1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Мўминлар жаннатда Аллоҳни кўрадиларми?

11:00 / 27.06.2020 4864 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг бандаларига берган неъматлари беҳисобдир. Аллоҳ таоло мўминларни бу дунёни ўзида ҳам энг улуғ неъматлардан бўлган Ислом неъмати ҳамда Қуръони Карим билан мукаррам қилди. Охиратда эса, жаннатдаги энг улуғ неъматини беришга ваъда қилди. У ҳам бўлса мўминлар жаннатда Аллоҳ таолонинг жамолига мушарраф бўлишидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:

وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ

У Кунда яшнар юзлар бор...

إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ

Роббига назар солувчилар. (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар).

яъни, мўминларнинг юзлари Роббисига назар солганлиги сабабли хурсанд, гўзал ва ёрқин бўлади. Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Роббисига назар солади Унинг нури сабабли юзи гўзал бўлади”, деганлар.

Яна Аллоҳ таоло Ўз каломида марҳамат қилади:

لَهُم مَّا يَشَاءُونَ فِيهَا وَلَدَيْنَا مَزِيدٌ

Улар учун унда нима хоҳласалар, бор. Ва ҳузуримизда зиёдаси бор. (Қоф сураси, 35-оят).

Яъни, бу ояти каримадаги зиёдани - Аллоҳнинг юзига назар солишдир, деб Ҳазрати Али ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумолар тафсир қилганлар. 

Бошқа бир ояти каримада эса:

لِّلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَى وَزِيَادَةٌ

Яхшилик қилганлар учун яхшилик ва зиёдалик бордир. (Юнус сураси, 26-оят) деб, марҳамат қилади.

Яъни, бу ояти каримадаги яхшилик - жаннат, зиёда эса Аллоҳ таолонинг жамолига назар солишдир. Буни қуйидаги ҳадисдан ҳам билиб олса бўлади.

عَنْ صُهَيْبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَهْلُ الْجَنَّةِ الْجَنَّةَ، قَالَ: يَقُولُ اللهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى: تُرِيدُونَ شَيْئًا أَزِيدُكُمْ؟ فَيَقُولُونَ: أَلَمْ تُبَيِّضْ وُجُوهَنَا؟ أَلَمْ تُدْخِلْنَا الْجَنَّةَ وَتُنَجِّنَا مِنَ النَّارِ؟ قَالَ: فَيَكْشِفُ الْحِجَابَ، فَمَا أُعْطُوا شَيْئًا أَحَبَّ إِلَيْهِمْ مِنَ النَّظَرِ إِلَى رَبِّهِمْ عَزَّ وَجَلَّ».

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ هَارُونَ، عَنْ حَمَّادِ بْنِ سَلَمَةَ، بِهَذَا الْإِسْنَادِ، وَزَادَ: ثُمَّ تَلَا هَذِهِ الْآيَةَ: لِّلَّذِينَ أَحْسَنُواْ الْحُسْنَى وَزِيَادَةٌ.

Жаннат аҳли жаннатга киргач, Аллоҳ таборака ва таоло: «Сизларга яна бир нарсани зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?» деб сўрайди. Улар: «Юзимизни ёруғ қилмадингми? Жаннатга киргизмадингми? Бизга дўзахдан нажот бермадингми?» дейишади. Шунда парда очилади, бас, уларга Парвардигорлари азза ва жаллани кўришдан ҳам суюклироқ бирор нарса берилмайди.

Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳимолар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бошқа бир ҳадиси шарифни ривоят қиладилар:

أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ أَخْبَرَهُمَا، أَنَّ النَّاسَ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، هَلْ نَرَى رَبَّنَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ؟ قَالَ: «هَلْ تُمَارُونَ فِي الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ لَيْسَ دُونَهُ سَحَابٌ؟» قَالُوا: لَا يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «فَهَلْ تُمَارُونَ فِي الشَّمْسِ لَيْسَ دُونَهَا سَحَابٌ؟» قَالُوا: لَا. قَالَ: «فَإِنَّكُمْ تَرَوْنَهُ كَذَلِكَ 

Одамлар: Эй Аллоҳнинг Расули қиёмат кунида биз Роббимизни кўрамизми?, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлар ўн тўрт кунлик ойни кўришга қийналасизларми?, дедилар.

Улар: Йўқ, Эй Аллоҳнинг Расули, дейишди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: Сизлар булут бўлмаган вақтда қуёшни кўришга қийналасизларми?, дедилар.

Улар: Йўқ, Эй Аллоҳнинг Расули, дейишди. Шунда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: Сизлар Аллоҳ таолони мана шундоқ кўрасизлар, дедилар». 

Юқоридаги ояти карима ва ҳадиси шарифлар аввалда ўтган мўътазила фирқасининг эътиқоди бўлган яъни, Аллоҳни кўриш имконсиздир, деган сўзларига раддиядир.

Дарҳақиқат, жаннатда мўминлар Аллоҳ таолони кўриши ҳақидаги ҳадисларни ўттизга яқин саҳобалар ривоят қилганлар. Шундай экан, кимки охиратда бандалар Аллоҳ таолони кўра олмайди, деб даъво қиладиган бўлса батаҳқиқ, Аллоҳнинг китоби ва У Зот юборган Пайғамбарига ёлғон тўқиган бўлади. Ва ўзини Қуръони Каримда ваъда қилинган шиддатли азобга дучор қилган бўлади.

Аллоҳ таолонинг жамолини кимлар кўролмаслиги ҳақида Аллоҳ таоло Мутоффифун сурасида марҳамат қилади:

وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ۝

Ўша Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин! (Мутоффифун сураси, 10-оят).

الَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوْمِ الدِّينِ۝

Улар жазо‑мукофот кунини ёлғонга чиқарурлар. (Мутоффифун сураси, 11-оят).

وَمَا يُكَذِّبُ بِهِ إِلَّا كُلُّ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ۝

Уни фақат тажовузкор ва сергуноҳгина ёлғонга чиқарур. (Мутоффифун сураси, 12-оят).

إِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ۝

Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «Аввалгиларнинг афсоналари», – дер. (Мутоффифун сураси, 13-оят).

كَلَّا بَلْ رَانَ عَلَى قُلُوبِهِم مَّا كَانُوا يَكْسِبُونَ۝

Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир. (Мутоффифун сураси, 14-оят).

كَلَّا إِنَّهُمْ عَن رَّبِّهِمْ يَوْمَئِذٍ لَّمَحْجُوبُونَ۝

Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббларидан тўсилганлардир. (Мутоффифун сураси, 16-оят).

Аллоҳ таоло барчаларимизни бу дунёда яхши амаллар қилиб, охиратда нажот топган бандалар қаторида қилсин ҳамда Ўзининг жамолини кўриш лаззатидан баҳраманд айласин!

 

Манбалар асосида Андижон шахар «Чинор» жоме масжиди имом хатиби А. Мўминов тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир нарсанинг ўз вазифаси бор экан, у хоҳ моддий нарса бўлсин, хоҳ маънавий нарса. Биз моддий нарсаларни ҳам вазифасига кўра ишлатмай қўйдик. Телефон узоқни давоми...

3148 10:05 / 09.10.2019
У мажлисдан чиқиб, шошапиша югурганича уйига қараб кетаётган эди. Ҳамкасблари ортидан .Ҳа, тинчликми, бунча шошиб қаерга кетяпсан, учрашувинг борми, деб гап давоми...

3489 09:10 / 27.09.2019
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз давоми...

2807 09:10 / 05.09.2019
Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,Йўқ Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,Иброҳим давоми...

2265 12:00 / 31.07.2020