1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аллоҳ зинога яқинлашмасликка буюрган (тўртинчи мақола)

11:00 / 04.06.2020 3034 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Номаҳрамлардан кўзни тиймаслик

Зинога олиб борувчи йўлларнинг энг кенг тарқалгани, жамият ҳаётида чуқур илдиз отгани бу номаҳрамлардан кўзини тиймасликдир. Бу нарса ҳаромдир.

Номаҳрам деганда эркак бўлсин ёки аёл бўлсин маҳрам бўлмаганларнинг барчаси киради (номаҳрамлар кимлар экани ҳақида кейинроқ сўз боради). Бунда эркак ўзига номаҳрам бўлган аёлларга шаръий узрсиз қараши ва аёл ўзига номаҳрам бўлган эркакларга шаръий узрсиз қараши ҳаром бўлади.

Аллоҳ таоло бу хусусда қуйидагича марҳамат қилган: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.

Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар” (Нур сураси, 30-31 оятлар).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, мўминлар номаҳрам аёллардан кўзларини тийишларини, зино ва унинг кўринишларидан узоқда бўлишни буюрмоқда. Албатта ҳар қандай фаҳшнинг боши назар ташлашдан бошланади. Мана шу ҳаром ишни, яъни номаҳрамга назар ташлашни қилган одам даражама-даража бошқа ишларга ҳам қўл уриши мумкин бўлиб қолади. Банда доимо мени Аллоҳ кўриб турибди деган фикр билан юрса, бундай ишларга қўл урмайди. Шунингдек Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, мўмина аёлларга кийим кийиш ва аврат беркитиш борасида ўзларини қандай тутишлари лозимлигини баён қилиб беришини буюрмоқда.

Муслима аёллар ҳам номаҳрамларга шаҳват назари билан қарамасликлари лозимлиги ушбу оятдан тушунилади.

Аллоҳ бандаларининг ҳар бир ишидан, шу жумладан кўз хиёнатидан ҳам доимо хабардор эканлигини қуйидаги оятда баён қилиб айтган: “У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билур” (Ғофир сураси, 19-оят).

Яъни, бировга билдирмасдан, ўғиринча кўз қири ташлаганини ҳам билиб, ҳисобга олиб қўяди. Ҳеч кимга билдирмасдан, дилда тугиб қўйилган нарсаларни ҳам жуда яхши билади. Шундай бўлганидан кейин бошқа нарсаларни билишида ҳеч шак-шубҳа йўқдир. Одамлар бундан огоҳ бўлсинлар.

Улуғ Аллоҳ яна бундай марҳамат қилган: “Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар” (Исро сураси, 36-оят).

Ушбу оятдан инсон ҳар бир амалига, шу жумладан ҳар бир кўзи ила солган назарига масъул эканлиги айтилмоқда.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уматларини кўчаларда ўтиришдан қайтаришларининг сабабларидан бири уларнинг кўзлари номаҳрамларга тушишининг олдини олиш бўлган. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлларда ўтиришдан четланинглар” деганларида саҳобалар: “Бунга бизнинг ҳожатимиз бор. Биз кўчада бир-биримиз билан суҳбатлашамиз” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, кўчада турганингизда йўлнинг ҳаққини адо этинглар” дедилар. Саҳобалар: “Йўлнинг ҳаққи нима ё Расулуллоҳ?” деб сўраганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзни номаҳрамлардан тийиш, озор беришдан тийилиш, саломга алик олиш, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш” дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслим Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида бундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан номаҳрамга кўз тушиб қолиши ҳақида сўраганимда у киши кўзимни олиб қочишимга буюрдилар”.

Имом Амад ривоят қилган ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: “Номаҳрамларга назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳ учун кўзини номаҳрамлардан қуйи тутса, Аллоҳ унинг қалбида Ўзига йўлиқадиган кунгача ҳаловат пайдо қилади”.

Эй муслим ва муслима дўстим! Шайтоннинг заҳарланган ўқи ёки Аллоҳга йўлиқадиган кунгача қалбингда бўладиган иймон ҳаловатини ўзинг танла.

Баъзилар номаҳрамларга қарашга одатланиб қолган бўладилар. Улар бу нарса ҳаром эканлигини билганларида ҳам назар қилишга одатланиб қолганлари учун тийилишлари қийин бўлади. Аммо номаҳрамларга назар солишга одатланган кўз номаҳрамлардан ўзини буришга ҳам одатлана олади. Фақат бу йўлда Аллоҳдан мадад сўраш ва жидду жаҳд қилиш керак.

Афзал Аброр таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй Муҳаммад, одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади, Бақара сураси, 204.Яъни, шундай давоми...

5253 15:08 / 13.12.2018
Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар .Бадназарлик ҳар қанча кўп қилинмасин, минглаб эркак ва аёлларга соатлаб тикилмасин, барибир қониқиш давоми...

1731 17:30 / 15 январь
Аллоҳ таоло дейди.Инсонларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ зўравонлик ndash кибру ҳаво қиладиган кимсаларнинг ndash ана ўшаларнинг жазоси аламли азобдир, Шўро сураси, давоми...

3739 15:03 / 12.11.2018
Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқаларнинг яна бир кўриниши ўзаро никоҳланиши ҳаром бўлганларнинг никоҳланишидир.Аллоҳ таоло эркак учун никоҳланиш ҳаром бўлган давоми...

3777 15:02 / 30.08.2020