1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Асрнинг суннати ҳақида

15:45 / 30.01.2020 8061 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Намоз китобларида «Аср намози тўрт ракат фарздан иборат», деб ёзилган. Лекин Ҳанафий мазҳабида тўрт ракат суннат ҳам ўқилар экан, фақат Ўзбекистонда ўқилмас экан дейишди. Шу хусусда маълумот берсангиз?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Инсоф билан, тўғри эътироф қилиб айтишимиз керакки, ҳозирги кунда бизда тарқалган намоз китоблари жуда мухтасар, намоз учун энг зарур бўлган нарсаларнигина тилга олган китоблар ҳисобланади. Шунинг учун бу китоблардаги маълумотни намоз тўғрисидаги тўла маълумот деб қабул қилмаслик керак, балки зарурий-биринчи навбатда керак бўлган маълумотлар деб қабул қилиш керак. Иккинчидан, бу саволнинг келиб чиқишига бизда Исломнинг тартибли низомий таълим-тарбияси йўқлигидан ҳосил бўлган вазият сабаб бўлган. Исломни билган кишилар учун бу саволлар бир оз кулгили бўлиши мумкин ёки кичкина болаларнинг саволига ўхшаши мумкин. Лекин бизнинг шароитимиз мана шу нарсани тақозо қилиб қолган. Чунки ҳар ким имкони етганича, ўзи топганича, қўлига тушиб қолган қандайдир китобданми, рўпарасидан чиқиб қолган қандайдир намозхонданми, намоз ўрганишга, уни ўзининг ҳаётига татбиқ қилишга ўтиб қолган. Шунинг учун бунга ўхшаган саволлар кўп бўлади.

Энди саволнинг асосий моҳиятига қайтадиган бўлсак, «Аср намозининг тўрт ракат фарздан бошқа тўрт ракат суннати ҳам бор экан. Бу тўғрида маълумот ҳанафий мазҳабида бор экан, фақат Ўзбекистонда ўқилмас экан» деган савол.

Дарҳақиқат, барча китобларимизда аср намози тўрт ракат фарздан иборат дейилади, суннат тўғрисида сўзлар деярли йўқ, баъзи бир жойлардагина бор. Асрнинг суннати тўғрисида шуни айтишимиз мумкинки, бу суннат машҳур суннат эмас, таъкидланган суннат эмас, балки бу ҳақдаги ривоят Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг битта ҳадисларида келган. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ўзлари мана шу тўрт ракат суннатни – асрнинг суннатини доимий равишда ўқиб юрганларини биров кўрган ҳам эмас, ривоят ҳам қилган эмас. Шунинг учун уламоларимиз бу суннатни «маҳбуб нарса – мандуб нарса» деб атайдилар, намозни баён қилиш вақтидаги таъкидланган суннатлар қаторига қўшган эмаслар. Бошқа намозларнинг, масалан, бомдоднинг икки ракат суннати, пешиннинг фарздан олдинги тўрт ракат, фарздан кейинги икки ракат суннати, шомнинг фарзидан кейинги икки ракат суннати, шунингдек, хуфтонники ҳам, булар «суннати муаккада» дейилади. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўқиб юрганлар ва сизу биз умматларига ўқишни тавсия қилганлар. Асрдан аввал ўқиладиган тўрт ракат суннатнинг эса ҳалиги айтганимиздек бунчалик таъкиди йўқ. Шунинг учун буни уламоларимиз «мандуб намоз – маҳбуб намоз» дейишган. Хоҳлаган кимса ўқиса, яхши бўлади, ўқимаганларга ҳеч қандай маломат йўқ, ҳеч қандай нуқсонга йўл қўймаган бўладилар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Язид ибн Ҳорун айтади .Муҳаммад ибн Язид Воситий вафот этгач, тушимда уни кўрдим ва .Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, деб сўрадим. .У Зот мени мағфират қилди,, деди. давоми...

1966 07:10 / 04.10.2019
Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл давоми...

2999 09:10 / 26.07.2019
Абу Ҳурайра Яманнинг Давс қабиласидан эдилар. Исломдан олдинги исмлари Абдушшамс ибн Сохр эди. Исломга кирганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4820 09:00 / 23.05.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган давоми...

2754 17:25 / 17.05.2020
Аудиолар

213175 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132393 14:35 / 11.08.2021