1447 йил 21 шаъбон | 2026 йил 09 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сўнгги азон

08:00 / 15.06.2020 2482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади: «Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай: «Роббимнинг байти қаерда?» дер, ёнидагилар «Ҳозир кўрасан», дейишарди. Ниҳоят, Байтуллоҳ кўриниши билан: «Мана, Роббингнинг байти, кўряпсанми?» дейишди. Аёл Байтуллоҳнинг ёнига бориб, «Роббимнинг Байти! Роббимнинг Байти!» дея, пешонасини унга қўйди ва шу ҳолатда жони узилди».

 Абу Абдураҳмон ибн Уқайл Зоҳирий айтади: «Отамнинг тоғаси Умар ибн Муҳаммад Уқайл раҳимаҳуллоҳ Ҳусайний масжидида чорак асрдан ортиқ – 35 йил муаззин бўлдилар. Иссиқда ҳам, совуқда ҳам бирор марта фарз намозини қолдирмадилар. 90 ёшда Ар-Риёдда вафот этдилар. Вафотларига яқин ногирон бўлиб қолган эдилар. Ўлимларидан бир лаҳза олдин ўғиллари Муҳаммад отасининг ўрнидан туриб, гўзал овозда «Аллоҳу акбар!» деб азон айтганини кўрган экан».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида амаки ота ўрнида бўлиши, ота вафот этганидан кейин амакини ота ўрнида кўриб, уни эъзозлаш лозимлиги ҳадислар, ривоятлар мисолида айтилган эди. Энди эса давоми...

5714 11:30 / 23.12.2018
Довуд ибн Али ибн Абдуллоҳ одобли, ақлли, хушсурат, сахий, фақиҳ ва олим инсон эди. Абу Муъайт қабиласидан бир киши уни ёмон кўрар, кўрган жойида гап билан мот давоми...

2287 07:00 / 04.07.2019
Мусулмон савдогар бағрикенг, осонликни истайдиган, баъзи нарсаларни ўтиб юборадиган бўлади. . ,. .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

3243 20:10 / 31.08.2019
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб хутба қиладиган бир устун бор эди. Минбар ўрнатилгач, ўша устуннинг ҳомиладор давоми...

2938 08:00 / 02.01.2021
Аудиолар

229307 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

147930 14:35 / 11.08.2021