1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан 258 кишини афв этди

19:40 / 21.05.2020 1896 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.




Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда сиёсатчилар, тадиқиқотчилар ва ташкилотнинг ходимлари иштирок этди, деб хабар беради IQNA. Динлар давоми...

2646 11:14 / 26.12.2018
Малайзия 2025 йилда мусулмонлар учун қулай саёҳат йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи давлати сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда theislamicinformation.com сайти хабар давоми...

962 17:11 / 14.06.2025
Қадрли юртдошлар Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём ndash муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак давоми...

1234 04:47 / 30.03.2025
Франция президенти Эммануэль Макрон ўзининг Мисрга қилган расмий ташрифи доирасида АлАзҳарrdquo университетига ҳам борди. У ерда АлАзҳарrdquo шайхи Аҳмад Муҳаммад давоми...

2536 17:21 / 01.02.2019