1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дуонинг арабча матни

21:42 / 20.06.2020 20927 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Бир саволнинг жавобидаги ҳадисда: Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган яна бир ривоятда : “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёли : “Абдуллоҳ бўйнимга осилган ипни кўриб қолиб, бу нима деди. “Мен учун бунга руқия қилиб берилган ип” деди. Абдуллоҳ уни олиб узиб ташладида сўнг “Абдуллоҳнинг оиласи ширкдан беҳожатдир. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Албатта, дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ ширкдир» деяётганларини эшитганман” дедилар. Мен «Бу қандай гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса, тўхтаб қолар эди» дедим. Шунда Абдуллоҳ «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у(кўз)ни чуқалар эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтиш кифоя қилар эди". Бу ерда арабча матни йўқ экан, шуни арабча матни ва таржимасини ҳам топиб бероласизларми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари.Карикатуралар ҳақидаги ноҳуш ҳодисага маданий йўл билан жавоб берганигиздан ва сайтингизда Оламларга РАҲМАТ давоми...

3506 21:17 / 22.04.2016
Ҳозирда аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовлиер деб мулк ажратилмоқда. Бу, албатта нотўғри. Шуни отаонага тушунтира олмаган тақдирда давоми...

3701 15:38 / 24.05.2016
Биз оиламиз билан ҳар жума куни кичик хатм қиламиз. Яъни Қуръондан айрим сураларни ўқиймиз. Бу тўғрими Ва .кичик хатм, деган тушунча бормиБу тушунча бор, quotхатми давоми...

6054 21:33 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар, қўшнилар пайшанба куни холвайтар, қатлама чикаришади. Шуни ейилса жоизми Ёки ирим деб еб бўлмайдими Олдиндан давоми...

7948 19:00 / 06.05.2017
Аудиолар

231230 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149756 14:35 / 11.08.2021