1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари «Hilol nashr» да

14:55 / 17.03.2020 2340 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, фақиҳул аср, Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари 10-март куни юртимизга ташриф буюрган эдилар.

Жорий йилнинг 17 март куни Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари «Hilol nashr» нашриёт матбаасининг янги босмахонасига ташриф буюрдилар. Бу ерда «Hilol nashr» раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домла билан учрашдилар. Азиз меҳмон «Hilol nashr» нашриёт-матбааси фаолияти, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ва илмий мерослари, таълиф ва таржима асарлари билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Сўнгра китоб савдо дўконига ташриф буюрдилар. Кейин мажлислар залида Исмоил Муҳаммад Содиқ домла билан илиқ суҳбат қилдилар. Мажлислар залида фақиҳул аср ҳазратларига «Hilol nashr» ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳаётлари ҳақида араб тилида видео ролик намойиш этилди.

Суҳбат жараёнида Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ибратли ҳаётлари, илмий мерослари, даъват йўлида қилган улкан хизматлари билан танишганларидан мамнун эканликларини айтдилар.

Қолаверса, Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари «Hilol nashr» нашриёт-матбааси ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳақларида рисола тайёрлаш ниятлари бор эканини билдириб, ўзлари учун керакли маълумотлар олдилар. Шунингдек, бу рисоладаги маълумотларни ўз юртларидаги мусулмонларга ибрат қилиб, маъруза қилиш нияти борлигини ҳам айтиб ўтдилар.


Маълумот ўрнида фақиҳул аср, Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратларининг таржимаи ҳоллари:

Фақиҳул аср, Мавлоно Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний ҳазратлари 1956-йил, ноябрь ойи (Ҳижрий 1376-йил, жумодул уло)да Ҳиндистоннинг Дарбҳанга (Биҳар) штатидаги Қози маҳалла, Жаала шаҳарчасида таваллуд топганлар. Ҳозирда Ҳайдарободда истиқомат қиладилар. Болаликдаги исмлари Нур Хуршид бўлган.

Оталари Ҳазрати Мавлоно Зайнулобидийн Жаалавий раҳматуллоҳи алайҳ катта олим ва табиб бўлганлар.

Боболари Ҳазрати Мавлоно Абдулаҳад Жаалавий раҳматуллоҳи алайҳ Шайхул ҳинд, Мавлоно Маҳмуд Ҳасан Девбандий раҳматуллоҳи алайҳ ва Ҳазрати Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидандир. Дорул улум Девбандни муваффақиятли тамомлаб, замонасининг энг етук олими ҳисобланган.

Амакилари Ҳазрати Мавлоно Қози Мужоҳидул ислом Қосимий раҳматуллоҳи алайҳ 1936-йил, октябрь ойида туғилганлар. У киши «Бутун Ҳиндистон мусулмонлари шахсий ҳуқуқ кенгаши»нинг собиқ раҳбари, «Ҳиндистон Фиқҳ академияси» асосчиси ва бир неча ўқув даргоҳларининг асосчиси бўлганлар. У кишининг олим ва фақиҳлиги араб ва ажамда ўта машҳур эди.

Ҳазрат бошланғич таълимни бувилари, оналари ва поччалари Мавлоно Важиҳ Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳдан олдилар. Форс ва араб тилидаги бошланғич китобларни оталаридан ўргандилар. Шунингдек, икки йил Дарбҳангдаги Қосимул улум мадрасасида ҳам таълим олиб, у ерда Ҳазрати Мавлоно Абдулҳамид Қосимийнинг хос шогирларидан эди.

Ўрта таълимдан бошлаб, ҳадис даврасигача Мунгердаги Жомиъа Раҳмонийяда таҳсил олдилар.

Мунгердан кейин Дорул улум Девбандга ташриф буюрдилар ва у ерда қайта ҳадис даврасини тамомладилар. Саҳиҳи Бухорийнинг биринчи жилдини Ҳазрати Мавлоно Шариф Ҳусайн Девбандий раҳматуллоҳи алайҳдан, иккинчи жилдини Ҳазрати Мавлоно Муфтий Маҳмуд Ҳасан Гангуҳий раҳматуллоҳи алайҳдан ўқидилар. Булардан ташқари Ҳазрати Мавлоно Меърожул Ҳақ раҳматуллоҳи алайҳ, Ҳазрати Мавлоно Насир Аҳмадхон (Дорул улум Девбанд шайхул ҳадиси), Аллома Саййид Анвар Шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ фарзанди, Ҳазрати Мавлоно Саййид Анзар Шоҳ Кашмирий (Дорул улум вақф Девбанд шайхул ҳадиси), Ҳазрати Мавлоно Муҳаммад Солим раҳиматуллоҳи алайҳ ва бошқалардан ҳам ҳадис китобларини ўқиш имкони бўлди. Дорул улум Девбандни тамомлагандан кейин икки йил Иморати Шаръийя Патнада қозилик ва муфтийликни таҳсил олдилар. У ерда амакилари Ҳазрати Мавлоно Қози Мужоҳидул Ислом раҳматуллоҳи алайҳдан хос истифода қилиш имкони бўлди. Қозиликда муҳтарам Жаноб Муҳаммад Шафиъ Пҳалваарий раҳматуллоҳи алайҳдан ҳам жуда кўп истифода қилдилар.

Энг аҳамиятли устозлари: 

Ҳакимул ислом, Ҳазрати Мавлоно Қори Муҳаммад Тоййиб раҳматуллоҳи алайҳ.

Амирэ шариъат, Ҳазрати Мавлоно Саййид Муҳаммад Миннатуллоҳ Раҳмоний раҳматуллоҳи алайҳ.

Ҳазрати Мавлоно Муфтий Маҳмуд Ҳасан Гангуҳий раҳматуллоҳи алайҳ (Дорул улум Девбанд собиқ бош муфтийси)

Ҳазрати Мавлоно Муфтий Низомиддин Аъзамий раҳматуллоҳи алайҳ (Дорул улум Девбанд собиқ бош муфтийси).

Аллома Шаббир Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ шогирди, Ҳазрати Мавлоно Саййид Шамсул Ҳақ раҳматуллоҳи алайҳ (Жомиъа Раҳмонийя шайхул ҳадиси) ва ҳакозо.

Ислоҳий алоқалари ва сулук ижозалари:

У киши ўзларининг ислоҳий алоқаларини Ҳазрати Мавлоно Саййид Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳ ва Ҳазрати Мавлоно Қори Амир Ҳасан Мазоҳарий раҳматуллоҳи алайҳ ила ўрнатдилар.

Сулук ижозатини Ҳазрати Мавлоно Муҳаммад Солим раҳматуллоҳи алайҳ (Девбанд), Ҳазрати Мавлоно Саййид Муҳаммад Робеъ Ҳасаний Надавий (Лакҳнау), Ҳазрати Мавлоно Мунир Аҳмад Мазоҳарий (Мумбай) ва бошқалардан олдилар.

Дарс беришлари:

Ҳазратнинг дарс беришлари Ҳайдарободдан бошланди. Дорул улум Ҳайдаробод, Дорул улум Сабилуссалом Ҳайдаробод, Ислом Олий маъҳади Ҳайдарободда узоқ йил бошланғич китоблардан тортиб, Саҳиҳи Бухорийгача, Дарси Низомийни қарийб барча китоблари ва барча фанларидан дарс бердилар.

Ҳазрат бир неча ўқув даргоҳларига асос солганлар. Жумладан, Ҳайдарободдаги Ислом Олий маъҳади, Жааладаги Мадрасатус Солиҳат Нисван ва Дорул улум Сабилул Фалоҳ асосчисидирлар.

Ҳайдарободдан ташқари Андҳра Прадеш, Биҳар, Юпи ва бошқа кўплаб жойларда тахминан ўн иккита диний мадрасалар ва замонавий таълим муассасалари бошқарувчисидирлар.

Мансаб ва даражалари:

▪️ал-Иттиҳадул оламий ли-уламоил муслимийн аъзоси. (Қатар)

▪️Аҳли сунна вал жамоъа уламолар робитаси аъзоси. (Баҳрайн)

▪️Бутун Ислом олами робитасига қарашли, Ислом Фиқҳи академияси аъзоси. (Маккаи Мукаррама)

▪️Таҳаффузи Хатми Нубувват кенгаши бош котиби. (Андҳра Прадеш)

▪️Мусулмонлар маслаҳат кенгаши қўмита аъзоси. (Деҳли)

▪️Ҳайдаробод илмий кенгаш аъзоси.

▪️Дорул Қазо Иморати Миллати Исломияда қозилик бўйича масъул. (Андҳра Прадеш)

▪️Бутун Ҳиндистон мусулмонлар шахсий ҳуқуқ кенгаши котиби.

▪️Ҳиндистон Фиқҳ академияси бош котиби.

У киши бир неча китоблар мусаннифидирлар:

▪️Қуръони каримга оид:

1. Осон тафсири Қуръони мажийд (2 жилд).

2. Осон усули тафсир.

3. 24 оят.

4. Қуръан эк илҳамий китаб.

5. Фиқҳул Қуръан.

▪️Ҳадиси шарифга оид:

1. Осон усули ҳадис.

2. Фиқҳи ҳанафий аор ҳадис.

3. Заррин фармудаат.

▪️Фиқҳга оид:

1. Қомусул фиқҳ. (5 жилд).

2. Жадийд фиқҳий масоил (5-жилд).

3. Китабул фатаво. (10 жилд).

4. Халол-ў ҳаром.

5. Рофиқ-э хаж-ў умра.

6. Масжид ки шаръий ҳейсият.

7. Жадийд молияти идаарэ, Фиқҳи исламий ки рўшни ме.

8. Хаваатийн ке маалий ҳуқуқ.

9. Талақ-ў тафриқ.

10. Осон усул-э фиқҳ.

11. Фиқҳи исломий: тадвин-ў таоруф.

12. Фиқҳ ҳанафий: хусусийёт-ў авлавийёт.

13. Мазоҳиби арбаъа: таъоруф-ў хусусийёт.

14. Фиқҳий муҳозарот.

▪️Сийрати Набавийга оид:

1. Паёмэ сийрат, аср-э ҳаазир ке пас манзар ме.

2. Мухтасар сийратэ Набавий (Сийрати ибн Ҳишом талхиси).

3. Ҳаёти тоййиба.

4. Ғейр муслимўн ке саатҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ка сулук.

▪️Ислоҳ ва тазкияга оид.

1. Роҳе амал. (5 жилд)

2. Шамъэ фавзон. (4 жилд)

3. Машъал-э роҳ

▪️Араб тилидаги китоблари:

1. Таҳқиқу ва таълиқу: мухтааротин навозил лил Марғиноний.

2. Навозилу фиқҳийя муъасира (2 жилд).

3. Фиқҳул ҳалали вал ҳароми.

4. Фиқҳуд даъвати.

5. Қозойаа фиқҳия фийл ақоллийятил муслимати.

6. ал-Муъамалотул маалийятул ҳадисату фий зовил фиқҳил исламиййи.

7. Буҳусун муҳимма ҳавла усулил фиқҳил исламиййи.

8. Адиллатул ҳанафийяти минал аҳодисин Набавийяти.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Исломий маданий мерос объектлари рўйхатига Фаластиндаги иккита жой АлХалил Хеврон шаҳри, шунингдек Қуддус яқинида жойлашган Баттир қишлоғи ҳудудидаги зайтун давоми...

1159 09:34 / 18.12.2020
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги quotКонгрессхоллquot маданият мажмуасида Мусулмонлар идораси томонидан Х Республика Қуръони карим мусобақаси бўлиб давоми...

1511 12:00 / 16.10.2021
Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев жаноблариСизни 2021 йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловларидаги ишончли ғалабангиз билан чин давоми...

1823 17:52 / 25.10.2021
Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Эрон Ислом Республикаси ва Украина давлатининг Ўзбекистондаги давоми...

852 18:40 / 29 апрель
Видеолар
Аудиолар

137652 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57720 14:35 / 11.08.2021