1447 йил 10 Рамазон | 2026 йил 28 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Егувчилар тўпланадиган энг ёмон таом

10:01 / 07.07.2020 8979 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маййит чиқган хонадоннинг қўшнилари, ёру дўстлари ёки маййитга алоқадор кишилар учун мустаҳаб бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларини амалга ошириш ҳамон суннатлигича қолган.

Инсонлар аслида вафот этган хонадонга таом тайёрлаб боришлари керак. Чунки маййит чиқган хонадон эгалари, яъни унинг аҳли аёллари, ўғил-қиз ва фарзандлари таом тайёрлашга бўш вақтлари ҳам, хоҳишлари ҳам бўлмайди. Уларга ҳабибимиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, уларни машғул қиладиган оғир мусибат етган.

Лекин уйда ёш болалар бор, улар очиқиб таомга эҳтиёж сезадилар. Исломнинг самоҳати ва Пайғамбар хулқининг тақозоси шуки, маййит чиқган хонадонга қўшнилар ва унинг ёру-дўстлари аҳамият бериб, таом тайёрлаб, мусибат етган хонадонга олиб боришга чақиради.

Афсуски, бугунги кунда ҳаммамизга маълум бўлган воқелик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат қилган кўрсатмага аксар ҳолатларда тамоман тескари бўлаётганини кўрсатиб турибди. Шунингдек, маййит эгалари марҳумни жанозага тайёрлашдан кўра кўпроқ дастурхон безаш билан машғул бўладилар. Маййитни қабрга қўйиб келгандан сўнг мусийбат етган хонадон тайёрлаган таомларни ейиш одатга айланиб улгурган.

Аслида егувчилар тўпланадиган ушбу таомдан ёмонроқ таом борлигини билмайдилар.

Биринчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат қилган суннатга мутлақо зид ва унга қарши чиқиш.

Иккинчидан, ушбу таомни тайёрлаш нафақат исломий хулқга, балки инсоний ахлоқларга ҳам тўғри келмайди.

Учинчидан, кўпинча ушбу дастурхонга маййит қолдириб кетган меросдан ишлатилади. Маййитдан қолган мерос меросҳўрларнинг мулкига айланади. Кўпинча меросҳўрлар орасида норасида болалар ҳам бўлади. Гарчи бу ерда норасида етимлар бўлмасада, меросҳўрларнинг баъзилари рози бўлиши ва айримлари рози бўлмаслиги мумкин. Шу жиҳатдан маййит эгалари томонидан тайёрланган ушбу таом егувчилар тўпланадиган энг ёмон таом саналади. Чақирилган одамларни қандай қилиб ушбу таомга келаётганларини ва ундан танаввул қилишга журъат топаётганларини тушуна олмайсан киши.

Биз бу ёмон одатни тўхтатишга ва одамларни Пайғамбаримиз суннатига қайтаришга бор кучимизни сарф қилишимиз лозим.

Лекин баъзи одамлар «Бу ерда норасида гўдак болалар йўқ, бу таомни барчага мувофиқ келадиган тарзда тайёрланган», - дейдилар. Гарчи улар айтаётганидек тайёрланган бўлса ҳам бу таом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳатларига мувофиқ эмас.

Улар бу ишни нима учун қиладилар? Улар ўзларининг урф одатларига таслим бўлганлари учун қиладилар. Агар шундай қилмасалар одамлар уларни «Ҳеч нарса қилмади, ўзи булар бахилда, шунинг учун қилмаган», деб гапирадилар. Шу сабаб мажбурликдан ушбу таомни тайёрлайдилар.

Эй дўстларим, сизни ушбу одатни йўқотишга, имкон қадар бор кучингизни сарф қилишингизга умид қиламиз. Чунки, бу жирканч ва бемаъни одатдир.

Биз саййидимиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини амалга ошириш учун бор имкониятимизни ишга солишимиз лозим.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Болдир очиладиган яъни, оғир ҳисобкитобга чоғланиладиган ва улар кофирлар кўзлари қуйига эгилган, хорлик уларни давоми...

5518 10:15 / 24.12.2018
Аллоҳ таоло айтади.Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шакшубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар, Нисо давоми...

5173 09:00 / 14.02.2019
Дўзах.. Унинг бир нечта номи бор Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради. 1. Нор mdash араб давоми...

7311 04:10 / 13.11.2023
Аллоҳ таоло айтади .Эй мўминлар, ароқ маст қилувчи ичкилик ичиш, қимор ўйнаш, бутларга сиғиниш ва чўплар билан фол очиш шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, давоми...

7225 07:10 / 31.05.2019
Аудиолар

232419 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150927 09:35 / 11.08.2021