1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уйда қолинг

Тожсимон вируснинг хақиқатлари

18:00 / 31.07.2020 4057 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Карантин бўлиб қолди. 3 ой кўришмаган опа-сингил кўришишди. Сингил ҳам опа ҳам бироз узоқрокда. Кўришишга юраги бетламади. Сингил ҳомиласидан хавотирланиб ҳар доим онасининг тафтини ҳис килиш учун бугун опасининг бағрига ўзини отмади. ўпиб қучокламади. Соғинган онасини ҳидларини туймади. Кета туриб ўксиниб йиғлади. Онаси ўткандан сўнг опасидан онасининг меҳрини ҳис қилиб юрган сингил ортига қайтмоқчи бўлди. Аммо карантин эди.

Аёл ишда. Уйидан қўнғироқ бўлди. 5 синфда ўқийдиган ўғли ҳали энди 3 га кирган синглиси қўлини кесиб олгани ҳақида айтди. Аёл жон ховучлаб кўчага отилди. Аммо соатлаб турса ҳамки машина топилмади. Дунёнинг минг бир азоби тулғоқни бошидан кечирган аёл қайта тўлғок тутгандек бўлди. Йўналишли такси топилди. Машинада кета туриб ўйлади. Машинаси йўқ бўлса ҳам кўчада бир дақиқа улов кутмаганди. Кеча тиғиз банд кўчаларда истаган жойингга бемалол боришинг қандай яхши эди-я.

Болалари боғчага мактабга чиқадиган оиланинг болалари уйда ўтирибди. Ранги оқариб кетган. Домда ҳаво йўқ. Эрталаб кечқурун бир айлантириб кел ахир деб жавраган эрига ҳадиксираб қарайди аёл. Мумкин эмас. Қуёшли мамлакатимизда болаларимиз загар олиб қорайиб юриши, ҳар ҳафта атайлаб қуёшга тобланиш учун тоққа чиқишимиз қандай мазза эди-я дадаси, - дейди аёл кўзига ёш олиб.

Оиланинг ёлғиз қизи бошқа вилоятга турмушга чиққан. Тўсатдан хабар келди. Онаси ўтиб қолибди. Ота-она ўлмоғи мерос аммо онасини 2 ойдан буён кўрмаган қиз учун бу дахшат эди. Ҳатто совуқ дийдорига ҳам туя олмади. Охирги сўзини ҳам эшитолмади. Ризолик сўрай олмади. Кеча ғаниматларимиз ҳолидан ҳар ҳафта ҳар ой бемалол хабар олиб турганимиз бахт экан. Бугун эса ойлар чўзилиб кетди.

Кеча моддий ахволи жуда чиройли аёл ҳар куни атрофга кўз-кўз қилиб кўчадан овқатланиб келарди. Уйда иссик овқат керак экан, иммун тизими бақувват бўлар экан деган миш-миш чиқди-ю аёл ошхонадан чиқмай қолди. Бугун қора қозоннинг оши, ўчоқнинг милтиллаб қайнаган шўрваси, тандирнинг сомсаси эрнинг томоғидан юмшоқ ўтди. Тожсимон вируснинг шу томонига миннатдорлик билан боқди.

Келиннинг 4 қайнисинглиси бор эди. Келинда ҳар бирининг кўнглини топиш керак. Тонгдан қоронғу тунгача эрининг жигарларини кўнглини оламан деган келинчакнинг қайнотаси ишидан ўз ҳисобидан таътилга чиқарилди. Ҳар хонанинг бир кунжагида телефондан бўшамайдиган қизларни ҳолати отага қаттиқ таъсир қилди-ю режимга олди. Ҳаммага катта хонадоннинг ишлари бўлиб берилди. Вақтида дам олиб, вақтида овқатланган келиннинг юзига қизиллик югурди. Яхшиям уйининг қўрғони карантинда уйда ўтирибди.

Отанинг 5 нафар қизи бор эди. Хафақон касаллиги сабаб бир йил олдин ётоққа тушиб қолган. Ота шифтга қараб ётиб қизларини соғинди. Ҳар куни биттаси ширин овқат қилиб келиб едириб оёқларини уқалаб кетарди. Ўғли эшикдан мўралаб чарчадим деб хонасига кириб кетади. Анчадан буён қон босими ҳам ўлчангани йўқ. Аёлига 5 та қиз учун қилган норозилигини ўйлади. Тожсимон вирус сабаб тавба қилишга улгурганига шукр қилди.

Эркак чет элда эди. Чартер рейс орқали Ўзбекистонга қайтди. 14 кун карантинда алоҳида қилиб қўилди. Иссиғи бор эди. Одамлар жазони ижро этиш муассасаларида қанақа яшаркан деб ўйлади. Бирдан аёлини кўп уриши, бир гал қаттиқ урганда хушидан кетиб қолгани. Тез ёрдам келиб калтаклагансиз 15 суткага қамаласиз деганда аёли мардлик қилиб йиқилиб тушганини айтганини эслади. Ич-ичидан бир фарёд отилиб чиқди. Ёмонроқ уриб қўйсам ўлиб қолса бир умр қамоқда ўтираман. Бу дахшатку. Энди қўлимни теккизмайман деб ўз ўзига сўз берди.

Уйда зерикиб қоламан деб таътилга ҳам чиқмай фақат ризқ топиш учун ишлаётган эркак уйда ўтирибди. Зерикди. Қўлига ранглари ўчиб кетган китоб тушди. Қаердан келгани номаълум, чунки эркак умрида китоб ўқимаган. Китобни бехафсала ўқий бошлади. Диққатини шу сўзлар тортди. «Онги тили йўқ қушнинг ризқини ҳам Аллоҳ ерга дон қилиб сочиб қуйибди».

Умрини ярмидан кўпини нон пул топаман деб ўтказган одам шу китобни ўқиб бўлиб беш вақт намоз ўқий бошлади. Карантин сабаб уйда ўтирмаганда балки ҳали ҳам пул топиш ягона мақсадим деб ишлаб юрган бўларди.

Кимдир тожсимон вирус сабаб фарзанд қадрига етди. Кимдир ота-она қадрига етди. Кимдир умрида силаи раҳм қилмаган синглисининг дарвозасидан мўралади. Кимдир мусаффо осмонимизни, кимдир эса 4 фасл ҳам бирдек чиройли ва баракали бўладиган юртимизни қадрига етди. Кимдир қилган гуноҳларини эслади, кимдир эътиборсизликда ўткан йилларига ачинди. Кимдир уйида жажжи қизчанинг юрганини кўриб ким бу деб сўраганини ўзининг қизи эканлигини эшитиб ҳали чақалоқ эмасми дарров шунча вақт ўтдими деганини эшитдик. Умрининг ярмидан кўпини мусофирчиликда ўтказган эркакларимиз уйларига қайтди. Оиласига эгалик қилди. Кимдир кеча емаган таомини бугун еди. Кимдир кеча исроф қилганини бугун қадрига етди. Кеча тирбанд машиналар осмонни булғани сабаб шаҳарларда ҳам бугун юлдузлар кўриниб қолди. Кеча намозга бепарво отахон чет элда вагон-вагон мурдани кўмишга жой тополмагани сабаб жанозасиз кўмилаётганларни кўриб бугун пешонаси саждага тегди. Аллоҳдан биринчи марта чиройли ўлим сўради. Болалар эрталаб уйғонганда дадасини кўрди. Кеча уйига келганда ухлаб қолган болаларини ўпган ота-оналар бугун уйғоқ болаларига калимаи шаҳодатни ўргатди. Кеча шаробсиз умрини тасаввур қилмаганлар томоқни яллиғлантиришини эшитиб бугун ойлаб ичмаганини эшитдик. Буларнинг ҳаммаси сизу бизнинг атрофимизда бўлди. Рўйхатни кўп чўзмайлик. Аллоҳнинг ҳар бир қадарида улкан ҳикмат бор. Идрок қилиб хулоса чиқарсак. Кўп неъматларнинг қадрига етмоқликни ўргатди.

Юлдуз Қурбонова

Мавзуга оид мақолалар
Пандемиянинг тугаши вакцинага боғлиқ бўлса, вакцина қачон тайёр бўлади Вакцина яратиш бўйича ҳозиргача бирор натижа бўлдимиБир нарса аниқ дунё бўйлаб, хусусан, давоми...

3851 17:04 / 18.07.2020
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидлар ва таълим даргоҳлари вақтинча беркитилгани сабабли ҳар бир оилага қуйидагилар лозим бўлади1. Оила давоми...

4046 12:09 / 24.03.2020
ДУОЛАРРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуолари

49077 18:26 / 01.01.2020
quotШуни ёдда тутингки, атрофингиз ёки маҳаллангизда бирор мухтож оч ҳолида ухламасинquot.quotКоронавирус ўта хатарли бир беморликдир. Соғлиқни сақлаш мутахассислари давоми...

3347 20:33 / 27.03.2020
Аудиолар

118751 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40710 14:35 / 11.08.2021