1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳмонхонадаги шароитлар ибодатимизга қувват бағишламоқда

14:09 / 08.06.2023 1913 pdf Ўқиш режими + -

Макка шаҳридаги Ҳаж амалини адо этиш учун борган зиёратчиларимиз ўзлари истиқомат қилаётган меҳмонхоналарда ҳозирланган шароитлардан мамнун бўлишмоқда.

Ушбу муборак шаҳарнинг жанубий Азизия минтақасида жойлашган турар жойлардан бири «Ar-Roshidiya» меҳмонхонаси Ҳарами шариф масжидидан 5,5 километр узоқликда бўлиб, Каъбатуллоҳга 24 соат давомида замонавий автобус қатнови йўлга қўйилган. Бу ҳожиларимизга исталган вақтда ибодатларини Масжидул ҳаромда адо этиш имконини беради.

Мазкур янги барпо этилган 16 қаватли меҳмонхонанинг фойелари кенг ва ёруғ бўлиб, ҳожиларимизга 40 та замонавий лифт хизмат кўрсатади. Меҳмонхонанинг 2300 дан зиёд тўрт кишилик хонаси 9 300 нафардан ортиқ ҳожини ўз бағрига олади.

Ҳар бир хонада кийим жавони, ёзув столи, совутгич ва музлатгич ҳам ҳозирланган. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони Карим ва телевизор ҳам мавжуд.

Бир вақтнинг ўзида 5 000 киши овқатланиши мумкин бўлган ошхонада зиёратчиларимиз ибодатга қувват бўладиган уч маҳал тансиқ таомлар, сархил мевалар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳридан бирин-кетин Маккаи мукаррамага келиб жойлашаётган «Ar-Roshidiya»дан ташқари «Laba Darna», «Abraj al-Dana», «Ruba al-Hijaz» сингари меҳмонхоналар ҳақида ҳам келгусида маълумот берамиз.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 23 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур ва Чилонзор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб, давоми...

1752 06:25 / 23.02.2022
Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар йўналишида диниймаърифий соха алоҳида аҳамиятга эга бўлиб турибди. Яқиндагина давоми...

2000 11:30 / 24.05.2019
Бугун, 4 сентябрь куни Бразилия пойтахти РиодеЖанейро шаҳрида .Маънавий Ипак Йўли миллатлар ва қитъаларни яқинлаштиришда маънавий қадриятларнинг ўрни, номли давоми...

695 17:35 / 04.09.2025
БМТ Аёллар кенгаши Бангладеш Kox Market тумани полицияси билан ҳамкорликда ушбу туманда Аракандан кўчирилган аёллар ва болаларга ёрдам бериш учун биринчи офисини давоми...

2212 02:00 / 08.03.2019
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021