1442 йил 4 рабиъул аввал | 2020 йил 21 октябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» тўпламининг 1-жузи қайта нашр этилди!

11:51 / 11 февраль 1113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз
«Муқаддима»

Азиз ва муҳтарам ўқувчиларимиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Муқаддима» деб номланган 1-жузи.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.

«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.

Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Муқаддима» жузи ушбу силсила ва унга асос бўлган манбалар ҳақида, силсилага оид илмий истилоҳлар, ҳадиси шарифларнинг дийнимизда тутган ўрни, ҳадис илми ва унинг тарихи, ҳадисларни ўрганиш ва уларга амал қилиш тартиб-қоидалари каби муҳим масалалар ҳақидаги дастлабки маълумотларни ўз ичига олган бўлиб, ҳадиси шарифлар гулшанининг бўсағаси бўлажак, иншааллоҳ.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт» 1-жуз. Муқаддима
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-5774-3-5
Ўлчами: 84х108 1/32
Муқоваси: қаттиқ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йилдаги 3340-рақамли тавсияси ила чоп этилган


Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Суннат нима
Суннат тарихи
Ҳадисни текшириш
Муҳаддислар
«Улум ул-ҳадис»
Суннат ва фуқаҳолар
Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар
Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмларни тўртга бўлиниши
Пайғамбар алайҳиссаломдан содир бўлган амалларнинг турлари
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси
Суннат турли истилоҳларда турли маъноларни ифода қилиши
Суннат муҳаддислар истилоҳида
Суннат фуқаҳолар истилоҳида
Суннат усули фиқҳ уламолари истилоҳида
Суннат саҳобалар истилоҳида
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарлик сифатлари ила содир бўлган суннатлар
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламдан пайғамбарлик сифатларидан ташқари содир бўлган суннатлар
Қандоқ нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси билан содир бўлган?
Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган нарсалар
Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва хусусийга тақсимланиши
Суннат ва ақоид масалалари
Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак
Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар
Мовароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар
Китобхонга эслатма
Ҳадис ўрганувчилар одоблари
Имом Бухорий
Имом Муслим
Имом Абу Довуд
Имом Термизий
Имом Насаий
Имом Ибн Можа
Молик ибн Анас
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
Имом Доримий
Имом Ҳоким
Имом Шофеъий


Ушбу китобни қуйидаги манзиллардан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: (+99871) 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: (+99891) 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: (+99897) 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: (+99869) 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: (+998 97) 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: (+99897) 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: (+99891) 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: (+99893) 503 56 94  

9. Хоразм филиал

Манзил: Урганч шахри, Амир Темур истирохат боғи худуди
Телефон: (+99893) 747 77 74, (+99897) 513 99 09   

www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
.Сунний ақийдалар, китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Сунний ақийдалар, деб номланган китоблари..Сунний давоми...

4424 15:20 / 15.04.2017
АҚИДАТУТТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси китоби қайта нашр этилдиМуҳаммад Анвар Бадахшоний .АҚИДАТУТТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси, номли китобларига Шайх Муҳаммад давоми...

1966 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 2жилди.Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНоми Зикр давоми...

2294 09:01 / 15.08.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номли китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Расулуллоҳ давоми...

1702 05:00 / 02.02.2015
Топ рейтинг www.uz Openstat