1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ифтор пайтида рўзадорнинг мустажоб дуоси бор

14:15 / 05.05.2020 2956 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳар таомидан кундузги рўзага, қайлула уйқусидан тундаги қиёмга қувват олинглар», дедилар».

Ибн Можа, Ҳоким ва Табароний ривоят қилишган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ифтор пайтида рўзадорнинг мустажоб дуоси бор».

Абу Довуд ривоят қилган.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики ифторни тез қилишар экан, кишилар яхшиликда бўлурлар», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

Абу Довуднинг лафзида: «Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур», дейилган.

Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса: «Аллоҳ азза ва жалла: «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди», дейилган.

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон бирингиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин, чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз киммиз Қаердан келиб қолганмиз Нега яшаяпмиз Ҳаётимизнинг мазмуни, мақсади нима ўзи Бу саволлар устида ҳамма бош қотирса керак, бироқ ҳамма ҳам уларга тўғри давоми...

15627 09:12 / 31.05.2020
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АллоҳАъроф сурасининг 180оятида .Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар,, дейилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

16287 06:00 / 06.06.2019
Намоз арабчада .Салот, дейилиб, луғатда яхшиликка дуо маъносини англатади. Шариатда эса .Такбир ила бошланиб, салом бериш ила тугайдиган махсус шартлари бор гаплар давоми...

13385 00:00 / 04.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума кечаси .Ҳа мим, ndash .Духон,ни қироат қилса, мағфират қилинади,, ndash давоми...

2199 06:20 / 28.06.2019
Аудиолар

232036 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150549 09:35 / 11.08.2021