1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дуонинг арабча матни

21:42 / 20.06.2020 20928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Бир саволнинг жавобидаги ҳадисда: Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган яна бир ривоятда : “Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёли : “Абдуллоҳ бўйнимга осилган ипни кўриб қолиб, бу нима деди. “Мен учун бунга руқия қилиб берилган ип” деди. Абдуллоҳ уни олиб узиб ташладида сўнг “Абдуллоҳнинг оиласи ширкдан беҳожатдир. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Албатта, дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ ширкдир» деяётганларини эшитганман” дедилар. Мен «Бу қандай гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса, тўхтаб қолар эди» дедим. Шунда Абдуллоҳ «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у(кўз)ни чуқалар эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтиш кифоя қилар эди". Бу ерда арабча матни йўқ экан, шуни арабча матни ва таржимасини ҳам топиб бероласизларми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:
«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича:
«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Чақалоқларни эмлатиш ширк эмасмиБу саволни тагида савол бор у дегани нима дегани. Чақалоқни эмлатиш келажакда касал бўлмаслигини олдини олиш ҳисобланади. Ҳамма давоми...

3982 15:01 / 26.04.2016
Кўпчилик мусулмонларга маълумки, ўтган йил Рамазон ойининг 29кунида Саудия Арабистонида тўсатдан .Ҳайит, деб эълон қилинди. Баъзи мўминмусулмонлар бу гапни эшитиб давоми...

3996 16:02 / 24.04.2016
Мен яқинда намоз ўқишни бошладим. Лекин тирноқларимга лак суртиб юраман, хизмат вазифам шуни тақозо қилади. Айтишларича, лак таҳоратга тўсқинлик қилар экан, шу давоми...

4587 18:37 / 24.04.2016
Assalomu aleykum Shayx hazratlari,Men Olmoniyada hozirgi kunda tahsil olmoqdaman va universitetda bir bolaning mani musulmon davlatidan kelishimni bilishi va unga siz haqingizda aytganimdan keyin bitta savolni soaposrab berishni juda ham iltimos qildi. Aslida uning hatini sizga tarjima qilib yozib давоми...

7594 21:13 / 24.04.2016
Аудиолар

231242 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149768 14:35 / 11.08.2021