1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Словенияда 1400 кишини сиғдира оладиган илк масжид очилди

08:37 / 04.02.2020 3367 pdf Ўқиш режими + -

Душанба куни Словения пойтахти Люблянада мамлакатдаги биринчи масжид очилди. Бу ҳақда arabnews.com манбасига таяниб, tarjumon.uz сайти  хабар беради.  

Исломий жамият раҳбари Муфти Недзад Грабуснинг айтишича, масжиднинг очилиши уларнинг ҳаётида «бурилиш нуқтаси» бўлди.

1960 йилларнинг охирида Словениядаги мусулмонлар мамлакатда масжид очилиши учун мурожаат қилганди. У пайтда Словения Собиқ Югаславия таркибида бўлган.

Ниҳоят, 2005 йилда масжид қуришга рухсат олинди. Аммо Парламентдаги сиёсатчилар, муҳолиф ташкилотлар қаршилиги, шунингдек, молиявий қийинчиликлар ибодатгоҳ бунёд этилишига тўсқинлик қилди.

Ниҳоят, 2013 йилда масжид қурилиши бошланди. Унга сарфланган 34 миллион eвронинг (39 миллион доллар), 28 миллион eвроси Қатар томонидан ҳайрия қилинди.

1400 нафар кишини ўз бағрига сиғдира оладиган масжид, Исломий Маданият Марказини ҳам ўз ичига олади. Марказда оффислар, таълим маркази, ресторан, баскетбол майдони, мусулмон имомлари учун турар жой ва 40 метрли минора мавжуд.

Шу пайтгача мусулмонлар ижарага олинган спорт залларида ёки биноларда ибодат ва маросимлар ўтказиб келишган. Словенияда ҳозирда 80,000 нафар атрофида мусулмон истиқомат қилади.

Словениялик мусулмон Азра Лекович масжид очилиши «муҳим» ҳодисалигини таъкидлар экан, унинг 22 ва 24 ёшли болалари йиллар давомида ўз динларидан узоқда бўлганини айтди.

«Умид қиламанки, масжид очилиши фарзандларимга яна Ислом ҳамжамияти билан алоқада бўлиш, илғор одамлар билан учрашиш ва ўз динларини ўргатадиган дўстларни топиш имконини беради», дейди Лейкович.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейинги ҳафтадан бошлаб бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари мумкин.Semafor Studio томонидан давоми...

4073 12:30 / 08.04.2021
Буюк Британия пойтахти Лондонда ҳижоб фалсафаси билан танишув ва ғарб жамияти олдида турган масала билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш мавзуида бир кунлик давоми...

2195 10:31 / 11.07.2019
2021 йил июнь ойидаги ҳолатга кўра, Мисрдаги ислом банкчилигининг умумий ҳажми 390 млрд. Миср фунти 24.78 млрд. АҚШ долларига тенг деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Миср Ислом давоми...

1983 03:42 / 25.08.2021
Ўзбекистон Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 65 нафар бола қайтишини кутмоқда, дея маълум қилди мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 сентябрь куни БМТ давоми...

2322 06:05 / 28.09.2019
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021