1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Брифинг: 2020/2021 ўқув йили қабулига бағишланади

12:00 / 04.06.2020 2712 pdf Ўқиш режими + -

Бу йилги қабул жараёнлари қандай ташкил этилиши борасидаги саволлар барчани қизиқтирмоқда. “Қабул-2020”нинг бошланишига ҳам 11 кун қолди. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев брифинг ўтказиб саволларга жавоб беради. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

2020 йил 4 июнь куни соат 13:00да Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.

Онлайн брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Маджит Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, бир гуруҳ олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Тадбирда 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш, қабул параметрлари ҳамда кириш тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга атрофлича жавоб берилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашадилар. Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этадилар.

Тадбирга мавзу юзасидан қизиққан барча оммавий ахборот воситалари вакиллари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига таклиф этилади.

Маълумот учун: Фархад Бабашев – Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари, (90) 319-76-70

Эслатма: Брифинг иштирокчиларидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўралади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли анжуман қатнашчилари, муҳтарам меҳмонлар Аввало, сиз, азизларни илммаърифат ва тараққиётга улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон заминида, унинг энг қадимий давоми...

844 10:18 / 30.04.2025
Ҳайдарободлик рассом Анил Кумар Чухан йигирма йил вақт мобайнида Ҳиндистондаги шаҳар масжидлари деворларига Қуръон оятларини ёзиб, хаттотлик билан шуғулланиб давоми...

1952 11:47 / 17.02.2021
Япониянинг Тиба префектурасида илк мобиль масжид пайдо бўлди, у Канто ҳудуди мусулмонларига жамоа бўлиб намоз ўқиш имконини яратди. Уни яратиш ғояси 2020 йилда давоми...

3820 10:36 / 12.10.2018
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Яшил маконrdquo умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги давоми...

673 18:15 / 16.11.2025