. Аммо сиз ансорийларга махфий қолган эмас. Сен одамлар ичида Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларини энг яхши билувчилардан эмасмисан?! Расулуллоҳ алайҳиссалом (Дажжол ҳақида) «у кофир» деган эмасмилар?! Мен эса мусулмонман. У зот «У бепуштдир, ундан туғилмас» демаган эдиларми?! Мен эса боламни Мадинада қолдириб келдим. Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг ҳақида «У Мадинага ҳам, Маккага ҳам кирмас» демаган эдиларми?! Мен эса Мадинадан келмоқдаман ва Маккани ирода қилмоқдаман», деди.

Абу Саъид: «Ҳаттоки мен уни узрини қабул қилай дедим. Сўнгра у «Аммо мен уни биламан, туғилган ерини ҳам биламан ва ҳозир у қаердалигини ҳам биламан» деди. Мен унга «Бугундан бошлаб сенга ҳалок бўлсин!» дедим», деди».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин ҳам Ибн Сайёднинг иши ноаниқлигича қолган экан. Одамларнинг ичида у ҳақида ҳар хил гаплар юрар ва одамлар ундан қочар эканлар. Ушбу ривоят ровийси Абу Саъид розияллоҳу анҳу ҳам уларнинг бирлари экан. Аммо тақдирнинг тақозоси ила ҳаж ёки умра сафарида Ибн Сайёд билан ҳамсафар бўлиб қолиб ноилож у билан суҳбатлашиб бир қанча гаплардан хабардор бўлган эканлар.

1. Ибн Сайёд одамларнинг ўзи ҳақидаги гапларидан сиқилиб ўзини ўзи осмоқчи бўлиб юрар экан.

2. Ибн Сайёд ўзининг Дажжол эмаслигини таъкидлар экан. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларидан далиллар келтирар экан.

3. Расулуллоҳ алайҳиссалом (Дажжол ҳақида) «у кофир» деган эмасмилар?! Мен эса мусулмон-ман.

4. У зот «У бепуштдир, ундан туғилмас» демаган эдиларми?! Мен эсам боламни Мадинада қолдириб келдим.

5. Расулуллоҳ алайҳиссалом унинг ҳақида «У Мадинага ҳам, Маккага ҳам кирмас» демаган эдиларми?! Мен эса Мадинадан келмоқдаман ва Маккани ирода қилмоқдаман».

6. Ибн Сайёд «Дажжолни биламан» деганидан кейин Абу Саъид розияллоҳу анҳунинг унинг ҳақидаги фикри яна айниб қолган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларидан бирида юриб бораётиб Ибн Соидни учратиб қолди ва унга бир гап айтиб ғазабини чиқарди. Шунда у шишиб кетиб кўчани тўлдириб юборди. Бас, Ибн Умар Ҳафсанинг олдига кирди. Унга ҳалиги хабар етган эди. У (Ҳафса) унга:

«Аллоҳ сенга раҳим қилсин. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Албатта, у одамларга ғазаби чиққанидан хуруж қилади» деганларини билмасмидинг?!» деди».

Шарҳ: Дажжолнинг одамларга хуруж қилишининг бошланиши ғазаби қаттиқ чиқишидан бошланар экан. Буни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг завжаи мутоҳҳаралари ва Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг опалари бўлмиш Ҳафса онамиз яхши билар эканлар.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Унга бошқа сафар йўлиққанимда унинг кўзи шишиб кетган экан. Шунда мен унга:

«Кўзинг қачон мен кўраётганимдек бўлди?» дедим.

«Билмайман», деди.

«У бошингда турса ҳам билмайсанми?» дедим.

«Аллоҳ хоҳласа уни сенинг манави асоингда ҳам халқ қилиб қўяверади», деди.

Кейин у мен эшитган эшакнинг энг қаттиқ ханграшига ўхшаш хангради. Баъзи шерикларим мени уни асо билан урди ва синиб кетди шекилли деб ўйладилар. Аллоҳга қасамки мен буни сезганим йўқ. Сўнгра мўминларнинг онасининг олдига кириб унга сўзлаб бердим. Бас, у киши:

«Ундан нима истайсан? У зотнинг «Уни одамларга хуруж қилдирадиган нарса ғазабининг чиқишидир» деганларини билмасмидинг?!» деди».

Шарҳ: Дажжолнинг кўзи бўртиб чиққан бўлар экан. Бу сифат Ибн Сайёдда ҳам пайдо бўлган экан. Унинг эшакка ўхшаб ханграши ҳам бор экан.

Муҳаммад ибн Мункадир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг Аллоҳнинг номи ила қасам ичиб Ибн Соиднинг Дажжол эканини айтаётганини эшитдим. Мен унга:

«Аллоҳнинг номи билан қасам ичасанми?!» дедим.

«Умарнинг Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида бу ҳақда қасам ичаётганини эшитдим. У зот унга инкор қилмадилар», деди».

Муслим ва Абу Довудривоят қилишган.

Шарҳ: Ибн Сайёднинг Дажжол деб қаттиқ ишонадиган саҳобалар ҳам бор экан. Аммо Ибн Сайёд ҳақидаги ҳамма маълумотларни солиштириб чиққандан сўнг у Дажжол эмаслиги, аммо Дажжолнинг баъзи сифатларига эга бўлган ва бир вақтлар Пайғамбарликни даъво қилган нохуш шахс эканлиги ғолиб бўлади.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мана, милодий сана бўйича апрель ойи ҳам яқинлашиб келяпти. Одатда ҳар бир йилнинг, ҳар бир ойнинг бошланишида оммавий ахборот воситаларида, айниқса, интернет давоми...

6032 21:50 / 24.03.2017
Ҳозирги пайтда дунёда кечаётган воқеаларни холис кузатиб турган ҳар қандай мусулмон ўзига шундай саволларни бериши табиий .Мусулмонлар намунча бунчалик кўп давоми...

3562 16:00 / 30.11.2022
Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда улуғ мужтаҳидлар, мазҳаббошиларга тош отиш, уларни камситишга уриниш ва шу йўл билан бемазҳабликни тарғиб қилиш ҳолатлари давоми...

2537 20:30 / 06.06.2021
МуқаддимаМазкур бобни келтиришдан бизнинг кўзлаган асосий мақсадимиз, юқорида айтиб ўтилган маҳмуд раьйларни жамловчи манҳажнинг мусулмонлар фикрийсулукий давоми...

3185 05:00 / 13.03.2017