1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди

11:35 / 15.03.2020 4016 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

аётий воқеа)

«Мен муслима, ҳусним ўзимга яраша бўлган бир қизман. Улғайиб, йиллар бирин-кетин ўтса ҳам, совчи бўлиб, қўлимни сўраб келган бўлмади. Менинг ёшим тобора ўтиб борар, мендан кичкина қизлар ҳам турмушга чиқиб, фарзандли бўла бошлашди. Шу зайл ёшим ўттиз тўртга чиқди...

Кунларнинг бирида обрўли оиладан бўлган бир йигит қўлимни сўраб келди. Хулқи гўзал, беғубор бу навқирон, мендан икки ёш катта эди. Бир - биримизга мақбул бўлдик. Қувончдан оёқларим ердан узила ёзди. Ўзимни ниҳоятда бахтиёр ҳис қилардим.

Никоҳдан ўтиш учун ҳозирлик кўра бошладик. Никоҳ шартномасини тузиш учун қаллиғим мендан паспортимни олди. Лекин орадан икки кун ўтар-ўтмас онаси қўнғироқ қилиб, зудлик билан учрашиш кераклигини айтди. Чақирган жойига етиб бордим.

У паспортимни чиқариб мендан: - Туғилган санангиз тўғри кўрсатилганми? - деб сўради.

Мен: - Ҳа, дедим.

Шунда йигитнинг онаси:- Унақада сиз, 40 га бориб қолибсиз- да? деди.

Ҳайратдан донг қотиб, ёшим 34 да! - дедим.

Онаси: - Нима фарқи бор? Барибир 30 дан ўтгансиз, ҳали фарзанд кўрасизми, йўқми? Мен эса невараларим бўлишини истайман! - деди.

Хуллас, ўғли билан мени тўйимизни тўхтатмагунча тинчимади, Охир оқибат никоҳни бекор қилди. Менга бу воқеа жуда қаттиқ таъсир қилди. Умид нури бир лаҳзага қалбимни ёритиб, мени яна зулматлар қаърида қолдирди. Хаёлимда бир зумда, бор орзуларим нозик шиша синиқларидек, чилпарчин бўлгандек эди. Шундай қилиб изтироб ва қайғулар гирдобида олти ой ҳам ўтди. Гўёки осмондан ерга қулагандек эдим. Ота-онам менинг ғам-ғуссаларимни аритиш учун мени Умрага, Аллоҳнинг байтига юборишга қарор қилдилар. Сафар тайёргарлигини кўриб, ер юзининг энг мунаввар, муқаддас гўшаси, Ҳарамга етиб келдим.

Намозларимни ўқиб бўлиб, Аллоҳдан ишимни ўнглашини сўраб, қалбдаги оғриқларимни дуо ила Роббимга юзланиб, тўкиб солдим. Шу зайлда ўтирар эканман, ниҳогим бир аёлга тушди. У Қуръонни тадаббур, тартил ила жуда майин, чиройли тиловат қилар эди.

У Аллоҳнинг «Ва сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди» (Нисо сураси, 113 оят) оятини такрор - такрор ўқирди. Эшитиб, кўзларимга селдек ёш қуйилиб кела бошлади. Бу аёл эътиборимни ўзига тортар, унинг гўзал тиловати мени ўзига маҳлиё қиларди.

Сўнг «Ва тезда Роббинг сенга ато қилади ва сен рози бўлурсан» (Зуҳо сураси, 5 ) оятини ўқий бошлади.

Аллоҳга қасам, бу оятни биринчи бор эшитаётгандек бўлдим. У юрагимнинг тубигача кириб борар, бутун хасратларимни аллалар, таскин топтирар, балки, барчасини қалбимдан қувиб чиқарар эди.

Умра маросимларини ўзгача шукуҳ ила адо этгач, меҳрибон ота - онам, ўз қадрдон юртимга қайтдим. Самолёт аэропортга қўнди. Учоқдан тушарканман, Аллоҳга ўзгача таваккул, гўзал ҳаётга орзу, яқин саодатга умид билан тушдим. Йўловчиларни кутиш залида, дугонам ва унинг турмуш ўртоғини учратдим. Бироз суҳбатлашгандек бўлдик. Улар турмуш ўртоғининг дўстини кутиб олишга келган эканлар. Ҳеч қанча вақт ўтмай у ҳам етиб келди. Улар билан хайрлашиб уйим томон одимладим.

Келиб, устбошимни алмаштирдим, бироз нафас ростлаб олиш учун чўзилдим. Ногоҳ, кутилмаганда, қўнғироқ бўлди. Бояги дугонам экан. У шоша - пиша менга, эрининг дўсти мен ҳақимда сўраганини, кўриб ёқтирганини, совчи бўлиб келмоқчилигини айтди. Тўсатдан, даб - дурустдан айтилган бу гаплардан, юрагим қинидан чиқиб кетгудек, ҳаяжонланиб қаттиқ ура бошлади. Хурсанд бўлишимни ҳам, бошқасини ҳам билмасдим. Эртасигаёқ у йигит совчи бўлиб келди. Уйдагилар ҳам рози бўлишди. Учрашганимиздан сўнг, бир ойга қолмай турмуш қурдик.

Юрагим орзу - умидларга, бахт-у қувончга тўлиб тошди. Чунки оилали бўлиш бахти ҳаётим остонасида турганини, Аллоҳ истаса, оналик қувончи ҳам насиб қилишини ўйлаб, жуда қувонар, Роббимга тинимсиз шукрлар айтардим.

Янги ҳаётимни вафодор аёл бўлиш, бахтли ҳаёт кечириш нияти ила бошладим. Турмуш ўртоғимда мен орзу қилган барча фазилатлар меҳр-муҳаббат, саховат, олийжаноблик, менга ва оиламдагиларга нисбатан мурувват, ҳурмат - эҳтиром хислатлари мужассам эди. Бироқ, бизнинг турмушимизнинг ҳам ўнқир - чўнқири кўрина бошлади.

Бир неча ой ўтса ҳамки, ўзимда ҳомиладорлик аломатларини сезмадим. Тушкунликка тушиб, қаттиқ сиқилдим. Умидсизликнинг қора булутлари орзуларимни аста - секин қуршаб ола бошлади. «Бу бахт менга насиб қилмаса - чи?» деган хаёл миямга ўрнаб борарди. Чунки, ёшим ўттиз олтидан ошган эди.

Бир куни турмуш ўртоғимдан мени шифокорга кўрсатишини илтимос қилдим. Биз биргаликда малакали, кўп йиллик тажрибага эга, аёллар шифокорининг қабулига бордик. Мендан бир неча таҳлиллар топширишимни сўради. Топширдим. Биринчи таҳлил натижалари чиқди.

Уларга кўз югуртирган шифокор, тўсатдан қолган таҳлилларни топширишингизга ҳожат йўқ, табриклайман, сиз ҳомиладорсиз! - деди. Қувонч ёшлари ёноқларимни ювиб тушди.

Ҳомиладорлик, ёшимнинг катталиги сабаб бироз қийин кечганини айтмаганда, яхши ўтди. Бу давр ичида ҳомиламнинг жинсини билишга, қизиқмасликка ҳаракат қилдим. Чунки, Роббимнинг менга берган неъмати, албатта, хайрли бўлишига ишонардим. Орадан вақт ўтиб ой куним ҳам етди. Амалиётдан кейин кўзларимни очиб қарасам, ўз ота - онам, турмуш ўртоғим, ва унинг оиласини артофимда хурсанд бўлиб ўтиришганини кўрдим.

Улардан фарзандим қандай? Саломатми? Қизми, ўғилми? - деб сўрадим. Барчалари бир овозда ширингина қизалоқ ва пахлавондек ўғил дейишди. Эгизакларми? - деб секин пичирлар эканман, хуш хабардан кўзларимга қувонч кўз ёшлари қалқиб чиқди.

Умму Амина таржимаси

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг намозида у зотга саловот айтмасдан дуо қилаётганини эшитдилар. давоми...

2974 09:45 / 13.04.2019
Бир киши хотини билан қовурилган товуқ еб ўтирар эди. Кимдир эшикни тақиллатиб, .Хайрсадақа қилинг, ночор, мусофир одамман,, деди. Эр ғазаб билан чиқиб, тиланчини давоми...

1471 08:00 / 28.10.2020
12бобФақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Инсон илм ўрганиши билганига қаноатланиб қолмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло дейди.Айтинг биладиган зотлар билан давоми...

1183 19:00 / 25.10.2020
Аллоҳ таоло Аср сурасида марҳамат қилади .Аср билан қасамки, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бирбирларини ҳақ йўлга давоми...

2146 11:00 / 04.07.2022
Аудиолар

135121 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55397 14:35 / 11.08.2021