1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Ҳамзанинг исломга кириши

18:00 / 17.02.2020 6344 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(нубувватнинг 6-йили зулҳижжа ойи, милодий 615 йил, сентябрь)

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирганларида, олдиларидан ўтиб кетаётган Абу Жаҳл у зотга қаттиқ озор бериб сўкди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демадилар.

Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг озод қилган чўриси бу хабарни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари – Ҳамзага етказди.

Ҳамза ўша пайтнинг энг довюрак, баҳодир кишиси эди. Хабарни эшитган Ҳамзанинг ғазаби жунбушга келди ва Байтуллоҳ яқинида одамлар билан гаплашиб ўтирган Абу Жаҳлни излаб топди. Ҳамза Абу Жаҳлнинг олдига етиб бориши билан бошига камон билан қаттиқ урди ва: «Мен жиянимнинг динида бўлсам-у, ҳали сен уни ҳақорат қиласанми?!» деди. Абу Жаҳл жим қолди. Ҳамза мусулмон бўлдилар. Қурайш кофирлари бундан паришон бўлишди, чунки Ҳамза ўша пайтдаги жамиятда ниҳоятда муҳим ўрин тутар эдилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбарларнинг машҳурларидан бўлмиш Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг акалари Ҳороннинг ўғли эдилар. Яъни Иброҳим алайҳиссалом Лут алайҳиссаломга давоми...

7936 18:00 / 14.02.2019
Арабистон яримороли Исмоил алайҳиссаломдан кейин узоқ муддат илоҳий таълимотлардан кесилиб қолган эди. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом пайғамбар қилиб давоми...

3147 14:00 / 14.07.2019
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилганларидан кейин мусулмонлар ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуни ўзларига раҳбар қилиб сайладилар. У киши буни рад этдилар, давоми...

3687 11:17 / 24.11.2024
Умар розияллоҳу анҳу ўз даврларида ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло муболаға қилмаган давоми...

1988 14:25 / 15.06.2024
Аудиолар

227863 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146590 14:35 / 11.08.2021