1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Саҳобаларнинг ҳаёти чексиз ҳайратларга бой

14:39 / 05 май 1456 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳобаларнинг ҳаёти чексиз ҳайратларга бой-да. Бекорга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни «Йўлчи юлдуз» демаганлар.

Кеча Усмон ибн Мазъуннинг ҳаётини ўқиб қолдим... Бу киши илк мусулмонлардан, Расулуллоҳ билан эмикдош. ҳазрати Умарга қайноға, Ҳафса онамиз билан Абдуллоҳ ибн Умарга тоға бўлади.

Ҳабашистонда ҳижратдалигида «Қурайш мусулмон бўпти», деган хабар тарқалгач, ортларига қайтишади. Аммо манзилга яқин келишганида бу гап ёлғонлиги маълум бўлади. Ортга қайтиш қийин, Маккага кириш ундан ҳам қийин. Шунинг учун ҳимоячи қидиришга тушадилар. Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Валид ибн Муғиранинг ҳимоясида Маккага киради. Кейин ҳам унинг ҳимоясида эмин-эркин юради. Аммо бу пайтда Пайғамбаримиз ҳам, бошқа саҳобалар ҳам катта қийинчилик остида яшаётган эди. Шунинг учун, қаранг, ҳазрати Усмонга у эркинлик татимайди, виждони қийналади. Ўзи қийналаётганларни ҳимоя қилолмагач, ҳечйўғи, қийналаётганлар қаторида туришни истайди. Валидга бориб, унинг ҳимоясидан чиқмоқчи эканини айтади. Кейин биргаликда Ҳарамга боришади ва ўрталаридаги ҳимоя битими тугаганини эълон қилишади.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг мана шу ишида бутун инсоният учун, хоссатан, мусулмонлар учун катта ибрат бор экан. Мана инсонийлик, мана биродарлик, мана мусулмончилик, мана мардлик, мана эркаклик! Бу ишга қанча мақтов айтсангиз ҳам, ярашаверади.

Аллоҳ таолонинг ажиб суннатлари бор. Микроскоп орқали қараган кўз танада тенгсиз мўъжизаларни кўргани каби эътибор билан қараган кўз ҳам инсоннинг ботиний хилқатида ажойиб ҳикматларини кўради.

Бандага бир қувонч етди, дейлик. Аммо уни ҳеч кимга айтмади, бошқаларни қувончига шерик қилмади. Қаранг, ўша шодлик тез орада сўлиб қолар экан.

Бошқа бандага ғам-ташвиш келди. У ҳам ичига ютди, ҳеч кимга ёрилмади. Дард уни йиқитиши аниқ.

Аллоҳнинг марҳаматини кўрингки, қувонч бошқаларга айтилса, кўпаяр, узоқроқ яшар экан. Мусибат эса, айтилмаса, оғирлашаркан, бошқалар билан бўлишилганда, енгиллашар, камаяр экан.

Ҳозир жамиятдаги кўргуликларнинг рўй бераётгани сабаби мусибатзада, қийналган, эзилган одамларнинг ёлғиз ташлаб қўйилаётгани эмасмикан? Улар бошлари берккўчага кириб, қарз ёки бошқа муаммолар ботқоғига ботиб ёки гумроҳлик ила бир ёмон ишга қўл уриб қўйиб, кейин унинг оқибатидан қўрқиб ўзларини ҳалок этишгача боришмоқда. Аммо уларнинг ёнида далда берадиган, тўғри йўлни кўрсатадиган, Аллоҳни эслатадиган бирорта елкадош бўлса, қўрқмасдан қасам ичиб айтаверинг, ўша ишларини қилмаган бўлишарди!

Афсуски, бугун биз ўзимиз билан ўзимиз оворамиз. Ҳатто қариндошимизнинг, яқин қўшнимизнинг мусибатига бепарвомиз.

Бугун кичиккина корхонанинг бошлиғи ёзда салқин-сўлим жойларда дам олиб келади, аммо ишчиларига ҳатто ҳаққоний таътилини бермайди.

Бугун баъзи эркакман деганлар чойхоналарда ёғли овқатларни еб, уйига кекириб қайтишади, аммо аҳлининг, ҳатто қари ота-онасининг нима еб-ичаётганига эътибор қилмайди.

Бугун баъзи раҳбарлар имкониятидан фойдаланиб, ғазнадан нима олиш мумкин бўлса, олади, аммо дард билан жон талашаётган боласининг амалиёти учун ёрдам сўраб келган фуқаросига қонуний ҳаққини бермасдан, қабулхоналарида сарғайтиради.

Шарқий Туркистон, Фаластин, Бирма, Кашмир каби юртлардаги ноҳақликлар, умуман, бутун дунёдаги хунрезликлар ҳақида айтиб ўтирмайман. Кўз олдимиздаги дардмандларга дардкаш бўлолмаганда, кўзимиздан узоқдаги элларга суянч бўлармидик?! Оддий байкотга ҳафсала қилолмаётган, нафсимизни кўндира олмаётган бўлсак, яна бошқа қанақа жонфидолик ҳақида гапириш мумкин?!

Аммо бу йўл пайғамбарлар йўли эмас, бу йўл пайғамбарларга гўзал тарзда эргашганларнинг ҳам йўли эмас! Бу йўл нафсини шайтонга қул қилганлар, ҳою ҳавасга берилганлар, дунё ҳаёти билан овунганлар йўли!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ён қўшниси оч ўтирганини била туриб қорни тўқ ётган киши мўмин эмас», дедилар.

Имом Ҳоким ривояти.

Бу маънодаги кўрсатмалар Қуръон ва ҳадисда тўлиб-тошиб ётибди...

Абдуғафур Искандар

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 03-07/1750-сонли рухсати асосида тақдим қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Роббингиз Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман деди, Ғофир сураси, 60оятБаъзилар .Одамлар Аллоҳдан сўрайдилар, аммо Аллоҳ ҳеч нарса бермаслиги ёки сўрамаган давоми...

4063 11:30 / 25.03.2022
Жан де Лафонтен ўзининг .Сараланган афсоналар, китобида қуйидаги ҳикояни келтиради.Бир ақлли киши ёлғиз юриб кетаётган эди. Бир аҳмоқ йигит унга тош отиб безовта давоми...

3246 19:00 / 24.02.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Дўзах Роббига шикоят қилиб, .Роббим, ичэтим бирбирини еб юборяпти,, деди. Шунда У Зот унга икки нафасга ndash қишда бир давоми...

3429 11:20 / 25.07.2022
Донишманд тикувчининг олдига бир йигит шим тиктириш учун келди. Тикувчи келган йигитнинг юзига қаради, юзида маъюслик, ғазаб асари бор эди. Тикувчи унга .Сенга шим давоми...

2325 14:00 / 30.01.2023