1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Чекишлик ярамас ишдир

05:00 / 02.03.2017 3686 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқаддима

Алллоҳга ҳамду санолар, Унинг Расулига, у зотнинг оли асҳобларига ва у зотнинг йўлидан юрганларга салоту саломлар бўлсин!

   Аммо баъд:

   Дарҳақиқат,  “тамаки”  деб аталаётган ана шу маълум ўсимлик ҳижрий йигирманчи асрлар охирида пайдо бўлди. Унинг одамлар орасида тарқалиб кетиши ўша даврнинг уламолари зиммасига тамакининг шаръий ҳукмини баён қилиш вазифасини юклади.

Унинг янги пайдо бўлганлиги ва мужтаҳид фақиҳлар ва улардан кейин келган фиқҳий мазҳаблардан тахриж ва таржиҳ эгаларининг у ҳақда баён қилиб кетган фатволари  йўқлигига қараб, улар тамакининг ҳақиқати ва оқибатлари ҳақида соғлом илмий ўрганишга асосланган тўлиқ тасаввурга эга бўлмаганликларини ҳисобга олиб тамаки ҳақида очиқ ойдин ихтилофга борганлар. Улардан баъзилари тамаки ҳаром деган бўлса яна баъзилари уни макруҳ деб фатво берганлар. Айримлари уни мубоҳ деган бўлса яна бошқалари у ҳақида сукут сақлаганлар. Аҳли суннатдаги тўртала фиқҳий мазҳаб эгаларидан ҳар бирининг ичида тамакини ҳаромга чиқаргани ҳам, макруҳга чиқаргани ҳам ва мубоҳга чиқаргани ҳам бордир. Шунинг учун ҳам биз ҳеч бир мазҳабга тамакининг мубоҳ ё ҳаром ёки макруҳлиги ҳақидаги ҳукмларни нисбат беришга қодир эмасмиз.


Менимча, тамаки пайдо бўлиб, уни истеъмоли кенг тарқалиб бошлаган пайтда мазҳаб уламолари ўртасидаги хилоф ҳамда уни истеъмол қилиш борасида шаръий ҳукмни чиқаришдаги ихтилофларига сабаб, кўпинча далиллардаги ихтилоф эмас. Аксинча, ихтилоф иллатни аниқлаш борасида бўлган. Зеро, уларнинг орасидан баьзилари ўзича чекишнинг бир неча фойдалари бор деган бўлса, унинг фойдасини қоплаб юборадиган бир оз зарари бор деганлари ҳам бор. Яна айримлари унинг ҳеч қандай фойдаси ҳам зарари ҳам йўқ деганлар. Ва ҳоказо. Бунинг маъноси шуки, агар улар бу нарсанинг зиёни борлигини аниқ билганларида албатта бирор бир мунозарасиз ҳаромга чиқарган бўлур эдилар. Ана шулардан келиб чиқиб шуни айтамизки тамакининг шунингдек, сигарета чекишнинг баданга фойдаси ёки зиёни бор деб айтишлик фиқҳ уламоларининг  эмас, балки, тиббиёт ходимлари ва таҳлилчиларнинг ишларидир. Демак, улардан сўраш керак. Чунки улар илм ва тажриба эгаларидирлар.

Аллоҳ таоло: “Бас, буни хабари бордан сўра,” ҳамда: “Ўта хабардор зотдек ҳеч ким сенга хабар бера олмас,” деб буюрган. Тиббиёт ва таҳлилчи олимларга келсак бас, улар баданнинг ҳаммаси учун, айниқса, ўпка ва нафас олиш авзолари учун чекишнинг зарарли таъсирлари ҳақида ва кейинги йилларда бутун дунёни чекишни ташлаш керак деб жар солишга ундаб қўйган ўпка саратони тўғрисида ўз гапларини айтиб бўлганлар.

Бизнинг асримизда уламолар бирор  ҳукмга иттифоқ қилишлари мумкин. Сабаби, бу ўринда фақиҳнинг ҳукми шифокорнинг фикрига таянган бўлади. Бас, агар шифокор ана шу офат- чекишлик инсон учун зарарлидир деса фақиҳ уни ҳаром демоқлиги лозимдир. Чунки, инсоннинг саломатлигига зарар еткарадиган ҳамма нарса шаръан ҳаромдир. Ҳар ҳолда, чекишнинг зарарлари орасида ҳамма одамларга, зиёлилари-ю авомларига бирдек маълум бўлгани учун мутахассис шифокорга ҳам кимёвий таҳлилига ҳам муҳтож бўлинмайдиган турлари бор. 


Ҳаромлигига сабаб


Аммо, баьзи одамларнинг  насс (Қурьони Карим ва Ҳадиси шарифдан далиллар)сиз бу ўсимликни қандай қилиб ҳаромга чиқарасиз деганларига жавоб шуки, шариат соҳиби ҳаром қилинган нарсаларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида насс келтириши зарурий иш эмас. Албатта, у шундай тартиб қоидаларни жорий қилиб қўядики биз қўрқадиган жузъий ва кўпгина алоҳида масалалар уларнинг остига дохил бўлади. Чунки, қоидаларни чеклашнинг имкони йўқдир. Аммо, алоҳида ишларга келсак бас, уларни ҳам чеклаш мумкин эмасдир. Шариат соҳиби ифлос ёки зарарли нарсани ҳаром қилса нопок ва зарарли емак ва ичимликлардан сон саноқсизлари унга дохил бўлиши учун етарли бўлади. Шунинг учун ҳам уламолар ҳаром эканлиги хусусида муайян бир насснинг  йўқлигига қарамасдан наша ва гиёҳванд моддаларни ҳаром деб иттифоқ қилганлар.   Мана, имом Абу Муҳаммад ибн Ҳазм Зоҳирийни нассларни ҳарфма-ҳарф ва зоҳирини маҳкам тутган ҳолда кўрамиз. Шунга қарамай у нассларнинг умумийини олган ҳолатда ейишлик  зарарли бўлган нарсаларни қатъиян ҳаромга чиқаради. У: “Зарари бўлган ҳар бир нарса ҳаромдир. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага яхшилик қилишни ёзиб қўйгандир. Бас, кимки ўзига ёки бировга зарар қилса демак у яхшилик қилмабди. Ким яхшилик қилмаса ёзувга, яьни Аллоҳнинг ҳар бир нарсага яхшилик қилишни ёзиб қўйган”ига қарши чиққан бўлади,” деганлар.

Шунингдек, ушбу ҳукмга У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Зарар бериш ҳам зарар кўриш ҳам йўқдир”, деган сўзларини далил келтириш мумкин. Шу каби Аллоҳ таолонинг “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир”, (Нисо:29) деган сўзини ҳам далил қилса бўлади. Зарарли нарсаларни истеъмол этишнинг ҳаромлиги ҳақидаги энг чиройли ибора бу Имом Нававийнинг “Равза”сида келган иборалардир. У киши: “Емоқлик зарар қиладиган шиша, тош ва заҳар кабиларни емоқ ҳаромдир. Емоқликнинг зарари бўлмаган ҳар қандай пок нарсани емаклик ҳалолдир. Аммо, маний ва буруннинг суви каби ўзи пок лекин жирканч нарсалар бундан мустасно. Чунки, бу нарсалар саҳиҳ далилларга асосан ҳаромдир....”, деб ёзган. Агар тузалиш эҳтимоли кўпроқ бўлса ва эҳтиёж туғилса ичига озроқ заҳар қўшилган дориларни  истеъмол қилиш жоиздир.


Молиявий зарар


Инсон икки дунёда ҳам ўзига манфаати етмайдиган нарсаларга молу давлатини сарфламоқлиги жоиз эмас. Чунки, инсонга бу молу давлати омонат берилган бўлиб яна эгасига қайтаради. Зеро, саломатлик ва давлат Аллоҳнинг ундаги омонатидир. Шунинг учун ҳам инсон саломатлигига зарар еткармоғи ёки  давлатини зое қилмоғлиги мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мол-у давлатни бекорга зое қилмоқдан қайтарганлар.

Кашанда одам молини бериб ўз жонига зиён заҳмат сотиб олади. Бу иш шаръан ҳаромдир. Аллоҳ таоло: “Ва исроф қилманглар. Албатта У исрофгарларни яхши кўрмайди,”(Аньом:141) дейди. Чекиш учун мол сарфлашлик уни зое қилиш эканлиги махфий эмас. Шундай экан бир пайтнинг ўзида ҳам молини сарфласа ҳам жонига талафот еткизса нима қилиш мумкин?!


Қул бўлиб қолиш зарари:


Бу ўринда чекишнинг яна битта зарари борки, қалам эгалари  одатда бу мавзудан бехабар қоладилар. У ҳам бўлса психологик зарардир. Айтмоқчиманки, чекиш ва шу кабиларга  одатланиш инсоннинг иродасини ўзига қул қилиб олади.  Уни ана шу разил одатга асир қилиб қўяди.   Шу даражадаки, бирор кун баданига унинг зарари намоён бўлиб қолса ёки боласининг тарбиясига салбий таъсир қилиши, ёки пулини энг зарур ва фойдали ўринларга ишлатишга муҳтож бўлиб қолса   ёхуд шунга ўхшаш бирор сабаб бўлиб уни ташлашни хоҳлаганида ундан осонликча халос бўла олмайди. Ана шу психологик тутқунликни ҳисобга олиб қарасак баьзи кашандалар ана шу табиатини рози қилиш учун ўз болаларининг ризқи ва оиласи учун зарур бўлган сарф ҳаражатларга жабр қилаётганини кўрамиз. Негаки у чекишдан қутула олишга қодир эмас. Бирор кун ички ё ташқи монеликлар туфайли чека олмай қоладиган бўлса ҳаёти остин устин бўлиб кетади. Ҳаёти издан чиқади. Аҳволи ёмонлашиб фикри бузилади. Бекордан бекорга асабийлашади. Чекиш  ҳақида ҳукм чиқараётганда    ана шу каби  зарарни  эътиборга  олиб  қўйсак  яхши  бўларди.


Чекиш шаръан ҳаромдир


   Бугунги  давримизда тиббиётга асосланган илмий ташкилотлар унинг зарарлари ва салбий оқибатларини батафсил тушунтириб берганидан сўнг,   ҳамма уни билиб, рақамлар  тасдиқлаб турганидан кейин чекишлик ҳалол деб айтишга бирор бир важҳ йўқдир.

   Мутлақ мубоҳ деб ҳукм қилиш соқит бўлгач, ё макруҳ ёки ҳаром деган ҳукм қолади. Юқорида ўтган гаплардан бизга равшан бўлдики уни ҳаром деб ҳукм чиқариш энг тўғри ва энг кучли ҳужжатдир. Бу бизнинг фикримиз. Бунга сабаб чекишга одатланиб қолишлик билан баданга, молга ва руҳиятга зарар етишлигидир. Чунки, инсоннинг саломатлигига зарар қиладиган ҳар қандай нарса шаръан ҳаром бўлишлиги керак.

   Аллоҳ таоло: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг,”, “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир,”, “Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас,”, “Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир,”, “” дея марҳамат қилади. Бас, бу ўринда унинг баданга аниқ равшан зарари бўлганидек молиявий аниқ равшан зарари ҳам бордир. Шундай экан инсонга зарар қиладиган барча нарсаларни истеьмол қилиш  Аллоҳ таолонинг “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг.” деган амри бор учун ҳаромдир. Шунинг учун бугунги асримизда ана шу чекишликни ҳаром деб фатво беришимиз вожибдир.  

    Тиббиёт ходимларининг ҳаммалари чекишликнинг кучли зарари бор деб иттифоқ қилганликлари аниқ ҳақиқатдир. Тўғри, унинг зарари тезда эмас, секин асталик билан  билинади. Секин асталик билан етадиган зарар ҳам дарҳол етадиган зарардек ҳаромдир. Зеро, секин таъсир қиладиган заҳар дарҳол таъсир қиладиган заҳар кабидир. Уларнинг  ҳар иккаласини тановул қилиш инсонга ҳаром бўлади. 

Ўз жонига қасд қилишнинг иккала тури- аста секини билан дарҳол бўлиши бирдек ҳаромдир. Кашанда ўзини аста секин қатл қилиб боради. Инсон ўзига зиён еткариши ёки ўзини ўлдириши ҳамда бировга ҳам зарар еткариши мумкин эмас. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ,” деб марҳамат қилганлар. Яъни, ўзинга ҳам бошқаларга зарар еткарма. Бутун дунёдаги тиббиёт вакилларининг ижмоъси ила чекишнинг инсон жонига кучли зарари бор. Шунинг учун дунё мамлакатлари зарари ҳаммага аён бўлганидан сўнг сигаретани реклама қилмоқчи бўлган барча фирмаларга унинг саломатликка зарари бор деб айтишни мажбурият  қилиб қўйган. Шу сабаблик уламолар унинг ҳаромлиги ҳақида ихтилофга боришлари тўғри эмас.

Усулчи олимлар ва дин фақиҳлари зикр қилиб ўтган ҳамда улар асраб авайлашга , уларга талафот еткармасликка ҳарис бўлишни вожиб қилиб қўйган бешта заруриятлар бор. Булар  дин, жон, ақл, насл ва молдир. Ана шуларнинг барчаси ушбу офатдан таъсирланади. Масалан,  инсоннинг динига таъсир қилади. Зеро, айрим одамлар чекишни ташлаёлмасликлари туфайли Рамазон рўзасини тутмайдилар.  Чекишнинг наслга ҳам таъсири бор. Чекувчи одам ота онанинг бири бўладими ёки ҳар иккиси бўладими фарқи йўқ. Аслида она қорнидаги ҳомила онасининг чекишидан зарар чекади. Бу дегани чекувчи одам фақат ўзига эмас ўзидан бошқаларга ҳам албатта зарар еткаради. Ҳозирги кунда  мажбурий чекиш деб аталадигани бор. Зеро одам ўзи истамаса ҳам  сигарета чекади. Шубҳасиз, у кашанда одамлар билан бўлиб қолса ёхуд сигарета чекиладиган доираларда ўтириб қолганида мажбуран сигарета чекади.  

Шундай экан сен, эй кашанда инсон, ўзинга зиён еткизмоқдасан. Хоҳласа хоҳламаса бошқаларга  ҳам зиёнинг етмоқда. Ана шу ва бошқа зарарларни эътиборга олиб чекиш ҳаром бўлиши керак ва уламолар унинг ҳаромлигига иттифоқ қилишлари лозим. Айрим олимлар чекиш тўғрисидаги кўпгина аҳкомларни фақатгина молиявий жиҳатдан қодирлик ёки қодир эмасликка  олиб бориб тақайдилар. Бас, агар чекувчи одам чекишнинг сарф харажатларига кучи етмайдиган бўлса чекишлик ҳаром бўлади. Агар қудрати етса макруҳ бўлади. Бу нотўғри ва ноўрин фикрдир. Чунки, дунёдаги шифокорлар ва олимлар аниқ зарарли деб иттифоқ қилиб турган баданий ва руҳий зарар молиявий зарарнинг қаршисида юксак эътиборлидир. Сўнгра, бадавлат одам ҳам молу дунёсини беҳудага ва истаган жойига сарфлаши мумкин  эмас. Чунки, у биринчидан Аллоҳнинг, иккинчидан жамоатнинг молидир.

Мусулмон ва оқил одам ана шу ярамас зарарли офатдан тийилмоғи лозим бўлади. Зеро, тамаки покиза эмас, ифлос нарсалардан бири  эканлиги шубҳасиздир. Чунки, унда ҳеч бир дунёвий ёки ухровий манфаат йўқдир.

Мен хоссатан, ёшларга насиҳатим шуки, улар саломатликларига путур еткарадиган ва  куч ва қувватларини заифлаштирадиган ана шу офатга мубтало бўлиб қолмасинлар. Чекишлик эркакларнинг иши ёки шахс эркинлигининг белигисидир деган ўй хаёлнинг исканжасига тушиб қолмасинлар.

Улардан қайси бирлари шу ишга қўл уриб қўйган бўлса   унга мағлуб бўлиб қолишдан олдин ва кейинчалик агар Парвардигор ёрдам бермаса унинг чангалидан қутулиш осон бўлмай қолишидан аввал  йўлнинг бошидаёқ ундан халос бўлишга ва ундан ғолиб келишга қурби етади.

Оммавий ахборот воситалари  чекишга қарши барча воситалар билан узлуксиз қаттиқ ҳамлалар қилиб боришлари ва унинг салбий оқибатларини ёритиб боришлари лозимдир. Филм, театр ва сериалларнинг режиссиор, орератор ва сценарий муаллифлари барча ўринларда ўринли ва ўринсиз равишда  сигаретани реклама қилиш орқали чекишга ёрдам беришдан ўзларини тийишлари керак.

   Ҳукумат   ҳам ана шу офатга қарши курашиш, халоиқни унинг ёмонликларидан асраш учун қаттиқ чоралар қўллаши лозимдир. Гарчи давлатнинг хазинасига миллионлаб зарар бўлса ҳам. Чунки, халқ ва фарзандларнинг руҳан ва жисмонан саломат бўлишлари миллионлаб маблағдан кўра қимматроқ ва муҳимроқдир. Чекишга рухсат берар экан аслида давлатнинг ўзи иқтисодий зарар кўради. Чунки, чекиш орқали турли хил  хатарли хасталикларга дучор бўлганларни даволаш сарфлайдиган маблағлари сигаретадан тушадиган солиқ маблағларидан бир неча баробарга кўпдир. Бунга қўшимча чекадиган ходимларнинг хасталик туфайли ишга келмай қолишлари оқибатида ишлаб чиқаришга етадиган нуқсонлар ҳам бор.

   Биз Аллоҳ таборака ва таолодан кўзларимизга нур беришини, динимизни англаб яшашимизни, бизга фойдали бўлган илмларни ўргатиб ўрганган илмларимиз биз учун манфаатли бўлишини сўраб қоламиз. Албатта, У ўта эшитувчи ва бизга жуда яқин бўлган Зотдир. Жанобимиз Муҳаммадга ҳамда У кишининг оли асҳобларига салоту саломлар бўлсин!


http://www.qaradawi.net

Алоуддин Ҳофий таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай давоми...

4254 05:00 / 04.03.2017
Тамакининг шаръий ҳукмиНабий соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам, саҳоба ва тобеъинлар даврида ҳам тамаки ва нос деган нарсалар бўлмаган. Тўғрироғи ўша давоми...

5740 05:00 / 02.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг энг афзал касби қўл меҳнати билан қиладиган касбидир, агар холис давоми...

4748 14:46 / 11.10.2017
Рисоламни бошлашдан олдин, яқин ўтмишда ўтган олимлардан бирининг ажойиб фикрини эслаб қолдим. Ушбу ажобтовур жумлалар мавзуимизни янада осон суратда давоми...

3682 05:00 / 01.03.2017