1447 йил 5 ражаб | 2025 йил 25 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунёнинг насибаси

18:11 / 19.01.2020 2056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умарул Форуқ розияллоҳу анҳу халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига қайсарлик қилиб, кўнмади. Аммо халифа сўзида қатъий туриб олганидан сўнг рози бўлиб, ўзининг шартларини қўйди: «Уларга Роббларининг Китобини, Пайғамбарнинг суннатини ўргатишимга, жамоат намозини ўқиб беришимга рози бўлсанг, майли, вазифани қабул қиламан».

Ҳазрати Умар рози бўлгач, янги волий Дамашққа жўнаб кетди. У ерда одамларнинг роҳат-фароғатга берилиб, дунё тўплашга киришиб кетишганини кўрди ва тезда халқни масжидга тўплаб, бундай хутба қилди: «Сизларга не бўлдики, олимларингиз кетиб бормоқда, жоҳилларингиз улардан ҳеч нарса олиб қолмаяпти?! Сизларга не бўлдики, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган нарсага иқбол қилиб, сизнинг зиммангизга юклаган нарсани тарк этяпсиз?! Сизларга не бўлдики, емайдиган нарсангизни тўплаяпсиз, яшамайдиган биноларингизни тиклаяпсиз, етиша олмайдиган орзуларингизга интиляпсиз?!»

Кейинроқ мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Ислом ҳукми остидаги вилоятларни текшириш асносида Шомга ҳам келди. Ярим тунда дўсти Абу Дардони зиёрат қилгани борди. Чироқ йўқ хонада икки дўст суҳбатлашиб ўтиришди. Ҳазрати Умар қоронғида пайпаслаб, дўсти қум-тош устида яшаётганини, кўрпа-тўшаги ҳам йўқлигини, эгнида ҳам юпунгина кийим борлигини пайқади. Амир яна пайпаслаб билдики, Абу Дардонинг кўрпа-ёстиғи ҳам йўқ экан. Бундан хижолат бўлиб кетган халифа ундан ўзи юбораётган маошларни қаерга сарфлаётгани ҳақида сўради. Шунда Абу Дардо: «Эсингдами, эй Умар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизнинг дунёдан оладиган насибангиз мусофирнинг хуржунидаги озуқаси каби бўлсин!» демаганмидилар?!» – деди. Ўша куни икки дўст йиғлаб тонг оттиришди.

Аллоҳ элчисининг бошқа бир саҳобаси, у зот солллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Тупроқли ер устида, мовий осмон остида Абу Заррчалик содиқ одам бўлмаган», – деган юксак баҳоларига мушарраф бўлган Абу Зарр Ғифорий ҳам дунё молига этак силккан, озига қаноат қилган инсонлардан эди. Бир куни уникига меҳмон бўлиб борган киши уй ичига кўз югуртирар экан, ҳеч вақо тополмади ва таажжуб билан: «Эй Абу Зарр, жиҳозларингиз қани?» – деб сўради. «Биз барча жиҳозларимизни у ёқдаги (яъни охиратдаги) уйимизга жўнатамиз», – деб жавоб қилди Абу Зарр. Меҳмон унинг нимани назарда тутаётганини фаҳмласа ҳам барибир ҳайрати ёзилмади: «Аммо модомики, шу ҳовлида экансиз, қандайдир матоҳларингиз бўлиши керак-ку!» «Шундайку-я, бироқ бу ҳовлининг эгаси бизни бу ерда абадий қолдирмайди-да!» – жавоб қилди Абу Зарр. Бундан сал олдинроқ Шом амири ҳожатларига сарфлаши учун Абу Заррга уч юз динор жўнатганида пулни келтирган одамга қараб: «Шом амири Аллоҳнинг мендан кўра ночорроқ бандасини тополмаптими?» – дея ҳамённи олишдан воз кечган эди. Абу Зарр саҳродаги уйида вафот этганида эса, уни кафанлаш учун бир парча мато топилмаган...

Булар охирзамон Пайғамбарига содиқ бўлган икки саҳобанинг ҳаётидан шингил лавҳалардир.

«Ҳилол» журналининг 10-сонидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким фажрдан олдин рўзани қасд давоми...

2233 15:00 / 14.05.2019
Унинг жуссаси жуда катта бўлади. Худоликни даъво қилади. Шунинг учун Дажжолнинг гавдаси катта бўлишига қарамай, ожизлиги ва кўзидаги нуқсонга ишора қилиб, Набий давоми...

5675 21:01 / 14.11.2018
Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса ndash қалби иймон ила ором топа туриб, зўрланганлар бундан мустасно, ndash ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб давоми...

7537 17:10 / 21.04.2019
Инсон учун бахтли ҳаёт манбаини излашдан олдин ўша инсон деган зотнинг асли, ҳақиқати, мақоми, масъулияти ва бошқа унга оид тушунчалар ҳақида бир тўхтамга келиб давоми...

3847 19:50 / 02.09.2019
Видеолар

1006 16:41 / 19 декабрь
Аудиолар

216635 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135795 14:35 / 11.08.2021