1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон Аллоҳга яқин бўлиш, тақвода мусобақалашиш ойидир

12:00 / 23.04.2021 2592 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон чин мусулмон бўлиш ойидир. Бу ойда рўза ҳар биримизнинг қалбимизга, нафсимизга кўзгу тутиб, унинг асл қиёфасини ошкор этади. Шу аснода кўплаб ножоиз амаллардан, гуноҳлардан тийилишимизга сабабчи бўлади. Энг яхши мусулмон бўлган вақтимиз ҳам айнан рўза ойидир. Аслида ўша ножоиз ишларни, гуноҳ амалларни қолган ойларда ҳам қилиш мумкин эмас. Лекин Рамазон кириши билан барчамизнинг қалбимиз уйғонади, огоҳ тортади. Ҳатто доим қинғир йўлларда юрганлар ҳам ўзига хос одобга келади, шунга куч топади. Албатта, буларнинг бари Рамазон фазилатидир.

Бу ойда рўзамизни мукаммал қилишга, очилиб кетмаслигига қаттиқ тиришамиз. Имкон борича тақво қилиб, Аллоҳга юз тутамиз. Энг муҳими, тутган рўзамиз бизни яратиб, чексиз неъматлар ато этган Аллоҳ учун эканлигида. Бир мулоҳаза қилиб, тасаввур этинг!, рўзамиз Аллоҳ учун. Бундан ортиқ бахт бўладими?! Бундан ортиқ Яратганга яқинлашиш имкони бўладими?!

Бошқа ойларда айрим ножоиз амалларни қилиб қўйсак шайтон васваса қилади-да деб қўямиз. Лекин бу ойда шайтон кишанланган барча айб ўзимизда, нафсимизда эканини англаймиз ва ўзимизни тўғри  йўлга солишга интиламиз. Тўғри йўл нима билан бўлади? Албатта, зикру ибодатлар ва тақво билан. Бу амалларимиз мукаммашлаган сари Аллоҳга яна яқинлашаверамиз. Қалбимиз нурга тўлиб, покланиб, роҳатланиб бораверади. Энг асосийси, мана шу ибодатларимиз билан тақвомиз юксалади. Рамазондан кейин ҳам шундай давом этишга пойдевор бўлади. Агар шу тақво пойдеворини айни ғанимат билиб, шайтонлар кишанланган кунларда мустаҳкамлаб олсак, кейинги рўзагача имон кучини бериб туради. Агар рўза тутсагу тақво қилмасак, унда қуйидаги ҳадисда келтирилгандек, ҳеч вақога эришмаймиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаси очликдан бошқа нарса эмас. Қанчадан-қанча намозхонлар борки, уларнинг намоздан топадиганлари уйқусизликдан қийналиш, холос», деганлар.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Биз ожиз бандалар дунё йиғишда, уй қуришда ёки бошқа ўзимизга, нафсимизга «қулай шароит» яратишда мусобақалашамиз. Рамазон ана шу нафсимизни жиловлаш, ахлоқимизни сайқаллаш, тақвомизни юксак чўққиларга олиб чиқиш мавсумидир.

Саҳарларда уйқудан кечиб, уйғонаяпмиз, кундузлари оч ҳолда рўза тутяпмиз. Келинг, ана шу саъй-ҳаракатларимизни янада мустаҳкам бўлиши учун тақво деб аталмиш пойдевор билан безатайлик. Зеро, тақво Аллоҳга бўлган ягона йўлдир.

Бобур Муҳаммадий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакр ибн Айёш айтади .Ёшлигимда бир киши менга .Бу дунёда қодир бўлгунингча бўйнингни охират қуллигидан озод қил. Зеро, охират асири ўзўзидан қутулиб қолмайди,, давоми...

2279 08:01 / 08.05.2020
Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан ривоят қилади .Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо жон топширар ҳолатида қаттиқ йиғлади. Ҳусайн розияллоҳу анҳу .Акажон, нега йиғлаяпсиз давоми...

2471 08:00 / 01.11.2019
Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у зот .Нимани давоми...

2927 15:33 / 12.06.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, давоми...

2532 18:30 / 29.04.2020
Аудиолар

230208 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148786 14:35 / 11.08.2021