1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср Араб Республикасида ўтказиладиган 27- халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз қатнашади

09:57 / 07.02.2020 2157 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади.

Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталиб, унда марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг оила аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида қатнашади.

Мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади:

— Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан билиши билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши.

— Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши.

— Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши (Африка давлатлари қорилари учун).

— Қуръони каримни тўлиқ тажвид қоидаси билан ёддан билиши, ўсмирлар учун (иштирокчининг ёши 12 ёшдан ошмаслиги керак).

Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада таклиф қилинган 65 та давлатдан қорилар иштирок этади.

Юртимиздан Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтадиган Шайх Абдулбосит Абдуссомад номли 27-халқаро Қуръони карим мусобақасининг биринчи йўналишида қатнашиши учун кеча Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Биз вакилимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
20 август куни Адигей ва Краснодар ўлкасидаги масжидларда коронавирус сабаб карантин чекловлари олиб ташланди. Аввалроқ, ушбу чекловлар 23 июль куни коронавирус давоми...

1732 14:30 / 20.08.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул давоми...

2050 20:08 / 21.04.2024
Тошкент ислом институтида .Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан талабалар давоми...

1345 16:12 / 16.02.2024
Хабарингиз бор, Робиъул аввал ойи муносабати билан Жума намозларида диёримиз масжидларида Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом давоми...

3691 11:11 / 07.12.2018