1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг фойдаси

18:06 / 01.08.2020 2091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам инсон Аллоҳга илтижо қилиб келади. Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

Мана шу оятда Аллоҳ дуони ибодат, деб атаган. Кимки ундан кибр билан юз ўгирса, Аллоҳнинг ғазабига учрашини эслатиб ўтган. Дуо кўпгина касалликларнинг давосидур. Инсон табиати шундайки, ўзининг қалбидаги дарду ҳасратини энг яқин дўстига тўкиб солиб, ўзининг қайғу-аламини енгиллатгиси келади.

Руҳий касаллик табибларининг таъкидлашича, кўпгина асабий, руҳий аламларнинг тузалиши, шу аламларнинг сабабини бир яқин ёр-дўстга ошкор қилиш билан бўлар экан. Бу нарсани бировга айтмай, яшириб юрилса, дард зиёда бўлар экан. Агар инсон ўз қайғусини парвардигорига айтса-чи, ундан ёрдам сўраса-чи? Албатта, бу вақтда унинг қалби осойишталик билан тўлади, қайғу-аламлари кўтарилади. Чунки иймони унга Аллоҳ сен билан бирга, ундан бир нарсани сўрасанг, албатта, сўраганингни беради, деб турибди. Қуръон бу ҳақда «Бақара» сурасининг 186-оятида шундай дейди: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар».

Ислом талаб қилаётган дуо ҳаммавақт: хурсандчилик вақтида ҳам, хафачилик вақтида ҳам керак. Чунки инсон доимо ўз парвардигорини эслаб, ибодатини қилиб бориши керак. Инсон ўз-ўзидан қийинчилик вақтларида Аллоҳга илтижо қилади, лекин Аллоҳ унинг мушкулини осонлаштириши билан Аллоҳни эсдан чиқариб, ўз қуввати билан ғурурланади. Бу эса ўз навбатида Аллоҳнинг буйруқларидан бўйин товлаш ва фасод ишларни қилишга олиб келади. Бу ҳақда Қуръон шундай дейди: «Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади» (Юнус сураси, 12-оят).

Шунинг учун ҳам инсон Аллоҳ уни халокатдан қутқариб қолганидан сўнг, унга осий бўлмасдан, балки ўша нарсани Аллоҳнинг тоат-ибодати учун доим эслатма бўлиб турадган қилиб олиши керак. Дуо Исломда руҳий улуғворликнинг асосий рамзи ҳамдир. Бу улуғворлик мусулмон кишининг жасади учун керакли баъзи бир дунёвий нарсалардан ўзини юқори тутадиган ва камолот чўққиларига чиқадиган қилиб қўяди. Бунинг устига аввал айтиб ўтилганидек, мусулмон киши дуо орқали Аллоҳдан фазл (устунлик), ишларининг осон, мушкулининг енгил бўлишини ва бошқа нарсаларни сўрайди. Қуръони Каримда дуо шаклида жуда ҳам кўп оятлар бор. Бу оятларни ёдлаб олиб дуо қилиб юрилса, Қуръонга мувофиқ дуо қилинган бўлади. Дуо фазилатли иш эканлиги тўғрисида жуда ҳам кўп далиллар келган. Шулардан бир ҳикояни эслатиб ўтиш кифоя бўлса керак:

«Алае Ландберг» исмли самолёт командири билан 9 киши океанга ҳалокат туфайли тушиб кетишганда, ҳамма уларни ҳалок бўлди, деб ўйлаган. Бу ҳақда командир қуйидагича ҳикоя қилади: «Бир амаллаб иккита қутқарув резина балонига жойлашиб олдик. Бизда бир қултум сув ҳам, бир тишлам нон ҳам йўқ эди. Ҳаммамиз даҳшатда эдик. Фақат орқа пулемётчимиз Алберт Гранандез даҳшатга тушмади, балки ихлос билан ёлбориб, дуо қила бошлади. Бизни тинчлантириб: - «Мен биламан, Аллоҳ менинг дуоимни қабул қилди, бизга тезда ёрдам беради», - деди. Аёвсиз қуёш иссиғида қолдик. Шундай бўлса-да, ичимизда Аллоҳга ёлбориб дуо қилар эдик. Шу ҳолда 3 кун ўтиб, оқшом пайти кичкина оролчага кўзимиз тушди. Шу пайт ҳеч кутилмаган воқеа содир бўлди - бизга қараб учта қайиқ сузиб кела бошлади. Ичида яланғоч кишилар бор эди. Кейин билсак, бизнинг халоскоримиз австралиялик туб аҳолилардан бўлиб, қора танли яланғоч кишилар экан. Улар ўз юртларидан юзлаб мил масофани ўтиб, шу ерга келибдилар. Ўзларининг айтишларича, улар кеча ўлжаларини олиб, юртларига қайтишмоқчи экан, лекин қандайдир сирли туртки уларни ўз қайиқларини мана шу ҳамманинг эсидан чиқиб кетган, ҳеч кимга фойдасиз тарафга буришни раво кўрибди». (Бу воқеа 1944 йил октябр ойида содир бўлган).

Шу воқеадан ҳам дуонинг фойдаси қанчалик эканини билиб олса бўлади.

 «Иймон» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бирбирига чамбарчас боғлиқдир.1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга давоми...

2271 12:30 / 03.09.2019
Динимизда табиат муҳофазаси, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилган. Диний таълимотларда уларни асрабавайлаш ҳар бир мўминнинг бурчи давоми...

3641 18:00 / 13.02.2019
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг икки шогирди ndash Ҳассон ва Сувайддан ривоят қилинади .Устозимиз Ибн Муборак Шомга бордилар. Биз ҳам у киши билан бирга эдик. Ҳар куни давоми...

1397 08:00 / 10.08.2020
Бу умумий сарлавҳа остида ваҳий, набийлик, расуллик ва уларга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади.ndash Ваҳий нима.Ваҳий,нинг луғатдаги маъноси .махфийлик, ва давоми...

6051 15:28 / 15.07.2019
Аудиолар

135343 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55595 14:35 / 11.08.2021