1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Риё учун қилинган садақа қаттиқ тошнинг устига тўпланиб қолган озгина тупроққа ўхшайди

11:07 / 17.05.2020 3026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ

Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг. У мисоли устини тупроқ босган, сўнгра кучли ёмғир ёғиб, уни сип-силлиқ қилиб қўйган ясси тошга ўхшайдир. Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас. (Бақара сураси, 264-оят).

Ушбу ояти каримада садақадан кейин миннат қилиб, озор бериб, қилган яхшилигининг савобидан бебаҳра қолиш ажойиб бадиий васф билан тасвирланяпти. Бу билан мусулмонлар қалбида мазкур ишнинг нақадар ёмон иш экани жонли тасвирланмоқда. Оятнинг аввалида садақани миннат ва озор бериш билан ботил қилмасликка амр бўляпти. Кейин эса, агар шундай қилинса, риё учун садақа қилганга ўхшаб қолишининг баёни келяпти:

«Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб, ботил қилманг».

Демак, ортидан миннат ва озор келадиган садақа Аллоҳга ва охират кунига иймон туфайли эмас, балки риёкорлик учун қилинган садақага ўхшар экан. Ўз навбатида:

«У мисоли устини тупроқ босган, сўнгра кучли ёмғир ёғиб, уни сип-силлиқ қилиб қўйган ясси тошга ўхшайдир».

Асли чатоқ бўлгани учун ушбу қилинган яхши амал унинг эгасига юқмайди. Риё учун қилинган садақа силлиқ, бетаъсир, қаттиқ тошнинг устига тўпланиб қолган озгина тупроққа ўхшайди. Ёмғир ёғса, ундан наф олиб, ўсимлик ўстиришнинг ўрнига, ювилиб, оқиб кетади ва силлиқ, қаттиқ тош очилиб қолади. Бу тарзда садақа қилувчилар

«Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар».

Яъни, улар ҳеч қандай савоб олмайдилар.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Куфр келтирган ва Аллоҳ уларнинг қалбларида ҳасрат қилиши учун, ер юзида кезиб юрган ёки ғозий бўлган биродарлари ҳақида давоми...

5240 18:30 / 15.03.2022
.Албатта, тинглайдиганларгина қабул қилурлар. Ўликларни эса Аллоҳ тирилтирур ва сўнгра Унинг Ўзига қайтарилурлар, Анъом сураси, 36оят. Ушбу ояти каримада давоми...

628 19:00 / 28.10.2025
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида шундай марҳамат қилади На уларнинг ва на отабоболарининг бу ҳақда илмлари йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир давоми...

3340 10:00 / 08.11.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ давоми...

1241 19:00 / 15.10.2024