1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Меҳр ва саховат ифодаси. Иккинчи карвонимиз ҳам Сирдарёга етиб борди.

18:17 / 04.05.2020 2029 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 4 май куни хайрия штабидан йўлга чиққан, жами 70 тоннага яқин озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, дори-дармонлар, ўйинчоқлар ва бошқа турдаги маҳсулот юкланган автокарвон Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманидаги Пахтакор маиший хизмат касб-ҳунар коллежига етиб борди. Бу ерга офатдан зарар кўрган ҳудуддан эвакуация қилинган  уч ярим мингга яқин фуқаролар жойлаштирилган эди.

Хайрия штаби вакилларини Сайҳунобод тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг туман вакиллиги ходимлари кутиб олишди.

Вакилларимиз ҳокимликнинг масъул ходимлари, мутасаддилар саховатпеша юртдошларимиз томонидан юборилаётган инсонпарварлик юкларини қабул қилиш, жойлаштириш ва оилаларга тақсимлаш ишлари тартибли йўлга қўйилганига амин бўлинди.

Яратганга шукр, халқимиз бағрикенг, ўзганинг дардини ўзиникидек ҳис қила оладиган, диёнатли халқ. Охирги бир бурда нонини бўлиша оладиган, бошқалар учун чин қалбдан қайғурадиган халқ. Бунга охирги ойларда кечаётган мусибат дамларида, ташвишли кунларда барчамиз гувоҳ бўляпмиз.

Омонатни етказган дўстларимизнинг ҳикоя қилишича, офатдан зарар кўрганлар кўчириб келингач, коллежга жойлаштирилган. Бироқ маҳаллий аҳоли катта қисми келиб, кўплаб оилаларни ўз уйларига олиб кетиб, жой беришган, ўрин-жой ажратиб, борларини баҳам кўришган. Ўзларининг шароити унчалик яхши бўлмаса ҳам, ҳеч иккиланмасдан, бошига синов келган ҳамюртларимиз учун уйларининг тўридан жой беришган.

Вакиллар юкларни эгаларига етказиш асносида ана шундай хонадонлардан бир нечасига кириб, ажратилган ёрдам маҳсулотларидан бериб, уларнинг ҳолларидан хабар олишган, эҳсон қилган сиз азизларга кўпдан кўп дуолар олиб қайтишган.

Хайрия ишларига бевосита ва билвосита ҳисса қўшган барча юртдошларимизга, хусусан, Тошкент шаҳрида хайрия штабида хизматда бўлган барча кўнгилли ака-укаларимиз, ўзларининг юк машиналарида беғараз ёрдамларини аямаган фидойи дўстларимизга ташаккур айтамиз.

Аллоҳ таоло барчангизга Рамазон ойида қилинган бу хайр-эҳсонлар учун ваъда қилинган ажру савобларни кўпайтириб ато этсин!

Эслатиб ўтамиз, Сардобада зарар кўрганларга ёрдам бериш штабига эҳсонлар қабул қилиш давом этмоқда. Узоқ сақланадиган озиқ-овқатлар, кўрпа-тўшаклар ва айниқса қурилиш материаллари қабул илинмоқда.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 25 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий иш қоғоси нусхасига ёзилган бир нечта шахслар тўғрисидаги маълумотлар сохтадир. давоми...

2891 17:05 / 25.03.2019
АҚШ пойтахти Вашингтонда Шимолий Америка ислом жамоаси ICNA ва Мусулмон Америка жамияти MAS томонидан уч кунлик конгресс ташкил этилди.Ҳар йили ташкил этиладиган давоми...

2746 09:00 / 24.04.2019
Мисрнинг Миня вилоятида эшитиш қобилияти заиф қиз ва аёллар учун биринчи Қуръон мактаби очилган эди. Бу ҳақда iqna нашри хабар беради.Вилоятнинг Авқаф бўлими давоми...

2031 05:10 / 22.08.2019
Қуръони Карим ва суннати Набавияга хизмат қилиш бўйича .АлБурҳон, ассоциацияси ҳамда .Подшоҳ Aбдулазиз фан ва технология шаҳри, маркази ҳамкорлигида .Қуръони давоми...

2054 09:09 / 02.08.2023
Аудиолар

232035 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150548 09:35 / 11.08.2021