1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» тўпламининг 4-жузи қайта нашр этилди!

14:26 / 11.02.2020 2452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт». 4-жуз. Поклик китоби

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Поклик» деб номланган 4-жузи савдога чиқарилди.

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.

Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.

 Ушбу жузда Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила покликнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, динимизда поклик қанчалар фазилатли нарсага айланганини англаб етишга ҳаракат қиламиз. Пок­ликнинг фазли бу дунё билан чегараланиб қолмайди. У охиратимизни обод этиш учун ҳам ас­қотади, албатта.

Бу китоб орқали Таҳорат одоблари, хало одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз. Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим каби покликка оид масалалар сараланган мўътабар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт». 4-жуз. Поклик китоби
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 304 бет
Ўлчами: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-5774-3-5
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йилдаги 3340-сонли тавсияси ила чоп этилган.

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Кириш сўзи

Покликнинг фазилатлари ҳақида   

Сувларнинг ҳукми ҳақида  

Нажосатни кетказиш ҳақида   

Қон, сийдик, мазий ва бошқаларни поклаш ҳақида  

Хало одоблари ҳақида  

Истинжо ҳақида   

Бетаҳоратлик сабаблари  

Таҳоратнинг одоблари  

Таҳорат ва унинг муддати баёни  

Маҳсига масҳ тортиш   

ўусл ҳақида, ғуслнинг сабаблари  

ўуслнинг одоблари ва ҳаммомнинг ҳукми  

ўуслнинг баёни ва жунубнинг ҳукми ҳақида 

Ҳайз, нифос ва истеҳоза ҳақида   

Ҳайз пайтида қилинган жинсий яқинликнинг каффороти

Ҳайзли ва нифосли аёлларнинг ҳукми ва уларнинг пок бўлиши

Мустаҳозанинг ҳукмлари

Мустаҳоза эътикоф ўтиради ва эри унга яқинлик қилади

Таяммум ҳақида   

Таяммумнинг сабаблари ва боғланган яранинг устига масҳ тортиш ҳақида   

Таяммум кайфияти ҳақида

Хотима


Ушбу китобни қуйидаги манзиллардан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: (+99871) 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: (+99891) 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: (+99897) 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: (+99869) 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: (+998 97) 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: (+99897) 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: (+99891) 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: (+99893) 503 56 94  

9. Хоразм филиал

Манзил: Урганч шахри, Амир Темур истирохат боғи худуди
Телефон: (+99893) 747 77 74, (+99897) 513 99 09   

www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тасаввуф ҳақида тасаввурШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Тасаввуф ҳақида тасаввур, китобининг тўлдирилган иккинчи нашри давоми...

5059 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Зуҳд ва ҳаё, деб номланган китоблари.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМАллоҳ субҳанаҳу ва таолога давоми...

4448 09:38 / 20.04.2018
.Олтин силсила, 5жузи.Олтин силсила, мажмуасининг бешинчи жузи.Китобнинг муқаддимаси httpislom.uzcontentview2929149Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар давоми...

1497 14:28 / 21.09.2020
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, деб номланган китобнинг иккинчи нашри. қайта нашрУшбу китоб 1991 йилда биринчи нашрдан давоми...

2377 09:09 / 18.02.2019
Аудиолар

135330 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55580 14:35 / 11.08.2021