1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир

17:07 / 22.03.2020 5055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ

Мусодан кейинги Бану Исроилдан бўлган зодагонларни билмадингми?! Ўшанда улар ўз набийларига: «Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик», – дедилар. У: «Агар сизларга уруш фарз қилинса, эҳтимол, урушмассизлар?!» – деди. Улар: «Бизга нима бўлибдики, диёримиздан ва фарзандларимиздан жудо қилинсак ҳам, Аллоҳнинг йўлида урушмасак», – дедилар. Уруш фарз қилинганда эса озгиналаридан бошқалари юз ўгириб кетдилар. Ва Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир. (Бақара сураси, 246-оят)

Ушбу ояти каримани Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг қавмидан бўлган аъёнларни эслатиш билан бошламоқда.

«Мусодан кейинги Бану Исроилдан бўлган зодагонларни билмадингми?!»

Мусо алайҳиссалом вафот этиб кетганларидан кейин Бану Исроилнинг аъёнлари, катталари, ишбошиларидан бир гуруҳи

«Ўшанда улар ўз набийларига: «Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик», – дедилар».

Яъни у аъёнлар ўз пайғамбарларининг олдига келиб: «Бизга бир подшоҳ – бошлиқ тайин қилиб бер, унинг раҳбарлигида Аллоҳнинг йўлида урушмоқчимиз», – дейишди. Уларнинг бу гапларидан қалбларида иймон ҳисси уйғониб турган пайт экани билиниб турибди. Улар ўзларича, биз иймон эгаларимиз, ҳақ йўлдамиз, кофирлар ботилда, бизни Аллоҳнинг Ўзи қўллайди, деган фикрдалар. Шунинг учун «Аллоҳнинг йўлида уруш» қилмоқчилар. Лекин улар қуруқ хавас билан иш битмаслигини англаб етмайдилар. Бу ҳақиқатни Аллоҳдан бўлган ҳидоят туфайли уларнинг пайғамбарлари тушуниб етади. Шунинг учун

«У: «Агар сизларга уруш фарз қилинса, эҳтимол, урушмассизлар?!» – деди».

Ҳозир кенгликда туриб, бир-бирингизга қизиқиб, «Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик», – демоқдасизлар. Ҳақиқатан шу иш йўлга қўйилса, уруш фарзга айланади ва унда орқага қайтишнинг иложи қолмайди. Ортга қайтган гуноҳкор бўлади.

Бу мулоҳаза қизишиб турган тўдани янада қидириб юборди. Урушга кириш қарорига олиб келган сабабларни зикр қилишди:

«Улар: «Бизга нима бўлибдики, диёримиздан ва фарзандларимиздан жудо қилинсак ҳам, Аллоҳнинг йўлида урушмасак», – дедилар».

Яъни «Қайтишга йўл йўқ. Урушмасак, нима деган одам бўламиз?! Кофирлар бизни диёримиздан чиқарган, фарзандларимиздан жудо қилган бўлсалар».

«Уруш фарз қилинганда эса озгиналаридан бошқалари юз ўгириб кетдилар».

Аввалги қизиқиш, шижоат ва ҳавасдан асар ҳам қолмади. Одамзоднинг табиати шу – оломон ичида ақли ҳам оломоннинг ақлига қўшилиб қолиб, бир-биридан шижоатли бўлиб, оғзига келганини гапираверади. Турли фидокорона таклифлар қилади. Бошига калтак тушганда эса ҳаммаси ўзини қутқаришга тушиб қолади. Фақат чуқур иймоний тарбия олганларгина собитқадам бўлиб қоладилар. Жамоатга раҳбарлик қилувчи шахслар ушбу ҳолатнинг ҳисобини яхши олишлари керак. Кўпчиликнинг бир-бирига қизиқиб чиққан ташаббусига алданиб қолмаслик керак.

«Ва Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир».

Бошга иш тушганда ортга қараб қочадиганлар золим эканини шу оятдан биламиз. Аллоҳ таоло уларнинг зулмини билиб, муносиб жазоларини беради.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир. Агар сенга келсалар, ораларида ҳукм чиқар ёки давоми...

2139 19:00 / 04.10.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиНабийлари уларга .Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб юборди,, ndash деди. Улар .У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин давоми...

3564 17:07 / 29.03.2020
.Расулга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганларидан кўзлари тўлиб ёш тўкаётганини кўрасан. Дерлар .Роббимиз, иймон келтирдик, бас, давоми...

1153 19:00 / 24.03.2025
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва .Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, давоми...

1931 19:00 / 21.02.2024
Аудиолар

227879 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146604 14:35 / 11.08.2021