1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китоби қайта нашр этилди!

11:48 / 27.01.2020 2691 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» деб номланган китоблари.


Таржимон: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам»

Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси

Сана: 2018 йил

Ҳажми: 448 бет

ISBN: 978-9943-4159-8-0

Ўлчами: 60×90 1/16

Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 7997-сонли тавсияси ила чоп этилган

Азиз ўқувчи, ушбу китоб «Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», яъни, унинг шарҳида айтилганидек, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, рисолатлари у зотнинг энг муҳим васийқали сўзлари ва ишлари орқали» номли китобдир.
Бу китобнинг ўзига хос алоҳида жиҳатлари бор.
Биринчидан, бу китоб янги ва имтиёзли маҳсулдир. У, набавий суннатдан танланган матнлар мажмуасидан иборат бўлиб, барчага – мусулмонларга ҳам, номусулмонларга ҳам бирдай мўлжалланган. Ўқувчи ушбу матнлар орқали Ислом ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам билан танишади. Яъни, набавий матн орқали бевосита танишиш имкониятига эга бўлиб, бировнинг шарҳи ёки баёнига муҳтож бўлмайди.
Бу китоб ўзи мустақил ҳолида манбаъ бўлиши ирода қилинган. Жуда ҳам равшан ва осон. Мутахассис бўлмаган мусулмон ёки мусулмонмас ўқувчи ҳам бошқа биров уни равшанлаштириб ва баён қилиб беришига муҳтож бўлмайди.

Иккинчидан, матнларни танлаш шартлари ҳам ўзига хос:
1. Матнларнинг саҳиҳ бўлиши эътиборга олинган. Улар фақат қабул қилинган саҳиҳ, ўзи яхши ва гувоҳлари билан яхши ҳисобланган матнлардир.
2. Барчаси муҳкам матнлар бўлиб, уларнинг ичида насх қилинган (амалдан қолдирилган) матнлар йўқ.
3. Шарҳга, ишколини кетказишга ва у билан бошқа матн­ни жамлашга муҳтож бўладиган матн ҳам йўқ. Бошқа ибора билан айтганда, ушбу набавий ҳадисларнинг мушкули йўқ. Яъни, бу ердаги ҳар бир ҳадис ортиқча изоҳларсиз ҳам тушунилиши осон.
4. Уламолар орасида хилофга сабаб бўладиган масалаларга далил қилинадиган матнлар ушбу китобга киритилмаган.
5. Асосан, кўпчилик идрок қила оладиган ва уларнинг эҳтимом­ларини равшан баён қиладиган матнлар танланган.
Китобнинг мазмунига иттифоқ ҳосил бўлиши учун бундаги барча ҳадислар бир қанча илмий манбаъларга ҳам солиштириб чиқилган.

Учинчидан, китобнинг мақсади холис таништирувдан иборат. Бунда:
1. Набавий суннат орқали Ислом аҳкомлари ва ҳидоя­тини таърифлаш кўзда тутилган.
2. Набавий ҳадисларда тарқоқ ҳолда бўлган матнларни жамлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни у зотнинг ўз сўзлари, ҳаётларидаги ҳодисалар ва саҳобалар розияллоҳу анҳум билан мулоқотлари орқали таърифлаш мақсад қилиб қўйилган.
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари­дан иборат, маъноси равшан, ўқилиши равон, ҳар бир онгли киши фаҳмлай оладиган осон китобни юзага келтиришга ҳаракат қилинган. Уни ҳар бир кишига тақдим қилиш ва кенг тарзда нашр қилиш имкони бўлади. Қуръони Карим ва ушбу китобнинг нусхалари барча учун Исломни ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш борасида асосий манбаъ бўлади.

Тўртинчидан, китобни тузишда қуйидаги ишлар қилинди:
1. Набавий ҳадисларни имом Моликнинг «Муват­тоъ»си­дан, икки «Саҳиҳ»дан, «Сунани Абу Довуд», «Жомеъут-Термизий», «Сунани Насаий» ва бошқалардан олинди.
2. Ҳадисларни танлаш аввал айтиб ўтилган шартлар асосида амалга оширилди.
3. Ҳадисларни мавзуълар асосида тартибга солинди.
4. Ҳадислар олинган манбаълар кўрсатилди. Англаниши қийин бўлган сўзларнинг баёни келтирилди.
5. Аллоҳ таолонинг изни ила китоб оламий тилларга таржима қилинади ва дунёдаги барча кутубхона ва илмий марказларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари, суннатлари, сийратлари ва шариатлари билан танишишнинг бевосита васийласи бўлиши учун юборилади.

Ушбу китобнинг ғояси, уни чиқариш, ишга раҳбарлик қилиш ва қайта кўриб чиқиш «Ислам алявм» муассаси бош кузатувчиси, Аллоҳ у кишини асрасин, шайх Салмон Фаҳд Авдага оиддир.
Ушбу режага биноан, ҳадисларни доктор Умар ибн Абдуллоҳ Муқбил, доктор Сомий ибн Абдулазиз Можд, доктор Абдулваҳҳоб ибн Носир Торийрий танлашди.
Китобдаги ҳадислар олинган манбаъларни аниқлаш, уларга таълийқ қилиш, мувофиқлаштиришни шайх Маҳмуд Шаъбон Абдулмақсуд раҳбарлигидаги илмий гуруҳ амалга оширди.
Устоз Холид ибн Фаҳд Биҳлол китобни қайта кўриб чиқди ва мусаҳҳиҳлик қилди.

Ушбу китобнинг ишчи гуруҳи китобнинг олий мақсадига хизмат қиладиган ўзгартиш, қўшимча қилиш ва қисқартиш бўйича барча таклиф ва мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қилади.
Бу китоб ўқиш учун ҳам, қабул қилиш учун ҳам осондир. Албатта, ҳадисларни бу тарзда жамлаб китоб ҳолида нашр этиш янгилик эмас. Дийнимиз тарихида ҳадисларни жамлаш асосида тузилган китоблар жуда кўп.
Биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари ва рисолатларини оламларга яқинлаштириш учун ижтиҳод қилиб, ҳадисларни жамлаб китоб ҳолига келтирдик. Буни Аллоҳ азза ва жалладан савоб, тавфиқ, ёрдам ва ишимизни тўғрилаши умидида қилдик.
Аллоҳим, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ул муборак зотнинг аҳли байтларига, саҳобаи киромларига саловоту дурудлар юборгин. Валҳамдулиллаҳи Роббил оламийн!

 

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

МУНДАРИЖА

Кириш сўзи
Муқаддима
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг шамоиллари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
одамлар, ҳайвонлар ва бошқаларга раҳматлари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
болаларга муомалалари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
аёлларга муомалалари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
саҳобаларига муомалалари
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
душманларига ва мухолифларига муомалалари
Нубувват аломатлари китоби
Иймон китоби
Илм китоби
Тоҳарат китоби
Намоз китоби
Жанозалар китоби
Закот китоби
Рўза китоби
Ҳаж китоби
Савдолар китоби
Қасамлар ва назрлар китоби
Никоҳ китоби
Таомлар ва шароблар китоби
Тиб китоби
Либос ва зийнат китоби
Хилофат китоби
Ҳаддлар китоби
Тафсир ва Қуръон фазийлатлари китоби
Таъбир китоби
Қадар китоби
Фитналар китоби
Адаб китоби
Яхшилик ва силаи раҳм китоби
Фазийлатлар китоби
Анбиё алайҳимуссаломдан бир жамоасининг зикри
Иброҳим алайҳиссалом
Юсуф алайҳиссалом
Мусо алайҳиссалом
Сулаймон алайҳиссалом
Ийсо алайҳиссалом
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари фазийлатлари
Дуолар ва зикрлар китоби
Тавба ва истиғфор китоби
Зуҳд китоби
Қайта тирилиш китоби
Қуръон ва суннатни маҳкам тутиш китоби


Ушбу китобни қуйидаги дўконларимиздан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: +99871 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: +99891 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: +99897 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: +99869 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: +998 97 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: +99897 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: +99891 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: +99893 503 56 94  

9. Хоразм филиали
Манзил: Урганч шаҳри, Амир Темур истироҳат боғи ҳудуди
Телефон: +99899 526 29 27, +998 93 747 77 74

10. Бухоро филиали
Манзил: Бухоро шахри, Ибн Сино-1б Мўлжал: Самарқанд дарвоза С-Маркет
+99897 239 29 27

11. www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
.Олтин силсила, мажмуасининг 5жузи нашрдан чиқди.Олтин силсила, мажмуасининг бешинчи жузи нашрдан чиқди.Китобнинг муқаддимаси httpislom.uzМуаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

3459 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Мукаммал саодат йўли, деб номланган китобларининг қайта нашри. Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНоми давоми...

1606 09:32 / 24.10.2020
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Одоблар хазийнаси, деб номланган китоблари.Ушбу китоб Имом Бухорийнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш .Аладаб давоми...

2428 09:22 / 30.07.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ёлғон, деб номланган китоблари. МУҚАДДИМА Бандаларини ёлғондан қайтарган Аллоҳ таолога давоми...

3685 11:34 / 05.02.2018