1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади, улардан савол сўралади

12:06 / 29.02.2020 3258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда одамларни чалғитиб қўйган замонавий воситалар – компьютер дастурлари билан ишлаш илм деб ҳисобланадиган бўлиб қолди. Баъзилар улардан фойдаланиш билан ўзларини ҳофизул Қуръон, мужтаҳид олим деб ўйлай бошлашади. Натижада турли масала хусусида шайх ва уламоларга мурожаат қилинмай қўйилди. Бу ҳолат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамлар жоҳилларни бошлиқ қилиб олишади, улардан савол сўралади. Улар ҳам одамларга илмсиз равишда фатво бериб, ўзлари адашади ва уларни ҳам адаштиради» деган муборак сўзларини тасдиқлайди.

Бундан ҳам ачинарлиси эса бирор китоб ёки қўлёзма ҳақида умумий маълумотдан бошқа ҳеч нарсани билмайдиган баъзи кишилар ушбу ишлари билан ўзларини уламолар мурожаат қиладиган мутахассис даражасига кўтарилдим деб ўйлашади. Илм эса олий ва умуман бошқа нарса. Илм ёдда сақлаш, фаҳмлаш, амал қилиш, татбиқ этиш, илми билан хулқланиш, Аллоҳга қуллик, парҳезкорлик, собитқадамлик, нафсни ҳисоб қилиш, Аллоҳга яқин бўлиш, анбиёлар саййидининг йўли билан ҳидоятланиш ва у зотнинг асҳоблари ва яхшиликда уларга эргашганлар сийратига эргашишдир.

 Атоқли аллома шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Аввома
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен тарихдан инсоният учун идеал шахсни изладим ва уни араб миллатига мансуб Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсиятида топдим. Немис ёзувчиси ва файласуфи Гёте

1431 09:58 / 28.11.2025
.Бугунга келиб ҳеч бир замонавий олим Муҳаммад нинг ёлғончи эканлиги ҳақидаги даъволарга жиддий қарамайди. Пайғамбарнинг кўнгли очиқлиги ва эътиқодининг давоми...

2718 12:00 / 19.08.2022
Таниқли файласуф олим Энтони Флюнинг маърузаси илмий доираларни ларзага солди. 80 ёшли олим узоқ йиллар давомида илмий атеизм биносининг устунларидан бири эди. давоми...

8473 14:31 / 29.08.2020
Голландиялик ёзувчи Франц Сталл бир журналга ёзган мақоласида Исломдаги ахлоқий таълимотлар билан Европадаги ахлоққа чақирувчи ташкилотларнинг таълимотини давоми...

3765 11:56 / 11.09.2018
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150612 09:35 / 11.08.2021