1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муҳаддис имом Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийни қанчалик таниймиз?

11:04 / 09.07.2020 2815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримни ўрганиш мавзусида ёзилган «Ат тибян фи адаби ҳамалатил Қуръон» китоби илм толиблари ичида жуда машҳур. 270 саҳифадан иборат ушбу китобни имом Нававий ҳайратда қоладиган даражада, йигирма бир кунда ёзиб тугатган эканлар.

Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Бу зот ҳадис илми ривожланишида улкан хизмат қилган муҳаддислардан биридир.

Олим 631 йили Дамашқ яқинидаги Наво шаҳрида дунёга келган. Ёшлигидаёқ Қуръони Каримни ёд олган. Ўн тўққиз ёшида Дамашқдаги «Равоҳия» мадрасасига ўқишга киради.

Қутб Юноний шундай дейдилар: «У зот кечаю кундуз фарз ибодатлардан бошқа вақтларини фақат илм ўрганишга бағишлар ҳатто, йўлда юрганда ҳам янги дарсларни ёдлар ёки ўтганларини такрорлаб борардилар».

Имом Нававий ўзларини илм ўрганган йилларини шундай баён этадилар«Мен ҳар куни шайхларим, устозларим ҳузурида 12 та дарсни шарҳлари билан олардим. «Восит» китобидан иккита дарс, «Муҳаззаб» китобидан битта дарс, «Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»дан биттадан дарс, «Ал-Ламъа» китобидан битта дарс, мантиқ илмидан «Ислоҳул мантиқ» китобидан битта дарс, сарф илмидан битта дарс, шариат асослари бўйича Абу Исҳоқнинг «Лумъа»сидан баъзида Фахруддин Розийнинг «Мунтабиҳот»идан битта дарс, уламолар ҳаётидан битта дарс ҳамда дин асослари, тавҳид илмидан битта дарс олардим»

Имом Нававий тақволи, парҳезли киши эди. Асосий вақтини тоат-ибодат, илм олиш ва таълим беришга бағишлайди. Аллоҳ таоло у кишига зийрак қалб, кучли хотира ва ўткир зеҳн ато этган. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ига ёзган шарҳи Имом Нававийнинг энг кучли асари ҳисобланади. Олим ҳар бир ҳадисга моҳирона шарҳ битган.

Машҳур асарлари

1.«Риёзус солиҳийн»

Фақиҳларнинг буюги ва валийларнинг устуни деб шарафланган олим Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламига мансуб «Риёзус солиҳийн» китоби битилганига салкам саккиз юз йил бўлди. «Риёзус солиҳийн» ҳадислар тўплами асари Қуръони каримдан сўнг мусулмон оламида энг кенг тарқалган, қайта-қайта нашр қилинган ва ўрганилган китоблардан ҳисобланар экан.

2.«Ал Азкор» асари 

Ислом оламининг мўътабар олимларидан ҳисобланган Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу китобида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли ҳолатларда айтиладиган. салавоту саломлар, зикрлар, ўқиладиган дуолар хақидаги ҳадиси шарифлари жамланган.

3. «Арбаъин» асари 

Олимнинг ушбу асари бошқа муаллифларнинг ушбу арбаъийн мавзусида ёзган асарлар орасида энг машҳурларидан саналади. Шу сабаб Нававийнинг бу асари неча асрлардан бери ўқилади, ўқитилади.

Олимнинг қаламига мансуб асарлардан «Иршод», «Минҳожит толибийн», «Бўстонил орифийн», «Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн» кабиларни санаб ўтиш мумкин.

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ: «Риёзус солиҳийн» ва «Ал-Азкор» китобларининг мусаннифи имом Нававий Аллоҳ таоло билан муомалалари қандай бўлган эканки, бу даражада одамлар томонидан мамнунлик билан қабул қилинганлар деб, ўйлаб қолдим» деган эканлар.

Ибн Касийр у зот ҳақларида«Нававий ўз замонасининг фиқҳ бўйича энг буюк олимларидан» деганлар.

Имом Нававий 46 ёшларида оламдан ўтганлар. Она юртлари Дамашқ шаҳрига дафн этилганлар.

Қизиқ маълумот: Маълумки, буюк муҳаддис оила қурмаганлар, фарзанд кўрмаганлар. Унда нега Абу Закариё куняси билан аталганлар дейилса, арабларда фарзанд кўрмаган кишиларни мажозан шундай чақириш одати бор экан. Яҳё алайҳиссалом пайғамбар бўлиб, ўзлари ҳам пайғамбар фарзанди бўлганлар. Имом Нававийни ҳам «Абу Закариё- Закариёнинг отаси» деб чақиришлари фахрий маънода, мажозан экан.

Интернет манбалари асосида Бобур Аҳмад тайёрлади. 

 

Мавзуга оид мақолалар
Савол рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсиларЖавоб улар қуйидагилардир1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, давоми...

1609 16:09 / 20.05.2020
Савол Ҳозирда кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, давоми...

3673 08:30 / 15.11.2018
Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса дабдабабозликка, ҳойи ҳавасга берилган кишиларда содир давоми...

2665 19:07 / 03.11.2018
Муҳаммад ибн Абулфараж айтади .Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга давоми...

2697 09:00 / 17.10.2020