1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳар бир уй аҳлига ҳар йили бир қурбонлик ва атийра лозимдир (биринчи қисм)

10:08 / 31.07.2020 2948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу алайкум! Қурбонликка доир маълумотларни ўрганиш асносида бир ҳадис ўқиб қолдим. «Кифоя» китоби 3-жуз 394-бет. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй, одамлар, ҳар бир уй аҳлига ҳар йили бир қурбонлик ва атийра лозимдир» дедилар. Ушбу ҳадисдан бир уйда яшовчи бир неча қурбонлик қилишга ҳақли (масалан ота ва ўғиллар) кишилардан бири қурбонлик қилса етарли, бошқалари қилмаса ҳам бўлади деб хулоса қилса бўладими? Ҳадисдаги «атийра» сўзининг маъноси нима?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-Бир неча нисоб эгалари тарафидан битта қурбонлик қилиш билан барчалари тарафидан қурбонлик адо бўлмайди. Балки ҳар бири тарафидан битта қўй ёки етти киши тарафидан битта қора мол ёки туя қурбонлик қилиш вожиб бўлади. «Атийра» деб жоҳиллик вақтларда Ражаб ойида сўйиладиган қурбонликка айтилади. Баъзилар туя ёки қўйнинг биринчи туққан боласини атийра дер эдилар ва уни қурбонлик қилар эдилар.

Ибн Нужайм: «Атийра жоҳилият даври ва Исломнинг аввалида Ражаб ойида сўйиладиган қурбонлик бўлиб, Ийд кунида қилинадиган қурбонлик билан мансуҳ(бекор) қилинган» деганлар.

Қурбонлик кимларга вожиб

Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт.

1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи ибодат бўлиб кофир унга аҳл эмас.(Бадоеъус саноеъ)

2. Озод бўлиш. Чунки қулнинг мулки бўлмайди. (Ал баҳрур роиқ)

3. Нисоб эгаси бўлиш.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимда кенгчилик бўла туриб қурбонлик қилмаса асло намозгоҳимизга келмасин».дедилар .

4. Муқим бўлиш. Мусофирга қурбонлик вожиб эмас. Гарчи сафарда нисоб миқдорига эга бўлса ҳам. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мусофир зиммасига қурбонлик вожиб эмас» (Алмуҳалло биласор).

Савол: Ота вафот топиб , аёли ва балоғатга етмаган болалари қолса ва қолдирган ҳожати аслиядан ташқари моллари аёлини ва фарзандларининг ҳар бири алоҳида алоҳида нисоб эгаси бўлишига кифоя қилса ҳар бирига алоҳида қурбонлик вожиб бўладими?

Жавоб: Аёли зиммасига қурбонлик вожиб бўлиб, балоғатга етмаган болалари тарафидан қурбонлик қилиши вожиб бўлмайди. Роддул муҳторнинг қурбонлик китобида: «ота балоғатга етмаган боласининг молидан уни номидан қурбонлик қилмайди».

Савол: Бой одам қурбонлик кунларида қурбонлик қилмаса унинг ҳукми нима бўлади?

Жавоб: Нисоб эгаси қурбонлик қилиши вожиб. Қурбонлик кунлари ўтиб кетсаю у қурбонлик қилмаса , агар қурбонлик сотиб олган бўлса ҳоҳласин уни тирик ҳолида садақа қилсин, ҳоҳласин унинг қийматини садақа қилсин. Агар қурбонлик сотиб олмаган бўлса ўртача қурбонликнинг қийматини садақа қилиши вожиб.

Савол: Эр никоҳ вақтида аёлига нисоб миқдорича маҳрни беришни зиммасига олган бўлса, лекин ҳануз аёл уни қўлга олган бўлмаса маҳрга ҳақдорлиги туфайли аёл бой ҳисобланиб зиммасига қурбонлик вожиб бўладими?

Жавоб: Аёл эрнинг зиммасидаги маҳр билан бой бўлиб қолмайди ва зиммасига қурбонлик ҳам вожиб бўлмайди. Эр ҳам нисобни ҳисоблаётган вақтда хотиндан маҳр қарзини эътиборга олмайди. Яъни, қурбонлик борасида қарздор ҳисобланмайди.

Савол: Аёл киши тарафидан эри қурбонлик қилса бўладими?

Жавоб: Аёл киши нисоб эгаси бўлса зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Уўз пулидан қурбонлик қилади. Агар нақд пули бўлмаса эри ёки бошқалардан олиб ёки тақинчоқларидан сотиб қурбонлик қилади. Ёки эр аёлнинг ижозати билан унинг тарафидан қурбонлик қилади. Агар эр аёлининг номидан қурбонлик қилишга ижозат олмаса ёки уни ҳабардор қилмасдан сўйиб юборса аёлнинг қурбонлиги адо бўлмайди. Фатавойи Оламгирияда «Кишининг зиммасига балоғатга етган фарзандлари ва аёли тарафидан қурбонлик қилиши вожиб эмас. Лекин ижозат берсалар жоиз» дейилган.

Савол: Нисоб эгаси бўлмаган киши уйида боқаётган қўйини қурбонлик қилишни ният қилган бўлса-ю муҳтож бўлиб сотишга тўғри келиб қолса нима қилади? 

Жавоб: Қўй эгаси нисоб эгаси бўладими ё бўлмайдими “шу қўйни қурбонлик қиламан деб ният қилган бўлса зиммасига қурбонлик лозим бўлиб қолмайди. Ҳоҳласа сотади, ҳоҳласа алмаштиради. Роддул мухторда “ Бир кишининг мулкида қўйи ёки моли бўлса-ю уни қурбонлик қилишни ният қилса ўшани қурбонлик қилиши вожиб бўлиб қолмайди.” дейилган. Шунингдек ҳайвон сотиб олаётган пайтда уни қурбонлик қилишни ният қилмаса сўнг қурбонлик қилишни ният қилса ўшани қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди. Сотиб олинаётган пайтда уни қурбонлик қилиш нияти топилмагани учун. Албатта нисоб эгаси бўлмаган киши қурбонлик кунларида Қуръонлик қилиш ниятида жонвор сотиб олса ўша ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Агар фақир киши қурбонлик кунларидан аввал қурбонлик қилиш ниятида жонвор сотиб олса ўшани қурбонлик қилиши вожиб эмас. Ҳоҳласа сотади ҳоҳласа алмаштираверади. Фарқ қурбонлик қилиш ниятида қурбонлик кунлари сотиб олиш ва қурбонлик кунларидан олдин сотиб олишдадир.

Савол:Вафот этган киши тарафидан қурбонлик қилиш афзалми ёки садақа қилиш?

Жавоб: Қурбонлик кунларида вафот этган киши тарафидан қурбонлик қилишнинг савоби улуғдир. Чунки садақа қилишда молни сарфлаш қурбонлик қилишда эса молни сарфлаш билан бирга жонни фидо қилиш ҳам бордир. Хулосатул фатаво китобида “Қурбонлик кунларида ўн дирҳамга қурбонлик сотиб олиш ўн минг дирҳамни садақа қилишдан афзалдир.Чунки қон оқизиш ила ҳосил бўладиган қурбат садақа билан ҳосил бўлмайди.

savollar.islom.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илгари Шом аҳлининг шундай одати бор эди .Улар ёш болаларига рўза тутишни ўргатар экан, уни .минора зинаси, деб номлашар эди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан давоми...

1860 19:30 / 22.04.2021
Инсонинг руҳи ва танаси тирик яшар экан турли хурсандчиликлар ва қийинчиликлар бўлиб туриши табиий ҳол. Устозлар таъбири билан айтганда қалб хурсанд бўлса давоми...

2372 17:23 / 10.03.2021
Мўминмусулмонлар .жин, деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг давоми...

3512 20:30 / 17.07.2019
Абу Нўъайм Комил ибн Зиёддан ривоят қилади .Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қўлимдан тутиб, саҳро томонга етаклади. Саҳрога етиб боргач, у зот бир жойга давоми...

2655 07:00 / 24.01.2019