1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазонда «ийло» масаласи

16:03 / 08.05.2020 2424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойга хотинларидан ийло қилдилар. Йигирма тўққиз кун ўтгандан сўнг эса эрталаб (ёки кечқурун) кирдилар. Шунда у зотга:

«Сиз бир ой кирмасликка қасам ичган эдингиз?», дейилди. У зот:

«Ой йигирма тўққиз кун (ҳам) бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Имом Муслим:

«Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини уч марта – икки мартасида ҳамма бармоқларини, учинчисида эса тўққиз бармоқни букиб кўрсатдилар», деган жумлани зиёда қилган.

Шарҳ: «Ийло» сўзи шариатда эркак кишининг маълум вақт хотини олдига кирмаслик ва унга яқинлик қилмаслик ҳақида қасам ичишини англатади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида оналаримиз розияллоҳу анҳоларнинг олдиларига бир ой давомида кирмасликка қасам ичганлар. Йигирма тўққиз кун улардан бирорталарининг ҳам олдиларига кирмаганлар.

Сўнгра эса мана шу ривоятда баён қилинганидек, кириб келганлар. Шунда «Бир ой ўттиз кун бўлади-ку. Нима учун бир ойга ийло қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у муддат тамом бўлмасдан, аёллари олдига кириб келдилар?» деган савол пайдо бўлган. Баъзи кишилар буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эслатганларида У зот ой гоҳида йигирма тўққиз кун бўлишини, ўша ой йигирма тўққиз кунлик бўлганлиги туфайли бир ойга қилган ийлолари бузилмаганини билдирганлар.

Демак, Рамазон ойи ҳам гоҳида йигирма тўққиз, гоҳида ўттиз кун бўлар экан. Буни эса ҳилолни кўриш билан аниқланади.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки ийд ойлари – Рамазон ва Зулҳижжа (биргаликда) нуқсонли бўлмас», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳақида бир неча хил таъвиллар айтганлар. Биз ўрганаётган ушбу бобга тегишли таъвилда эса икки ийд ойлари – Рамазон ва Зулҳижжа бир йилда баробарига нуқсонли, яъни йигирма тўққиз кунлик бўлмаслиги айтилган. Бири йигирма тўққиз кунлик бўлиши мумкин, лекин иккаласи ҳам баробар бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу нуқта, Аллоҳ таолонинг изни билан, инсоннинг умр бўйи шол бўлишига ёки ер остига дафн этилишига сабаб бўлади.Бу нуқта ер юзидаги энг золим кимсани ҳам жим давоми...

2612 17:00 / 24.01.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Ўзинг билмаган нарсага эргашма Албатта, қулоқ, кўз ва дил ndash ана ўшаларнинг барчаси сўралажак давоми...

3101 11:05 / 08.07.2020
Олимлар чумолилар дунёсини узоқ ўрганганларидан сўнг, уларнинг ҳаёти кўп сирларга тўлалигини таъкидламоқдалар. Ана шу сирлардан бири чумолиларда урушиш, давоми...

4388 11:06 / 05.11.2020
Савол Ҳозирда кўп аёлларимиз тижорат қилишади. Улар орасида эрининг рухсатисиз бу ишни қиладиганлар ҳам бор. Аёлларнинг ҳафталаб бошқа юртга кетишлари, давоми...

4116 08:30 / 15.11.2018
Аудиолар

230187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148765 14:35 / 11.08.2021