1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзага оид савол-жавоблар

03:30 / 14.03.2024 3917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилишади?

Жавоб: узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.

Савол: иш туфайли рўзани тарк қилса бўладими?

Жавоб: иш туфайли рўзани тарк қилишга рухсат йўқ. Аммо рўзадорга иш чоғида рўзани очишга шаръий узр пайдо бўлса, рўзасини очади. Унинг зиммасига қазо лозим бўлади, каффорат эмас.

Нафақага муҳтож бўлган касб эгаси иш билан шуғуллансаю, рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи зарар етишини билса ҳам бемор бўлмасидан олдин рўзасини очиши ҳаромдир.

Лекин бошлиқларга Рамазонда қўл остидагиларга ишни енгиллатиш тавсия қилинган.

Савол: касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?

Жавоб: мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасини кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.

Савол: рўза тутмасликка бўлган рухсат барча турдаги касалликка доирми?

Жавоб: бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар қандай инсон ва жамият ҳаётидаги муаммоларнинг асоси бу диний ҳақиқатларни билмаслик ва уларга амал қилмасликдандир. Ўз динини билмаслик ва унга амал давоми...

3071 09:10 / 26.09.2019
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АллоҳАъроф сурасининг 180оятида .Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар,, дейилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

16226 11:00 / 06.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қорин хасталиги ила ўлган шаҳиддир, вабода ўлган шаҳиддир,, дедилар,.Маълумки, давоми...

8722 11:00 / 26.03.2020
.Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди, Марям, 41оят.Ҳозирги кунда миллиардлаб одамлар ҳаж ибодатини адо этишлари учун зиёрат қилаётган давоми...

9054 14:00 / 09.03.2019