1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Зикрнинг самаралари

19:21 / 14.03.2020 2917 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

7. Зикр ризқни жалб қилади.

8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.

10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

14. Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.

15. У туфайли қалб тирик бўлади.

16. У қалб ва руҳга қувват бағишлайди.

17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.

18. У хатоларни кетказиб, ювади.

19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.

20. Зикр Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.

21. Зикр сакина ва раҳматнинг тушишига сабабдир.

22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.

23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.

24. Зикр бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.

25. У зокирга Аллоҳ таолонинг сўровчиларга берадиган нарсалардан кўра афзалроғини беришига сабаб бўлади.

26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.

27. У жаннат экинидир.

28. Зикр учун ваъда қилинган неъмат ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.

29. Робб таборака ва таолони давомли зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишдан халос қилади.

30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрида нур бўлади.

31. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.

32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.

33. Зокир ўзи зикр қилаётган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тавфиқ ва дўстлик ила пайдо бўлади.

34. Зикр қул озод этиш ва нафақалар қилишга тенгдир.

35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳ таолони зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.

36. Қалбда бир қасоват бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса уни кетказа олмайди.

37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.

38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг салавотини жалб қилади.

39. Аллоҳ таоло зокирлар ила фаришталарига мақтанади.

40. Бардавом зикр қилувчи банда жаннатга кулган ҳолида киради.

41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилишга энг катта ёрдамдир.

42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.

43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовли бино қилишдан тўхтайдилар.

44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.

45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланади.

46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш мунофиқликдан омондир.

47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари «жаннат боғлари» деб номланади.

48. Йўлда, уйда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳларининг кўпайишига сабаб бўлади.

49. Зикр чеҳрага бу дунёда гўзалликни ва охиратда нурни ато қилади.

50. У банданинг Робби томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.

51. Зикрни бардавом қилиш нафл ишлар ўрнига ўтади.

52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳ таолони зикр қилса, Аллоҳ таоло уни торчилик вақтида зикр қилади.

53. Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир...

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб .Сафларингизни тўғриланглар, етишибетишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман,, давоми...

1818 16:30 / 24.06.2021
Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким таом есаю, кейин .Шу таомни менинг кучқувватимсиз менга таом қилиб, ризқ давоми...

2881 09:00 / 19.07.2021
Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида отаонангнинг ҳаққига қилган дуо уларга атаб сўйган ўнта туядан афзалдир. Баъзи салафи солиҳлар айтишади .Намоз ўз эгасини Аллоҳ давоми...

2745 13:06 / 04.04.2023
1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.4. Ҳожатхонага бориш давоми...

3481 16:26 / 02.06.2021