1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

ХУШБЎЙЛИК МУСТАҲАБДИР

05:00 / 02.03.2017 3288 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши хўшбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар, деган даъвони қилар эди». Бешовлари ривоят қилган. Бошқа бир ривоятда: «Кимга хушбўй нарса тақдим қилинса рад қилмасин, чунки унинг ҳиди хушбўйдир ва вазни енгилдир», дейилган. Термизийнинг ривоятида: «Уч нарса қайтарилмас; болишлар, хушбўй нарса ва сут», дейилган.

Шарҳ: Хушбўйлик соф инсон табиати учун маҳбублиги маълуб. Ҳамма жойда, ҳамма вақтда хушбўйлик бўлишига нима етсин. Исломда бу нарсага эътибор берилиши қанчалик эканини ушбу ривоятнинг ўзидан ҳам яққол кўриниб турибди. Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хушбўйнарса тақдим қилинганда ҳеч ҳам қайтармай қабул қилиб олганлари ва саҳобаи киромлар ҳам ушбу яхши одатга эргашганлари, ҳамда қолган барча мусулмонлар ҳам бунга эргашмоқликлари лозимлиги таъкидланмоқда.
Охирги ривоятда хўшбўй нарсага болиш ва сут ҳам қўшилмоқда.
Худди шу ривоятларда айтилган нарсалар мусулмонларнинг ўзаро алоқалари маданиятига мустаҳкам ўрнашган нарсалар бўлиб қолган. Мазкур нарсалар ҳадия қилинса рад қилинмайди. Мабодо баъзи кишилар унутибми, билмасданми рад қиладиган бўлсалар, сунната бу нарса рад қилинмаслиги айтилган, деб эслатма берилади. Қаранг, қандоқ ҳам гўзал.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суккалари бор эди. У зот ўша билан хушбўйланар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: «Сукка» хушбўй нарсанинг идиши, дейди уламоларимиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарса истеъмол қилишни ўзларининг доимий одатлари қилиб олганларидан махсус идиш ҳам қилиб қўйган эканлар. Қани, ҳозирги мусулмон эркакларда шунга ўхшаш нарса борми? Хушбўйга шунчалик эътибор бериш борми?

Оиша розиялоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга видолашув ҳажида эҳромга киришларидан олдин ҳам, эҳромдан чиқишларида ҳам қўлим ила «зарийра»дан бўлган хўшбўй суртиб қўйдим».
Шарҳ: «Зарийра» Ҳиндистондан келтириладиган хушбўй бўлиб, шу номли ўсимликни қуритиб, майдалаб туйиб қилинган бўлар экан.
Ушбу ривоятдан бир неча мулоҳазалар келиб чиқади.
Аввало, хушбўйга эътибор кучли бўлганидан уни чет эллардан яхши навларини келтиришга ҳам алоҳида аҳамият берилган экан.
Иккинчидан, ҳаж ёки умрага эҳром боғлаётганда ёки уларнинг эҳромидан чиқаётганда хушбўй суртиш ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари экан. Шунинг учун ҳам бу иш ҳозиргача қилиб келинади.
Учинчидан, аёл киши ўз эрига хушбўй суртиб қўйиши. Бу ҳам жуда яхши нарса. Эрини ораста бўлишига аёл кишининг эътибор бериши, бу ишда унга ёрдам бериши жуда ҳам муҳим.

Яна ўша киши айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳромга кираётган пайтларида ўзимдаги энг яхши хушбўйдан суртиб қўяр эдим». Иккисини икки шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Мулоҳаза қиладиган бўлсак, эҳромга кириш пайда хушбўйликка алоҳида эътибор берилар экан. Тўғри келган хушбўйни эмас, мавжуд хушбўйлардан энг яхши хушбўйни суртилар экан.

Яна ўша киши айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзимизда бор хушбўйнинг энг яхшисини суртиб қўяр эдим. Бошларида ва соқолларида хушбўй нарсанинг ялтирашини кўрар эдим». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бунда ўша вақтларда ишлаб чиқариладиган мойсифат хушбўйлар ҳақида сўз кетмоқда. Ҳозир бизларда хўшбўй нарсаларни сепиш маъносида тушунилади. Лекин араб юртларида ҳозир ҳам суртадиган хушбўйлар жуда кўп.
Ушбу ривоятдан хушбўйни соч-соқолга суртиш одати ҳам борлигини билиб оламиз.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон аёл киши атр сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқ-бундоқдир, деб қаттиқ гап айтдилар». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда, ул аёл зониядир, дейилган. Чунки, хушбўй нарса ила қасддан бегона эркакларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган, уларнинг кўнгилларининг суст кетишига сабаб бўладиган аёл, яхши аёл бўла олмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз, уларнинг валиюламрлари алоҳида эътибор бермоқлари лозим.
Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсларни ўзига суртиб олиб бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳиди кучсиз хушбўйларини ишлатади. Бу ҳақда олдин басҳ юритганмиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз аёллардан бирортангиз хуфтонга ҳозир бўладиган бўлса, хушбўй суртмасин», дедилар». Насаий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Чунки ундоқ ишни қилган аёл хуфтон намози ўқигани келганларнинг мушавваш қилади, хаёлларининг тум-тарақай бўлишига сабаб бўлади. Шу билан бирга аёл киши ўз уйида ҳар қанча ва ҳар қандай хушбўй ишлатса жоиз. Ҳамма нарса ўз меъёрида ва ўз ўрнида бўлганига нима етсин.

Аммор ибн Ясир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифага фаришта яқин келмайди; кофирнинг ўлиги, халуқ суртиб олган ва таҳорат қилмаган жунуб», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: «Халуқ» - заъфарон қўшиб тайёрланган хушбўй. Бу аёларга хос хушбўй бўлгани учун эркакларнинг суртиши маъқул эмас. Демак, хушбўй ишлатиш маданиятида эркак киши эркакларга хосини, аёл киши аёлларга хосини ишлатишига алоҳида эътибор бериш керак экан.
Шунингдек, жунуб бўлган шахс тезда ғусул қилиб поланиб олиш пайидан бўлмоғи лозим экан.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халуқ суртиб олган кишини кўриб қолиб, бор, уни ювиб ташла, сўнгра яна ювиб ташла, кейин буни яна қила кўрма!» дедилар».
Шарҳ: Хушбўй суртиш маданиятида хатога йўл қўйган одам уни тузатмоғи лозим экан. Бу сафар билмай қилиб қўйибман, энди такрорламайман, дегани бўлмас экан. Балки, хатони тушиниб етиши билан дарҳол тузатишга ўтиш лозим экан.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эркакнинг хушбўйининг яхшиси ҳиди зоҳир ва ранги махфий бўлганидир. Аёлларнинг хушбўйининг яхшиси ранги зоҳир, ҳиди махфий бўлганидир», дедилар». Иккисини Термизий яхши санад ила ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифнинг маъносини олдин батафсил шарҳ қилганмиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.Ҳозирги пайтда овчиликнинг бир тури кенг давоми...

3340 05:00 / 03.03.2017
Имом Шофеий вафот этганларида шогирдларидан бири тушида кўрди ва сўради .Эй имом, Аллоҳ таоло сизга қандай муомала қилди,У зот .Валлоҳи, Аллоҳ мени мағфират қилди, давоми...

3793 11:30 / 31.03.2022
Билинг Барча матлуб нарсалар неъмат, деб номланади, лекин ҳақиқий неъмат ndash бу ухровий неъматдир. Уни неъмат деб номлаш жоиздир. Бизга изофа этилган ишларнинг давоми...

3483 05:00 / 03.03.2017
Илм ўрганар экан, инсон маърифат билан Яратган зотнинг розилигини топишни, охиратда саодат эгаларидан бўлишни мақсад қилади. Бунинг учун унинг илми ўзига ҳам, давоми...

6963 05:00 / 04.03.2017